Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Сохта салафийларнинг хийлалари

“Ваҳҳобийми” ёки “салафий”
217
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом адабиётида “салафлар” сўзи ёки дастлабки мусулмонлар тушунчаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижратларидан кейин 400-йилгача бўлган даврда яшаганларни, шу жумладан Имом Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеъий ва Имом Аҳмад раҳимаҳумуллоҳларни ўз ичига олади. Бу даврдан кейинги яшаган мусулмонларни “халафлар” (кейингилар) деб номланади. “Салафий” тушунчасини алоҳида атама ва ҳаракат сифатида Муҳаммад Абдо (Ал-Афғонийнинг шогирди) томонидан, Расулуллоҳ (с.а.в)дан 13 асрдан кейин пайдо қилинган бўлиб, деярли 100 йилдан бери бу атама мавжуддир. Ҳозирда “Аҳли сунна вал жамоа” мусулмонларини адашув, куфр ва ширкда айблайдиган ваҳобийлик фирқасидаги одамлар ўзларини “салафийлар” деб атайдилар.

Уларнинг энг асосий мавфкуравий даъвоси – Расулуллоҳ (с.а.в)дан ва дастлабки уч асрдан кейин яшаган мусулмонлар Исломни гўёки нотўғри тушунганликлари иддао қилинади. Мазкур ҳаракат “пок” шариатга қайтишга ва кейинги даврда пайдо бўлган “бидъатлардан” воз кечишга ҳамда барча ҳукмларнинг манбаси қилиб фақатгина Қуръон ва Суннатни олишга чақиради.

Бу олий мақсад шундоқ ҳам ҳаммага маълум ва бу билан хеч ким баҳслашмайди. Лекин масала бошқа нарсада бўлиб – қандай равишда ва қайси усуллар билан бу мақсадга эришишдадир. Икки оғиз сўз билан бу ўзига хос фирқанининг асл моҳиятини тушунтириб бериш мушкул. «Салафийлар»нинг мантиқий хатосининг исботи шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Қуръон ва Суннатга эргашишни буюрганлар.

Қуръон ва Суннат — ҳадислар орқали англанади, шаръий ҳукмларни эса олимлар тушунтирадилар. “Салафийлар”ни таъкидлашича, Ашъарийлар ва Мотурудийлар – Аҳли суннадан чиқиб кетган адашган фирқалардир. Ҳадис тўпламларини шарҳ қилган деярли барча олимлар, ақийдада Мотурудий ёки Ашъарий бўлганлар. Салафийлар эса, Суннатни бизга тушунтириб берган бу олимларни адашган деб эълон қилиб, Суннатга эргашиш имкониятини йўққа чиқармоқдалар.

“Фақатина Қуръон ва Суннатга эргашиш керак” деган салафийларнинг чақириғи назариётдагина яхшидир, амалий ҳаётда эса, мусулмонларнинг кундалик муаммоларига тааллуқли минглаб саволларга дуч келинади. Охир оқибат, ҳар бир одам учун, “ҳақиқий мужтаҳид олимга эргашиш керакми ёки навбатдаги бир фирқанинг “етакчисининг ижтиҳодигами?” деган савол кўндаланг бўлади. Ахир, ҳозирда мужтахидликни даъво қилаётган фирқалар етакчилари ўзларига берилаётган саволларга жавоблари, дин масалаларини яхши билмайдиганлар орасида кўп учрагани каби, ўзининг нуфузини маъқуллашдан иборат бўлади холос.

Бугунги кунда “салафий” деган сўзни эшитганда, биринчи навбатда ҳаёлингизга дин ҳақида баҳслашадиган ёш йигитларгина келади. Бу ёш “ислоҳотчилар”нинг ягона умидлари, уларнинг фикрлари билан келишмаган одамлар билан баҳслашиш ва уришиш Исломни “поклаш”га ёрдам беради деб ўйлашларидир. Бу борада айнан таълим кўплаб муаммоларни ечишда энг муҳим ўрин тутади. Баъзи бир одамлар: “Исломни Расулуллоҳ (с.а.в) дастлабки асрдаги салафи солиҳлар ва менинг Шайхимдан бошқа ҳеч ким тўғри англай олмайди”, деган уйдирма муаммолар билан мусулмонларни бошини айлантиришмоқда.

Бугунги кунда, Ироқ ва Шом давлатида “халифалик” эълон қилган “Ислом давлати” (ИШИД) деган нарсани ташкил қилиб, фитнани каттасини қилаётган хаворижлар ҳам айнан Ибн Абдул Ваҳҳобнинг издошлари бўлиб, Аҳли сунна вал жамоанинг 4 та фиқхий мазҳабларига, ашария-мотурудия ақида мазҳабларига эргашган мусулмонларни кофир ва муртадга чиқариб, уларни жони ва молини ўзларига ҳалол санаб, минглаб мусулмонларни қириб ташлаб, баданларини хочларга илишмоқда, бошларини кесиб олиб копток қилиб ўйнашяпти, кесилган бошларни кичик болаларга бериб қўйиб, расмларга тушиб бутун дунёга тарқатишяпти, муслима аёлларни зўрлашмоқда, уларни чўри қилиб сотишмоқда.

Ўзларини салафийман деган айрим ваҳобийлар Ироқ ва Шомдаги “Ислом давлати” деган нарсага ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини таъкидлайди. Шу билан бир қаторда улар ҳам, худди шу хаворижлар сингари, юқорида санаб ўтилган Аҳли сунна мусулмонларини адашган ва ҳатто кофирга ҳам чиқаришади. Буни қандай шиор остида амалга оширилишидан қатъий назар, у “Ислом ҳаракати”, “Салафийлик” ёки бошқа шунга ўхшаш номлар билан бўладими — Исломий меросга бўлган бундай беписанд муносабатни ҳеч нарса оқлай олмайди. Бундай жоҳилона тасаввурлардан қанча тез қутулсак шунча яхши бўлади. Буни қандай шиор остида амалга оширилишидан қатъий назар, у “Ислом ҳаракати”, “Салафийлик” ёки бошқа шунга ўхшаш номлар билан бўладими — Исломий меросга бўлган бундай беписанд муносабатни ҳеч нарса оқлай олмайди. Бундай жоҳилона тасаввурлардан қанча тез қутулсак, динимиз ва исломий ақийдамизга шунча яхши бўлади.

Манбалар асосида Қува тумани “Абу Ҳанифа” масжиди имом-ноиби
Аҳмаджон ТУРСУНОВ тайёрлади

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Саудия Арабистони инфекция билан курашда қийналмоқда

Кейинги мақола

Ҳаж сафарига бормайдиган давлатлар сони 10 тага яқинлашди

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
28
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
50

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
8
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
10
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
6
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
6
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
25
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
27
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]