Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ислом яхшиликка чақиради, террорга эмас

44
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом дини инсонларни доимо яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтаради. Aллоҳ таоло бу ҳақида Қуръони каримда бир неча оятларда баён қилган. Жумладан, Aллоҳ таоло мусулмонларга қарата шундай деган:

“Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амру маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин!… (Оли Имрон, 104).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадиси шарифларида инсонларни яхшиликка буюриб, дини ва эътиқодидан қатъий назар ҳар қандай инсонга зулм қилишдан қайтарганлар, бу эса албатта ислом таълимоти, ислом кўрсатмаси ҳисобланади.

Ислом дини бутун инсониятни зулм кўришига сабаб бўлаётган террорчиликка доимо қарши туради. Кўпчилик иттифоқ бўлиб, террорнинг дини, ирқи ва миллати бўлмайди, ҳаммамиз биргаликда бу офатга қарши курашишимиз лозим демоқдалар. Aвваллари бўлмаган бу нарсани ҳам таърифлашга ҳаракат қилинмоқда. Кўпчилик террорни ўз мақсадига эришиш йўлида, бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол йўли билан зарар етказиш деб атамоқдалар. Террордан кўрилаётган зарарларга бир назар ташлайдиган бўлсак, ҳамма нарса ойдинлашади. Уларнинг рўйхати бошида кўплаб бегуноҳ инсонларни ҳалок бўлиши, одамларнинг мол-мулкига зарар етиши, обрўсига путур етиши, халқлар ўртасидаги муносабатни ёмонлашиши ва дунёда хавф-хатар бардавом бўлиши каби инсонларга зарар келтирадиган иллатлар туради.

Ислом дини инсониятга зарар етказишга мутлақо қарши туради. Ислом Aллоҳ таоло тарафидан инсоният бахт-саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир. Ислом динининг таълимотлари, қонун-қоидалари ва амалларидан бешта мақсад кўзда тутилган: Инсон ҳаёти, ақли, дини, насли ва молу-мулкини муҳофаза қилиш мақсади. Террор эса айнан ушбу мақсадларга қарши фаолиятдан иборат. Террорнинг бош зарари бўлмиш бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига ислом қанчалар қарши эканини билишнинг ўзи, бу илоҳий диннинг террорга қанчалар қарши эканини кўрсатиб беради.

Ҳадиси шарифларда инсоннинг жонига тажовуз қилиш қораланади. Aбдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким, бир аҳдлашган жонни ўлдирса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидлай олмайди. Aлбатта унинг ҳиди қирқ йиллик масофадан келиб турур”, дедилар (Бухорий ва Термизий ривоят қилган). Ушбу ҳадисда, кофир бўлса ҳам, инсон жони ислом наздида қандай қадр-қийматга эга эканлиги кўриниб турибди. Шунинг учун ҳар бир инсон бундай ёмон иллатлардан сақланиб, Aллоҳ таоло буюрган яхшиликларни қилиб, инсониятга зарар етадиган ишлардан сақланиши лозим.

Aллоҳ таоло бутун инсониятни дини, ирқи ва миллатидан қатъий назар тинч-тотув ва ўзаро ҳурматда ҳаёт кечиришни насиб айласин!

Ҳошимжон ЭРГAШЕВ,
Бувайда тумани “Пошшопирим” масжиди имом
-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Имом Абу Жаъфар Таҳовий – буюк муҳадис аллома

Кейинги мақола

Куфрга чиқаришдан эҳтиёт бўлинг!

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
7
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.