Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

2022 йилда 12 045 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи эса Умра амалларини адо этди

2022 йилда 12 045 нафар зиёратчи Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчи эса Умра амалларини адо этди
30
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Дин ишлар бўйича қўмита бўлим бошлиғи Сирожиддин Саломов маълум қилди.

Бугунги брифингда ўтган 2022 йил давомида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз.

Буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 23 та асарлари халқчил таржимаси амалга оширилди ҳамда уларнинг меросидаги ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга қаратилган 27 та илмий-оммабоп рисолалар нашр этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги

 Малака ошириш марказида 3 минг 80 нафар диний соҳа ходимлари ҳамда манфаатдор идоралар мутахассисларининг малакаси оширилди.

Якунланган йилда исломшунослик ва манбашунослик соҳасида 24 та фалсафа доктори ҳамда фан докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

Халқаро илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, исломшунос олимлар ва тадқиқотчиларнинг диний-маърифий соҳаларга оид Туркия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Саудия Арабистони, Миср, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Афғонистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатларининг турдош ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган 129 та (жумладан, конференция, учрашув, давра суҳбати,

илмий семинарлар каби) тадбирларида оффлайн ва онлайн иштироки таъминланди.

АЙСEСКО, ЮНEСКО ва ИРСИКА каби дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва университетлари билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс” шиори остида Бирлашга Араб Амирликлари, Туркия, Ўмон Султонлиги, Малайзия ва Қувайт каби давлатларда 6 тадан ортиқ халқаро илмий-амалий анжуманлар ўтказилди.

“Янги Ўзбекистон ёшлари ва учинчи ренессанс” мавзусида Ўмон Султонлиги, Буюк Британия, Туркия, Миср каби давлатларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирокида 10 дан ортиқ конференция ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида фуқароларимиз учун Ҳаж ва Умра зиёратлари юқори савияда ташкил этилиб, 2022 йилда 12 045 нафар зиёратчилар Ҳаж амалларини, 61 мингдан ортиқ зиёратчилар Умра амалларини адо этишди.

Таъкидлаш керакки, фуқароларимизнинг муқаддас зиёратга бўлган эҳтиёжларини тўлақонли қондириш мақсадида Жамоатчилик кенгаши қарори асосида Ҳаж ва Умра сафарларини ташкил этиш янги босқичга кўтарилди.

Хусусан, Умра сафарига борувчи зиёратчилар сонини белгилаш бўйича квота олиб ташланди, натижада республикамизнинг айрим ҳудудларида навбатлар тугатилди, баъзиларида эса навбатларининг сезиларли даражада камайишига эришилди.

Қайд этиш керакки, ҳисобот даврида диний конфессиялар раҳбарлари ва вакилларининг 33 та турли халқаро ва маҳаллий тадбирлардаги иштироки таъминланди, улар иштирокида

6 та телекўрсатув, 59 та интервью тасвирга олиниб, марказий телеканаллар орқали намойиш этилди. Уларнинг диний байрам, тадбир ва маросимларини ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, ҳудудларда 19 та янги диний ташкилотлар ўз фаолиятини бошлади. Жумладан, 50 та диний ташкилотда тубдан қайта қуриш, 38 тасида таъмирлаш ишлари якунланди, 321 та бинода қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Шу ўринда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидаги қуйидаги нутқларини ётга олиш жоиз: “Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, афсуски, бизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз”.

Қайд этиш керакки, ҳисобот даврида ушбу йўналишда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилди. Жумладан, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида давлат ва жамоат ташкилотларида 962 минг нафар фуқаролар иштирокида

14 мингта тадбирлар ҳамда 183 та давлат ва нодавлат олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида 100 минг нафар ўқувчи, талаба, профессор-ўқитувчи ва ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.

Реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштиришга муҳтож бўлган 6 минг 611 нафар шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан 18 мингта профилактик тадбирлар ўтказилди.

Соғлом маънавий-маърифий тарғибот самарадорлигига эришиш ва ахборот хуружларининг олдини олиш, ислом динининг асл инсонпарварлик ғояларини асраб-авайлаш ва виждон эркинлигини кафолатлаш, диний бағрикенгликни таъминлашга оид веб-сайт, ижтимоий тармоқ саҳифалари ва телеграм каналларида 181 мингта хабар, мақола ва бошқа кўринишдаги материаллар жойлаштирилди.

Бундан ташқари, диний соҳа ходимлари томонидан “жаҳолатга қарши маърифат” йўналишида интернет сайтларда 138 мингта, босма нашрларда 3 437 та, радиода 2 357 та ва телевидениеда 3 823 та ақидапараст оқимларга қарши илмий жиҳатдан асосланган чиқишлар қилинди.

Республикадаги диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни нохолис талқин этиш, уламоларни обрўсизлантиришга қаратилган ҳаракатларга қарши мафкуравий курашни тизимли ташкил этиш мақсадида диний-маърифий сайтларда 8 мингта (видео, аудио, мақола ва инфографика кўринишидаги) материаллар эълон қилинди.

Калит сўзлар: умраҳаж
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Гиёҳвандлик – жиноятларнинг асоси

Кейинги мақола

“ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Ўхшаш мақолалар

Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди
Рамазон

Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

29.03.2023
57
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари
Ўзбекистон

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
4
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда
Рамазон

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
20

Сўнгги мақолалар

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (2-қисм)

30.03.2023
16
Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?

30.03.2023
28
Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

Диний масалаларда илмсиз ҳукм чиқаришнинг хатари (1-қисм)

30.03.2023
9
Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?

29.03.2023
31
Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

Марғилон шаҳрида ифторлик дастурхони ёзилди

29.03.2023
57
Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?

28.03.2023
176
Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

Президент қарори амалда: хонадонларда ифторлик йўқловлари

28.03.2023
4
Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

Ҳудудларда ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда

28.03.2023
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Яхши савол ярим илмдир
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика