Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Жаҳон

«Türkiye» газетаси: “Макка, Мадина ва Қуддусдан сўнг Бухорога бориш зарур”

«Türkiye» газетаси: “Макка, Мадина ва Қуддусдан сўнг Бухорога бориш зарур”
198
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Туркиянинг «Türkiye» газетасида «Ўзбекистон туризм юлдузига айланиб бормоқда» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА .

«Саёҳат» рукнида чоп этилган мазкур мақолада газета ўз ўқувчиларини Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари, мамлакатнинг туризм соҳасида Осиёдаги етакчи давлатга айланиш йўлидаги дадил қадамлари билан таништиради.

Материалда қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти лавозимига киришганидан сўнг туризм мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим соҳаларидан бири бўлиши кераклигини билдирди. Ўтган беш йилда ушбу секторда кўплаб муҳим ўзгаришлар амалга оширилди.

«Босқичма-босқич юксалиб бораётган Ўзбекистон туризми мамлакат иқтисодиётининг муҳим бўғинларидан бирига айланди. Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 2016 йилда 2 миллион сайёҳ келган мамлакатга 2019 йилда 6,7 миллиондан зиёд хорижлик саёҳатчи сифатида сафар қилди. Бу кўрсатгич уч йилда тахминан 3 баробарга кўпайди. Мамлакатда ички туризм ҳам ривожланди ва 2016-2019 йилларда икки каррага ошди.

БМТнинг Жаҳон туризм ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2019 йилда энг яхши ривожланган туризм манзиллари қаторидан жой олди», – деб ёзади турк газетаси.

Мақолада билдирилишича, мамлакатда виза тартиботи билан боғлиқ туб ўзгаришлар амалга оширилди. «Яқин вақтларга қадар кириш қийин бўлган Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев даврида кўплаб мамлакатларга ўз эшикларини очди, – дея таъкидлайди муаллиф. – Бугунги кунда Туркияни ҳам қўшиб ҳисоблаганда қарийб 90 давлат фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириш имконига эга. Шунингдек, мамлакатда «Ватандош», «Талаба», «Соғлиқни сақлаш» ҳамда «Зиёрат» каби қулай виза турлари жорий этилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон туризм инфратузилмасини ривожлантиришга ҳамда мамлакат ичидаги тарихий ва туристик осори атиқаларни қўриқлашга қаратилган жуда муҳим чора-тадбирлар билан ўз жозибадорлигини ошириб бормоқда. Жумладан, мамлакатда Туркия ва Жанубий Корея тажрибаси асосида 50 хонали кичик ва бутик меҳмонхоналар қурилиш дастури йўлга қўйилди. Янги меҳмонхоналар қурилишида давлат ва хусусий сектор шерикчилиги тажрибаси тадбиқ этилмоқда.

Мақолада туризм соҳасидаги жозибадорликни янада орттириш мақсадида ўзбек халқи санъати ва маданиятини танитувчи янги фестиваль ва тадбирлар ўтказиш бўйича ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилган. Нашрда, шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий гўзаллиги ва турк-ислом дунёсининг диний қадриятларини кенг тарғиб этиш мақсадида «зиёрат туризми» лойиҳаси йўлга қўйилгани ва бу соҳага алоҳида эътибор қартилаётгани қайд этилган.

Диний ва тарихий жиҳатларга урғу берилган ҳолда ислом мамлакатларидан келувчи сайёҳлар учун мўлжалланган йўналиш шакллантирилди ҳамда бу борада янги турстик лойиҳа ва маҳсулотлар ишлаб чиқилди. Масалан, мақбаралари Бухорода жойлашган етти буюк муршидларнинг зиёратгоҳларини ўз ичига олувчи “Етти пир” туристик пакетлари тақдим этилмоқда. “Макка, Мадина ва Қуддусдан сўнг Бухорога бориш зарур”, – деб ёзади нашр.

Самарқанддаги Имом Мотуридий ва Имом Бухорий мақбаралари жойлашган манзиллар ободонлаштирилмоқда, зиёрат мақсадида келган сайёҳлар учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда. Шунингдек, мамлакатнинг Шаҳрисабз, Термиз, Наманган, Хива ва бошқа шаҳарларида жойлашган муборак қадамжолар маҳаллий ва чет эллик сайёҳларнинг севимли масканларидир, дейилади мазкур мақолада.

«Бутун дунёда пандемия туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатаётган бир вақтда мамлакатда “Ўзбекистонга хавфсиз саёҳат” тизими йўлга қўйилиб, келувчи сайёҳларга хавфсиз туризм бўйича халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатилмоқда», – деб қайд этади «Türkiye» газетаси.

Калит сўзлар: «Türkiye» газетасиБухоро
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлимини 120 нафар талаба тамомлади

Кейинги мақола

Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан диний эркинликлар бўйича мулоқот қилди

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди
Ўзбекистон

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
16
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда
Ўзбекистон

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19

Сўнгги мақолалар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
9
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
16
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
19
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
28
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
118
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
26
Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

Сайёр қабул, меҳр-оқибат ва амалий кўмак – хоразмдаги файзли лаҳзалар

28.10.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.