Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Сайфуддин Қутуз ким эди?

Сайфуддин Қутуз ким эди?
1.5k
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Сайфуддин Қутуз ким эди?
Унинг асл исми Мисрлик мамлуклар даврида яшаб ўтган тарихчи Абул Аббос Аҳмад ибн ал-Макризийнинг ёзишига кўра, Маҳмуд ибн Мамдуд бўлган. Сафиддин Қутуз 1221 йилнинг 2-ноябрь кунида Хоразмшоҳлар империясида дунёга келган. У Жалолиддиннинг опаси Хонсултоннинг ўғли эди. Болалигидан тоғасининг тарбиясини олади.

Жалолиддин ўз оиласи мўғиллар кўлига тушиб таҳқирланмаслиги учун онаси, аёллари ва опа-синглиларини дарёга чўктириб юборишга мажбур бўлган эди. Жалолиддининг сувга чўктирган аёллари орасида гўдак Кутузнинг онаси Хонсултонбегим ҳам бор эди. У то Жалолиддин ўлимигача тоғасини ёнида бўлади. 1231 йилда Жалолиддиннинг ўлимидан сўнг ал-Макризийнинг қайдларига кўра, Сайфуддин Қутузни мўғиллар Дамашқда қул бозорида сотади. Қутузнинг хожаси мамлуклардан бўлган Ибн Займ ҳисобланиб, у киши асли қонида илмга ва бошқарув ишига иштиёқи бўлган қули саналмиш Қутузни ўзини тутишидан келажакда бу болакайни Ислом олами учун керакли шахс бўлиб етишишини олдиндан билиб, Қутузга шахсан ўзи сабоқ бера бошлайди. Сайфуддин Қутуз ёшлигидан фикҳ илмини ва араб тилини чуқур ўрганиб, Қуръони карим сураларини ёдлаб, суралар тафсирини ҳам ўрганишга киришади.

Орадан вақт ўтиб Сайфуддин Қутуз Миср пойтахти Қохира шаҳрига кўчиб ўтади. Қоҳирада Миср султони Салоҳиддин ал-Айюбийнинг амирларидан бири Иззиддин Ойбек хизматига киради.

Сайфуддин Қутуз ўзининг содиқлиги ва ташаббускорлиги теран фикрли тўғри сўзлиги сабаб тез орада Иззиддин Ойбекнинг энг яқин ва ишончли кишисига айланади.

Иззиддин Ойбек Миср султонилиги тахтига ўтирганда Сайфуддин Қутузни ўзининг ёрдамчиси этиб тайинлайди. 1254 йилда Қоҳирада Миср Султони Иззиддин Ойбекка қарши Баҳрийлар амири Форасиддин Оқтой бош кўтаради. Яъни у бир неча сулолалар вакиллари билан тил бириктириб, Султон Ойбекни йўқ килишга уринади. Султон Ойбекка қарши суиқасдда иштирок этганлардан бири Бейбарс Қоҳирадан қочиб кетади. Бу орада Миср султони Иззиддин Ойбек билан хотини Шажаратид-Дур орасида адоват пайдо бўлади. Ва эру-хотин бир-бирини ўлдиришни режа қила бошлайди. 1257 йилнинг март ойида Миср султони Иззиддин Ойбек фитначилар томонидан ўлдирилади. Кейин тахтга унинг вориси 15 яшар ўғли Нуриддин ал-Мансур Али ўтиради. Шуни билиш керакки, тахтда Нуриддин ўтиргани билан бошқарув Сайфуддин Қутузни қўлида эди.

Миср тахтига Ойбекнинг ўғлини Нуриддин ал-Мансур Алини Сайфуддин Қутуз султон қилиб кўтарганда мўғилларни қонли соялари Миср осмонида пайдо бўлаётган эди. Негаки 1257-1258 йилда Шом шаҳарларини бирин кетин қўлга киритиб, у жойларни вайрон қилишда аҳолисини кўз юммай қатл қилишда давом этар эди. Бу хабарлар эса шом шаҳарларидан қочиб Қоҳирага келган мусулмонлар орқали яшин тезлигида Миср аҳолиси орасида тарқалиб боргани хақиқатдан одамларни даҳшатга соларди. 1258 йилнинг феврал ойида мўғиллар хони Хулагунинг Боғдодни кўлга олиши ва Аббосийлардан бўлган хукумдор ал-Мустаъсим биллоҳни оиласи билан қатл қилиниши ўша пайтда мусулмон олами қалбини баттар қурқувга соларди.

Миср султони саналмиш 15 ёшли Нуриддин Алини эса ўзини тахти, мўғиллар қўлга олмаган мусулмон оламининг энг сўнгги нажоти эканини билан умуман иши йўқ эди. Бу вақтда “вазиятда” кимдир мўғулларга ҳали ислом оламида мўғулларга қарши чиқадиганлар борлигини кўрсатиб кўйиш керак эди. Мўғилларга мана биз дейдиган шахс бу Сайфуддин Қутуз бўлиб чиқди. Сайфуддин Қутуз вазиятни ўта нозиклик билан ҳар томонлама пухта ўйлаб баҳолаган ҳолда 1259 йилнинг 12 ноябр куни Мисрдаги амирлар пойтахт Қоҳирадан ов қилишга чиқиб кетганида 15 ёшли Нуриддин Алини тахтдан ағдариб ўзини Миср султони деб эълон қилади. Сайфуддин Қутузни бу иши ўз навбатида амрлар овдан қайтганида эса уларга ёқмаслиги ва норозиликка сабаб бўлиб, сўнг парчаланмаган мусулмонлар давлати Миср ҳам парчаланиб кетишига асос бўлиши мумкин эди. Бироқ Сайфуддин Қутуз амирлар келганидан сўнг мен бу ишни ҳокимият эгаллаш илинжида қилмадим. Мен бу ишни мўғилларга қарши жанг қилиш учун амалга оширдим. Ишни эса фақат кучли ҳукмдорнинг қўл остида амалга ошириш мумкин, агар биз юриш қилиб мўғулларни енгсак, унда сизлар истаган одамингизни ўзингизга султон қилиб олишингизга рози бўламан, дейди. Бу гапни эшитган амирлар Сайфуддин Қутузни ўзларига султон деб тан оладилар.

Мўғиллар хони Дамашқ ва Халафни ҳам босиб олгандан сўнг навбат Мисрга келганини билдириш учун Сайфуддин Қутузга фақат таҳдиддан иборат мактуб жўнатади. Сайфуддин Қутуз қонли қўллар билан ёзилган мактубни келтирган элчилар бошини олдириб Қоҳира шаҳри дарвозасига остиради. Бу эса мўғиллар ва Ислом қалқони Сайфуддин Қутуз ўртасида жанг муқаррарлигидан далолат эди.

Оғир ва ҳал қилувчи жангга тайёргарлик пайтида Қоҳирадан қочиб кетган Бейбарс ўз кўшини билан қайтиб келади. Ва мўғилларга қарши жангда Сайфуддин Қутуз билан елкама-елка туриш истагини билдиради. Кейин эса Қутузнинг буйруғи билан Бейбарс ўз қўшини билан Ғазодаги мўғиллар устига юриш қилади ва мўғиллар устидан ғалабага эришади Бу кичик бўлсада ғалаба ўша пайтда бутун мусулмон олами қалбида умид чироғини ёқади. Бу пайтда мўғиллар хони Хулагу янги хоқон сайлаш учун Қора қумга кетган мўғиллар кўшинига эса Чингизхон билан бир сафда жанг қилган тажрибали саркарда Хитбуға қўмондон бўлиб қолганди. Мўғиллар ва Сайфиддин Қутуз мусулмонлар ўртасида ҳал қилувчи жанг 1260 йилнинг 3 сентябр куни Фаластиннинг Беҳсан шахрига яқин бўлган Айнал Жалуд кенглигида бўлиб ўтади.

Сайфуддин Қутуз бу жангдан мўғилларга қарши пистирма тактикасини қўллайди. Хитбуға бошлиқ мўғиллар Қутузни пухта ўйлаган тактикаси сабаб ўша ҳал қилувчи жангда бутунлай мағлуб бўлади. Хитбуға қатл қилинади. Шундан сўнг Сайфуддин Қутуз бирин-кетин Шом шаҳарларини мўғуллардан озод қилади. Дамашиқни ҳам тозалаган Қутуз энди ўз пойтахти Қоҳирага йўл олади. У йўлда Қоҳирага киришдан олдин ўзи учун Бейбарс томонидан истироҳат олсин дея ўрнатилган қароргохда Бейбарс бош бўлган фитна қурбони бўлади. 1260 йилнинг 24 октябр куни Бейбарс султон Қутуз олдига келиб султондан мўғил миллатига мансуб асира олинган жорияни хадя қилишини сўрайди. Султон рози бўлиб, унга сўраганини беради. Шу пайт Бейбарс султони қўлини ўпаётиб ўз шерикларига ишора қилади ҳамда Ислом қалқони саналмиш Сайфуддин қутуз ҳалок бўлади.

У мамлакатни 11 ойу 17-кун бошқарган бўлсада, ўз номини тарих саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиб кетишга улгурган. Бугунги кунда Қоҳирада Ислом қалқони Хоразм ўғлони Сайфуддин Қутузнинг хайкали ўрнатилгани ва унинг номи билан боғлиқ тарих нафақат Мисрда балки бир қанча мусулмон мамлакат мактабларида ўқувчиларга ўқитилиши шараф билан эсга олинади.

Исломжон Мадрахимов,
Бувайда тумани “Катта маҳалла” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: МисрмўғилларСайфуддин Қутуз
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Бугунги жума мавъизаси: Фарзанд тарбияси, ёшларнинг илм-маърифатга эътиборини қаратиш

Кейинги мақола

Муфтий ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижонга ташриф буюришди

Ўхшаш мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки
Мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
4
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…
Мақолалар

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
15

Сўнгги мақолалар

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

Менинг қўлимда турган, Аллоҳнинг мулки

14.06.2025
4
Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

Chatgpt дан диний саволларга жавоб олиш мумкинми?

13.06.2025
18
Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

Ҳожиларнинг илк гуруҳлари диёримизга етиб келди

13.06.2025
23
Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

Ҳожиларимиз она Ватанга қайтишмоқда

12.06.2025
23
Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

Ҳожиларимиз 12 июндан юртимизга қайтади

11.06.2025
19
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

11.06.2025
20
Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

Жаннатнинг ҳамма эшикларини очинглар…

10.06.2025
15
Бойлик синов учун берилади

Бойлик синов учун берилади

09.06.2025
60

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика