Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Имоми Аъзамнинг заковати

Имоми Аъзамнинг заковати
181
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида у кишининг рақобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва издошлари олдида изза қилиш мақсадида бир ғаламис савол тайёрлабди. Улуғ имом ўз шогирдларига дарс берадиган жойга келиб, у киши Абу Ҳанифага шу саволни берди:

– Бир киши бор, уни ҳамма мусулмон деб билади, лекин унинг айрим гаплари куфрга ўхшайди, мен уни қандай ҳукм кутишини билмоқчиман. Бу одам шундай дейди: “Мен жаннатдан умид қилмайман, мен жаҳаннамдан ҳам, Аллоҳдан ҳам қўрқмайман. Мен ўлимтикни роҳатланиб ейман, намозни рукусиз ва саждасиз ўқийман. Ҳақиқатни ёмон кўраман, фитнани яхши кўраман. Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман. Кўрмай туриб гувоҳлик бераман”. – Сиз бу одам ҳақида нима дейсиз?

Абу Ҳанифа жавобни савол билан бошладилар:

– Сенинг бу одам ҳақида фикринг қандай?

– Мен нима ҳам дея оламан, ахир бу саволни сиздан сўраяпманку…

Ундан бу жавобни эшитгач, ўз шогирдларидан сўрадилар. Шогирдлари бу сўзлардан худосизликнинг ҳиди келяпти дейишди.  Бу сўзларга жавобан Имоми Аъзам юзда табассум билан айтилган сўзларнинг маъносини бирма-бир изоҳладилар:

– Бу киши мукаммал иймонли мўминдир. Чунки айтилган ҳар бир сўзи ўхшатиш бўлиб, уларнинг ҳар бирига изоҳ бор. У киши жаннатдан умид қилмайман дейди, лекин у жаннатни яратувчиси буюк Аллоҳдан умид қилади. У дўзахдан қўрқмайди, дўзахнинг эгасидан қўрқади. У Аллоҳдан қўрқмайман деганда, Аллоҳнинг одиллигини назарда тутган. Аллоҳ унга адолатсизлик қилишидан қўрқмаслигини айтган, чунки Аллоҳ адолатлидир. У ўлимтикни ейишни айтганда, балиқни назарда тутган. Руку ва саждасиз намоз эса жаноза намозидир.  Ҳақиқатни ёмон кўриши эса бу ўлимдир. Зеро ўлим ҳақ! Аллоҳга кўпроқ ибодат қилиш учун у ўлимни истамайди. Фитнани яхши кўраман, деганда у фарзандларини назарда тутган. Чунки Қуръони каримда “бойлик ва фарзандлар фитнадир”, дейилади (Тағобун, 15).

Яҳудийлар ва насронийларни ёқлайман, деганда у улар бир-бирлари ҳақида айтган сўзларини тасдиқлайман деганидир. Кўрмай туриб гувоҳлик бераман, деганда у Аллоҳга ва охират кунига ишонишини айтган, ахир у буларни кўрмаган”.

Имоми Аъзамнинг сўзларини тинглаб турган киши ниҳоятда таажжубланди ва ўзича ўйлади:

– Бу қандай илм? Бу қандай ақл? Ахир мен шундай ақл соҳиби билан рақобатлашаяпманми?”.  У киши Имоми Аъзамнинг қўлларидан тутди ва шу кунга қадар қилган барча ёмонликлари учун улуғ имомдан кечирим сўради.

Азизбек МИРЗАЖОНОВ,
Олтиариқ тумани “Ҳожа Абдуллоҳ ал-Ансорий” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Агар уни қўйворсам, мени еб қўяди”

Кейинги мақола

Раҳматуллоҳ қори Файзуллаев: «Ҳамма яшаш учун жон куйдираётган бир вақтда кимлар ўз жонига қасд қилмоқда?»

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.