Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди

Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
Президент «Хўжа Рушноий» мақбарасини зиёрат қилди
573
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, тўқимачилик, чарм-пойабзал тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш мақсадида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.

Президент Шавкат Мирзиёев Риштон туманида қурилган Халқаро кулолчилик марказини бориб кўрди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.

Илгари риштонлик кулоллар ўз уйида, тор устахоналарда ишларди. Хорижлик туристлар учун шароит йўқ эди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 17 ноябрдаги фармонидан кейин ҳунармандчиликни ривожлантириш ва ҳунармандлар учун кенг имкониятлар яратила бошланди. Мазкур фармонга мувофиқ, ўтган йилларда Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ҳунармандчилик марказлари қурилган эди. Риштондагиси машҳур кулолчилик йўналишида бўлди.

Бу ерда 20 та икки қаватли кулоллар хонадони, Риштон тарихи музейи, банк хизматлари маркази бунёд этилган. Уйларнинг биринчи қаватида устахона ва савдо дўкони жойлашган, иккинчи қаватда ҳунармандлар оиласи яшайди.

Хонадонларда 6 ўринли меҳмонхона ҳам мавжуд. Чет эллик сайёҳлар бу ерда яшаб, кулолларнинг иши билан танишиши мумкин.

Марказ фойдаланишга топширилиши билан 250 га яқин иш ўрни яратилди. Кулолчилик маҳсулотлари Бирлашган Араб Амирликлари, Чехия, Туркия, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқ устаси Алишер Назиров устахонасида бўлди. Кўргазмага қўйилган кулолчилик буюмларини кўздан кечирди.

— Бу идишларда меҳнат билан, юрак билан бирга тарих ҳам бор. Ҳамма йўналишларда миллий анъаналаримизни тиклаяпмиз. Сопол буюмларни ҳам яна оммалаштириб, ҳар бир хонадонга киритиш керак. Уларни чет элликлар жуда қадрлайди. Чунки чиройли, сифатли, экологик тоза. Юртимиздаги ҳар бир уйда мана шундай идишлар бўлса, ҳам миллий ифтихор, ҳам маънавият бўлади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент таниқли кулоллар Музаффар Саидов ва Шарофиддин Юсупов хонадонига ҳам кириб, улар билан самимий суҳбатлашди.

Кулолларга айланма маблағ ва имтиёзлар бериш, бошқа ҳудудларимизда дўконлар очишига кўмаклашиш, мамлакатимизнинг хориждаги элчихоналарида кўргазма-савдо расталари ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Халқаро кулолчилик марказида “Ҳунарманд” уюшмасининг туман бўлими, ўқув маркази ҳам жойлашган.

Қурилиш жараёнида шу ердаги Хўжа Рушноий мақбараси обод қилинган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу мақбарани ҳам зиёрат қилди.

Шу ерда вилоятда “маҳаллабай” тизими асосида ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев ўз уйида тикувчилик цехи очиб, маҳалла хотин-қизларини иш билан таъминлаган учкўприклик аёллар билан мулоқот қилди. Улар фаолиятини кенгайтириши учун логистикага қулай жойда замонавий комплекс қуриб бериш бўйича мутасаддиларга вазифа қўйди.

Калит сўзлар: кулолчиликпрезидентРиштонФарғонаХўжа РушноийШавкат Мирзиёев
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бомдод намозининг суннати ва фарзи ўртасида гаплашиш жоизми?

Кейинги мақола

Имом Абу Ҳанифанинг сўзларини қандай тушунамиз?

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
12
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистон

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
14
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
112

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
12
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
14
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
17
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
112
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
24
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
13
Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

Баҳолаш тизимида энг юқори натижа кўрсатган имомлар 20 млн сўмгача рағбатлантирилди

28.10.2026
22
Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

Илмий-амалий семинар илғор тажриба ва янги ташаббусларга бой бўлди

28.10.2026
11

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.