Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Жамият биносининг бинокорлари

Жамият биносининг бинокорлари
125
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Устоз, муаллим деган сўзларни эшитганда қалблар жунбушга келиб, кўнгиллар ёришиб кетади. Зеро, эсимизни таниган илк онларимиздан бошлаб айнан ана шундай зотлар бизнинг қўлимиздан тутиб келмоқда.

Жаҳонда бўлмаса муаллим агар,

Хаёт хам бўлмасди гўзал бу қадар.   

Устознинг мавқеи шунчалик улуғ  даражага кўтарилган. “Устоз” деганда фақат маълум бир соҳада ёки фақат илм соҳасида эмас, балки илм-фаннинг барча турларида, касб-ҳунар соҳаларида ҳам ўргатувчини биз устоз деб тушунишимиз лозим. Шунинг учун ҳам бизнинг доно халқимиз ҳурмат ва эҳтиром ила эъзозлаб «Устоз» дейди. Устоз деганда, унинг маънавий нури ва бу нурдан юзлаб кўнгиллар баҳра олаётганлигини тасаввур қиламиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида устознинг мақомини таърифлаб, шундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару-ерлар аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳатто денгиздаги балиқ ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчи инсонга саловот айтадилар”.

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир нечта оятларида инсониятни дунёни обод қилиш учун яратганини баён қилган ва кишиларни борлиқ ҳақида тафаккур қилишга, уни ўрганишга тарғиб қилган. Зеро, Аллоҳ илм қадрини баланд қилди ва унинг орқасидан  илмли кишилар ва устоз, мураббийларнинг  ҳам қадрини юксак қилиб қўйди. Ва: “Сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган кимсаларни Аллоҳ баланд даража (мартаба)ларга кўтарур”, деди” (Мужодала сураси).

Ҳа, ўқитувчилик жуда ҳам машаққатли, юксак сабр ва матонат талаб қиладиган касб, шу сабабли ҳам унинг ажру савоби беқиёсдир. Улуғ зотлардан бири айтади: «Олимлар замона чироқларидир. Ҳар бир олим замонасининг чироғи бўлиб, ўша замонадаги кишилар уларнинг нуридан фойдаланади».

Устозларни ҳурмат-эҳтиром қилиш азал-азалдан бизларга мерос бўлиб келган тушунчадир. Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, бунга ёрқин мисоллар жуда кўплигининг шоҳиди бўламиз. Ҳатто Искандар Зулқарнайн, Соҳибқирон Амир Темур сингари буюк салтанатга эга бўлган подшоҳлар ҳам устоз ҳурмати, устоз хизматига катта эътибор берганларини кўришимиз мумкин.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Мен ўзимга бир дона ҳарф ўргатган кишининг қулиман. Истасин, сотиб юборсин, истасин, қул қилиб олсин!», деганлар.

Мазҳаббошимиз  Имоми аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлари ривоят қилинади: «Устозим Ҳаммоднинг ҳурмати учун унинг уйи томонга оёғимни узатмаганман. Ҳолбуки, унинг уйи билан менинг уйим орасида еттита кўча бор эди. Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Нафақат устозим балки, кимдан нимадир ўрганган бўлсам ёки кимдир менга нимадир ўргатган бўлса, албатта ўша кишилар учун ҳам доим Аллоҳдан мағфират сўрайман».

Уламоларимиз бир қанча одобларни санаб ўтишган:  устозни ғийбат қилмаслик, бошқа биров ғийбат қилса, уни қайтариш, агар қайтара олмаса, у жойни тарк қилиш; инсонларга умумий салом бергандан сўнг, яна қайта устозга хослаб салом бериб, бунданда зиёда икром қилиш; устознинг ўриндиғига ўтирмаслик; устоз ҳузурида кулишдан сақланиш ва ҳоказо.  Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, толиби илм устозининг розилигини топишга интилиши ва уни норози қиладиган, ҳафа қиладиган, кўнглини оғритадиган ишлардан сақланмоғи лозим.

Манбаларда муаллимларга нисбатан риоя қилиш лозим бўлган одоблар саналганда айрим диққатни тортадиган жойларига дуч келамиз: «Ўқувчи агар муаллимини бир тўда инсонлар ичида учратиб қолса, жамоага салом бергач, муаллимига алоҳида салом бериб, мулозамат қилиши керак».  Мухтасар қилиб айтадиган бўлсак, толиби илм устозининг розилигини топишга интилиши ва уни норози қиладиган, хафа қиладиган, кўнглини оғритадиган ишлардан сақланмоғи лозим.

Устозларнинг зиммасида жуда ҳам буюк масъулиятли вазифа юкланган. Бу ҳам бўлса, келажаги буюк давлат учун комил, ҳар томонлама етук ва баркамол, маънан ва ахлоқан пок, ватанпарвар ва инсонпарвар инсонларни тарбиялаб чиқариш вазифаси. Фидоий ва жонкуяр мураббийларимиз ҳамиша соғ ва омон бўлишсин.

Буюк олимларга илм берган  У,  Юрагимда тўлиб тошар бир туйғу,

  Уларга эҳтиром, эъзозлар мангу,  Муаллим, устозлар омон бўлишсин.

Раҳматилло Мадаминов.

Фарғона вилояти, Қўштепа тумани, “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби.

Калит сўзлар: бинобинокорларжамиятЖамият биноси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

ТАРИХИЙ УЧРАШУВДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Кейинги мақола

Устоз отангдан улуғ!

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
6
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
60
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
54

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
6
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
7
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
8
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
40
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
27
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
122
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
90
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]