Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Амаллар мақбул, дуолар ижобат бўладиган кунлар муборак!

Амаллар мақбул, дуолар ижобат бўладиган кунлар муборак!
131
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таолога битмас, туганмас ҳамду санолар ва жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога салавоту саломлар бўлсин.

Зулҳижжа ойи ҳижрий сананинг сўнги ойи ҳисобланиб, бир қанча фазилатларга эгадир. Жумладан, бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан, мўминлар ҳаж амалини адо этадиган ойдир. Бутун ислом аҳли муборак Қурбон ҳайити байрамини нишонлайдилар, қурбонликлар қиладилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Фажр сурасида марҳамат қилиб: “Тонга қасам. (Зулҳижжа ойининг аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам”, деган.

Оятдаги “жуфт”дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, “тоқ”дан мурод эса тўққизинчи кунидир. Муфассирлар Аллоҳ таоло Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни билан қасам ичгани учун ҳам фазилатли, дейдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у кунларда қилинган амал ушбу ўн кундаги амалдан афзал бўлмас. Бас, бу кунларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, бу таҳлил, такбир ва Аллоҳнинг зикр қилиш кунларидир. Бу кунларда бир кунлик рўза бир йилги рўзага баробар бўлади. Бу кунларда қилинган бир амалга етти юз баробар (ажр) кўпайтириб берилади”, дедилар (Байҳақий ривоят қилган).

Арафа куни ҳаж амалларини адо қилаётган (бўлажак) ҳожилар Арафот майдонида тоату ибодат, дуою илтижолар билан машғул бўладилар. Арафа куни тутилган рўза ҳақида пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Зул-ҳижжанинг ўнингчи куни – ийд ал-Адҳо, яъни Қурбон ҳайити куни! Ҳайит хурсандчилик байрами. Унда ота-она ва аҳли оила, фарзандлар ширин сўз ва ҳадялар билан қувонтириш, шунингдек, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиб ҳолидан хабар олиш, совғалар улашиш каби қалбларга сурур бағишлаш динимизда мақталган амаллардан.

Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шоду-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бири билан дийдорлашув байрамидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, ҳушкайфиятда ўтказиш мақталган амаллардан.

Ҳайит байрами кунида бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли таниш-билишлар ҳам бир-бирига қучоқ очса, ўзаро узр сўрасалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шафқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Қурбон ҳайитининг яна бир фазилатидан бири нисобга эга мусулмонларга қурбонлик қилишларидир. Қурбонлик сўзининг ўзаги “қурбон”, арабчадан таржима қилинганда “яқинлашиш” деган маънони билдиради. Демак, ҳар бир қурбонлик қилувчи мусулмон киши, албатта, Аллоҳга яқин кишилардандир.

Қурбонлик қилиш – “Аллоҳ таолога яқин бўлиш ниятида махсус вақтда, хос бир ҳайвонни сўйиш”дир. Қурбонлик қилинадиган “махсус вақт” дегани – Зулҳижжа ойининг ўнинчи (яъни, қурбон ҳайити куни), ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидир. Унинг охирги вақти Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботиши билан ниҳоясига етади.

Фурсатдан фойдаланиб, ўз номимдан, қолаверса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллиги, устозлар, уламолар ҳамда барча имом-хатиблар номидан халқимизни ушбу мўътабар айём билан табриклайман.

Барчамизни кириб келаётган муқаддас Қурбон ҳайити байрами муборак бўлсин! Эзгу ишларимиз, интилишларимизда Аллоҳнинг Ўзи мададкор бўлсин!

Убайдуллоҳ Абдуллаев,
Фарғона вилояти бош имом-хатиби

Калит сўзлар: Қурбон ҳайитимуборак!
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзбекистон муфтийси Шайх Нуриддин Холиқназар нуфузли ташкилотга аъзо бўлиши диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг юксак эътирофидир

Кейинги мақола

Бой ва камбағал учун, узр сабабли вақтида қилинмаган қурбонликнинг ҳукми қандай бўлади?

Ўхшаш мақолалар

Муносиб эътироф
Имомлар фаолиятидан

Муносиб эътироф

10.08.2026
32
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув
Ўзбекистон

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
34
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди
Имомлар фаолиятидан

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
52

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
32
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
34
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
52
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
24
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
13
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
41
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
39
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]