Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Ҳаж ва умра

Саудия Арабистонидаги «Бухорийлар» билан учрашувда Фарғона вилояти бош имом-хатиби ҳам иштирок этди

Саудия Арабистонидаги «Бухорийлар» билан учрашувда Фарғона вилояти бош имом-хатиби ҳам иштирок этди
72
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ислом дунёсида Имом ал-Бухорийнинг мавқеи ва обрўлари шу қадар баландки, Ўзбекистондаги қайси гўшадан юртдошларимиз келиб чиқмасин, уларни «Бухорийлар» деб аташади. Саудия Арабистонида ҳам улар кўпчиликни ташкил этади. Мустақиллик байрами арафасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуриймон Абулҳасан ташаббуси билан Маккаи Мукаррамада Саудиянинг Макка ва Жидда шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан норасмий учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Нуриймон Абулҳасан аввало йиғилганларни мамлакатимиз мустақиллигининг 27 йиллик тантаналари муносабати билан қутлаб, уларга самимий руҳдаги учрашув учун минатдорчилик изҳор қилди.

Саудиялик ватандошларимиз мустақилликнинг қадри, унинг улуғ неъмат эканлиги, истиқлолни уларнинг ҳаётидаги аҳамияти юқори эканлигини таъкидладилар. Совет жамиятида зиддиятларга тўла,  ХХ асрнинг 20-30-йилларида ўзбек миллати вакилларидан минг-минглаб кишилар хорижий мамлакатларга, жумладан Арабистонга чиқиб кетишга маҳкум бўлган.

Ўша пайтларда Саудия Арабистонига келиб қолган ўзбекларнинг аксарияти ҳаётдан кўз юмган бўлса-да, лекин ота-боболари юртни тарк қилганларида асосан кичик ёшларда бўлганлар ҳозирги кунда улар ҳаётини давом эттирмоқда.

Эътиборлиси шундаки, Саудиядаги «Бухорий»лар ўзбекона миллий урф-одат ва анъаналарни ўзбек тили ва ўзликларини сақлаб қолган. Уларнинг фарзандлари араб тилида таҳсил олади, лекин оилада ва ўзбек жамоаларида ўзбекча сўзлашадилар. Тадбир давомида ҳам ўзбекона самимият, ўзига хос кайфият сезилиб турди.

Тадбирда иштирок этган Арабистонлик юртдошимиздан бири падари-бузрукворларимиз ва волидаи-меҳрибонларимиз бизларга: «Ҳеч қачон юртларингни, тилларингни унутманглар, чунки тилни унутган Ватанни унутади. Ватанни унутган эса имонни унутади»,- деб такидлади.

Қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан: “Ҳозирги кунда хорижда яшаётган ватандошларимиз билан алоқаларимизни кенг ривожлантиришга Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ҳамма имкониятлар яратиб берилмоқда, бугун ватанимизнинг жами эшиклари сизларга очиқ”, дея таъкидлади. Шунингдек, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишлар, ўзгаришлар, тадбиркорликни ривожлантириш хусусан  мамлакатимизда инвестицион муҳитни янада яхшилаш борасида мисли кўрилмаган катта ўзгаришлар бўлаётганини маълум қилди.

Мазкур янгиликлар яъни, Ўзбекистонда тадбиркорлар учун қулай инвестицион муҳит яратилганлиги тадбир иштирокчилари томонидан илиқ кутиб олинди.  Улар ўз ватанларига сармоя киритишдек бахтни яратиб берган Президент Ш.Мирзиёевни доимо дуо қилишларини билдирдилар.

Тадбирда сўз олган яна бир Саудиялик ватандошимиз тадбир давомидаги мулоҳазалардан тўлқинланиб: “Гарчи беш маҳал ибодатимни харам ҳудудида, каъба олдида адо қилсам-да, ватаним соғинчи менинг  қалбимни ҳечам тарк этмайди”, деди. Албатта ушбу фикрлар боис, ҳамманинг қалби жумбушга келди.

Фарғона вилояти бош имом хатиби Салимжон Қодиров ҳам сўз олиб, бугун диёримизда ҳар бир фуқаро диний бағрикенглик, виждон эркинлиги тамойилларига амал қилган ҳолда эмин-эркин яшаётгани, масжидларимизда яратилган шароитлар, диний ўқув муассасаларидаги таълим сифатидан кўнгиллар чароғон бўлаётганини айтиб, юртдошларимизнинг ҳар йили Ҳаж ва Умра ибодатини адо этишлари учун кенг имконият эшиклари очилгани, жойларда бўлиб ўтган  Қуръон мусобақаси каби тадбирлар эса бу борадаги хайрли ишларнинг яна бир мисоли эканлини таъкидлади.

Учрашув якунида ватандошларимиз томонидан Салимжон Қодировга  муқаддас Каъбапўш туҳфа қилиниб, шу орқали юртимиз ва юртдошларимизга ўзларининг илиқ саломларини изҳор қилдилар. Тадбирдаги илиқ самимият учун ватандошларимиз миннатдорлик билдиришди ва бундай учрашувлар анъанага айлантирилиб тез орада Тошкентда ҳам ташкил этилишига истак билдирдилар.

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўлим ташҳиси қўйилган аёл Ҳаж зиёратини тўлиқ адо этди

Кейинги мақола

Макка шаҳрида ҳам Мустақиллик байрами нишонланди

Ўхшаш мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси
Ўзбекистон

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
12
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди
Ўзбекистон

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
14
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда
Ўзбекистон

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
21

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
12
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
14
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
21
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
11
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
31
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
10
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
24
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика