Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ислом ва иймон

Фаришталар ҳақида нималарни биламиз?

Фаришталар ҳақида нималарни биламиз?
569
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Одамлар орасида фаришталар ҳақида турли фикрлар, гап-сўзлар юради. Бунинг сабаби эса улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслигидир.

Яқинда мен ўқиган китоб (мусанниф Ҳабибуллоҳ Садриддин қори ўғли) ана шундай асоссиз фикр

ва қарашлардан йироқ бўлиш, шу билан бирга, фаришталарни яқиндан танишга ёрдам беради.

Энг асосийси, китобда фаришталар ҳақидаги маълумотлар тушунарли, ихчам тарзда берилган бўлиб, уни ўқиган киши малакут олами вакиллари ҳақида зарур билимга эга бўлади.

Китобда фаришталарга имон келтириш, уларнинг ким эканлиги, номлари ва сифатлари, мақомлари, ибодат қилишлари, амаллари ҳамда вазифалари ҳақида батафсил сўз юритилган.

Шунингдек, фаришталар кирмайдиган хонадонлар, гуноҳкор кишиларга уларнинг муносабатлари ҳам ёритилган.

Фаришталарга имон келтириш имон шартларидан биридир. Хўш, фаришталарга имон келтириш деганда нима тушунилади? Бу ҳақда китобда бундай дейилади: “Фаришталарнинг мавжуд эканликлари, уларнинг мақом-мартабалари, ўзларининг вазифаларига муносиб бўлган халқий (яратилишга оид) ва хулқий сифатлари борлиги, Раббимизнинг розилиги учун доимий ибодатда бўлишлари, Аллоҳ ҳузурида турли даражаларга эга эканликлари каби сифатларига бекаму кўст имон келтириш тушунилади”.

Табиат ҳодисалари ўз-ўзидан бўлаётгандек туюлади. Аммо биз билмаган сир-синоатлар борки, уларни англаганинг сайин Аллоҳнинг қудратига қойил қоласан, киши. Жумладан, китобда фаришталарнинг булутларни ҳайдаши ва ёмғир ёғдириши ҳақидаги қайдлари ҳар биримизни мулоҳазага, тафаккурга чорлайди.

“Албатта, биз доимо гувоҳи бўлиб турган булутларнинг сузиб юриши ва бир жойдан бошқа жойга

кўчиши каби ишларни баъзи инсонлар ўз-ўзидан содир бўлади ёки табиат уларни юрғизиб туради, деб ўйлайди. Ҳолат аслида ундай эмас. Булутларни Аллоҳ азза ва жалла юрғизиб қўйган…”.

Ҳар бир инсон дунёга келар экан, унинг яралишида фаришталарнинг ҳам ўз вазифалари

бор. Бу ҳақда китобда бундайдейилади: «Раҳмга ва ҳомилани тасвирлашга вакил қилинган фаришталар бўлиб, улар ҳомилани инсон суратига келтириш, қулоқ, кўз, тери,

гўшт, суяклар ва жинсини яратиш ҳамда руҳ пуфлаш каби ишларни бажаради.

Абу Зар Ғифорий розий аллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Агар нутфа ташланганида қирқ кеча ўтса, Аллоҳ таоло унга бир фариштани юборади. Фаришта уни сувратлаб, унинг қулоғи, кўзи, териси, гўшти ва суякларини яратади. Сўнгра: “Эй Раббим, эркакми ёки аёлми?”деб сўрайди. Раббинг эса ўзи хоҳлаганидек ҳукм қилади ва фаришталар уни ёзиб қўяди”, деганларини эшитганман”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

“Фаришталар” китобини ўқир экансиз, қизиқарли манбаларни кўплаб учратасиз. Бу эса сизга асарни бир нафасда ўқиб чиқишга замин яратади.

Бобур ЙЎЛЧИ ўғли
журналист

Калит сўзлар: Фаришталар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ: Аҳли суннанинг афзаллиги шундаки… (инфографика)

Кейинги мақола

Ақлий фаолиятимизни ўзгартиришимиз лозим

Ўхшаш мақолалар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний
Бўлимлар

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний

09.10.2024
303
Жума фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш суннатдир!
Бўлимлар

Жума фарзидан олдин тўрт ракат намоз ўқиш суннатдир!

01.06.2022
444
Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма! (видео)
Ислом ва иймон

Масжидда намоздан кейин дуо қилмай туриб кетадиганларга эслатма! (видео)

11.01.2022
355

Сўнгги мақолалар

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
7
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
10
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
9
Наманган вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

Наманган вакиллиги янги биноси фойдаланишга топширилди

31.07.2026
8
Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
18
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
12
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
12
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
10

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]