Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Сиз учун нима муҳим?

Сиз учун нима муҳим?
102
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Олти-етти йил аввал эди. Автобусдайдим. Ёнимга уч-тўрт ёшлардаги ўғли билан бир аёл ўтирди. Болакай жуда қизиқувчан эди. Тинмай савол берар, онаси эса уларнинг ҳар бирига эринмай, атрофлича жавоб қайтарарди…
Яқинда жамоат транспортида кетарканман яна шундай воқеага гувоҳ бўлдим. Кичкинтойи билан автобусга чиққан аёл рўпарамдаги ўриндиққа чўкди. Ўтирар-ўтирмас сумкасидан телефон чиқариб, тинимсиз келиб турган мактубларга жавоб қайтара бошлади. Шу пайт болакай:
– Ойи, мана бу катта машина “КАМАЗ”ми? – деди автобус билан ёнма-ён кетаётган “ЗИЛ” уловига ҳайрат билан қараб.
Она зарда билан “Жим!” деди ва бошини кўтармай ижтимоий тармоқдаги дугоналари билан фикр алмашишда давом этди. Бола индамай қолди. Бир оз жим юргач, яна гап бошлади:
– Бу Ҳикмат акамнинг ишхонасими?
– Халал берма!
Она ҳали ҳам банд.
Ўғли учинчи марта гап бошлаганида она айёрона йўл тутди.
– Планшетингни олиб берайми?
Жавобни ҳам кутмай сумкасидан каттакон планшет олди-да, қўлига тутқазди. Манзилимга етгунча болакайнинг овозини бошқа эшитмадим. Фақат у ўйнаётган ўйиндага ўқ товушларию ҳар хил қичқириқлар қулоғимда қолиб кетди…
Она учун боласининг сўровларидан ҳам муҳим бўлиб қолган ижтимоий тармоқларда бунчалар қизиқарли нима бор? Шу оғриқли ўй билан компьютер қаршисига ўтирдим: аксарият хабарлар уй бекаларидан. Бугун нима овқат қилгани, унинг тайёрланиш усули, фарзандларининг турли суратлари… ва кимдандир чеккан озорларию оилавий муаммоларигача муҳокамада…
Бандалар вақтидан барака олиб қўйилиши қиёмат аломатларидан бири. Биз эса шундоқ ҳам баракасиз фурсатларимизни интернетдаги фойдасиз, маънисиз суҳбатларга сарф қиляпмиз. Кун ўтгани сари уларга боғланиб боряпмиз. Топганимиз эса ҳам моддий, ҳам маънавий зарар. Энг ёмони – оиламиз ҳақида кўпчилик олдида ёзишдан тап тортмаяпмиз. Уйдаги гапни кўчага олиб чиқмаслик ҳақидаги қадриятимиз қадри қаерда қолди?
“Уй бекаларига интернет нега керак ўзи?” деган саволга ҳар қанча уринсам ҳам жавоб тополмадим. Кўнглимдан шундай ўйлар ўтди: “Дугоналар, сиз аввало онасиз, бир уйнинг бекасисиз. Эрингиз уйини, болалари, мол-мулкини сизга ишониб топширган. Икки дунёнгиз учун фойдали вазифаларни, фарзанд тарбиясини четга суриб қўйиб, ижтимоий тўрга ўралиб қолишингиз тўғримикан?
Қуш уясида кўрганини қилади, дейдилар. Яъни, болаларингиз сизнинг ҳар бир ҳаракатингиздан, гап-сўзингиздан ўрнак олади. Эрта бир кун надомат чекмаслик учун ўзимизни бугун тузатайлик.
Кўзини телефондан ололмаётган тенгдошим, бир зум тўхтанг! Дугонангизнинг куни сизнинг суҳбатингизсиз ҳам ўтар, бироқ ёнингиздаги гўдак меҳрингизсиз, уни тўғри йўлга соладиган билимларингизсиз нима қилади? Уни эътиборсиз қолдирманг, саволларига жавоб беринг. Катта тезликда шовқин солиб ўтиб бораётган машина “КАМАЗ” эмас, “ЗИЛ”лигини айтинг!”
Нигора Мирзаева | irfon.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Кўприк

Кейинги мақола

Илоҳий ҳикмат

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.