Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

“Қизимни мингта ўғилга алишмайман”

“Қизимни мингта ўғилга алишмайман”
106
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Отам оддий деҳқон бўлганлари учун оиламиз ўта фиқирлик билан кун кечирган. Лекин ота-онам узоқ йил фарзанд қўришмагани учун деҳқонлик қилиб топган пуллари эр-хотиннинг тирикчилигига кифоя қилган, икковлон борига қаноат қилиб яшашган экан. Кейин мен туғилдим. Онам мени дунёга келтирганларида ёшлари 40 дан ошган экан.

Узоқ кутилган фарзанд ўғилми, қизми одатда фарқи бўлмайди. Инсон тирноққа зор бўлганда, одамларнинг гап-сўзларидан кўз очолмай қолганда ҳатто ўлик бўлса ҳам фарзанд кўргиси келади, Аллоҳдан ёлвориб шуни сўрайди. Лекин кексаликка қараб кета бошлаган отамга ёнларида турадиган, деҳкончилик ишларида белларига мадор бўладиган фарзанднинг ўғил бўлиши ҳар жиҳатдан яхши эди. Шунинг учун қалбларининг бир четида кутилаётган гўдак ўғил бўлишини сўраган бўлсалар ҳам ажаб эмас. Доя аёл ҳам буни сезган шекилли, менинг қиз бола эканимни дадамга бир оз маҳзунлик ила билдирган экан. Одатда оталар ўғил фарзанднинг суюнчи пулини кўпроқ қилиб беришар экан. Аммо дадам менинг туғилганим хабарини эшитганарида доя аёлга ўғил болаларга бериладиган пулдан кўпроқ пул берган эканлар. Доя аёл буни сира кутмабди. Отам мени бағриларига босиб “Ўғил бола бўлганда бунчалик хурсанд бўлмасдим” деганларида доя аёл ҳайратдан карахт бўлаёзган экан.

Бу ҳикояни мен дадамдан кўп эшитганман. Ҳар гал айтиб берганларида ўзгача ҳаяжон билан ҳикоя қилардилар. Менга бу ҳикояни эшитиш жуда ёқарди. Айниқса “Сени бағримга босиб доя аёлга шундай шундай дедим” деган жойларида бир кўз ёши қилиб олардилар. Онам ҳам бу ҳикояни кўзларида ёш, лекин нимтабассум билан эшитардилар. Туғилиш қиссам мени доимо яхши ишларга, яхши инсон бўлишга, ота-онамнинг хизматларини қилишга, уларнинг қадрига етишга, айниқса дадамнинг белларига қувват бўлишимга илҳомлантирарди.

Бу истаклар менинг бутун ҳаётим мазмунига, мақсадига айланган эди. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, мен ҳаётим давомида отамга кўп раҳматлар эшиттирдим. Мен билан фахрланишларига, инсонлар олдида бошларини баланд тутишларига сабабчи бўладиган кўп ишлар қилдим. Отам вафот этгунларича “Бу қизимни мингта ўғилга алишмайман” дея яшадилар.

Мени ўқиш ва ишларимда муваффақиятга эришишимга отамнинг меҳрларига, ҳали туғилмасимдан илгари тўла бўлган муҳаббат қучоқларига тўйиб ўсганим сабаб бўлди. Тўғри, отам мени маликалардек моддий таъминламадилар, лекин менга маликалар ҳам кўрмайдиган икром, ғамхўрлик ва севгини кўрсатдилар. Аллоҳ отамнинг гуноҳларини кечириб, жаннатлари ила сийласин!

Доктор Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътининг
«Фарзанд тарбиясида 700 та сабоқ» китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Камронбек Ислом таржимаси.

Калит сўзлар: қиз боламақолаларонатаълим-тарбия
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Огоҳлик: Телеграмдан келган файлни очишга шошилманг!

Кейинги мақола

Отинойилар учун ўқув-семинар бўлиб ўтди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
41
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
91

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
31
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
72
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
34
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
65
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
73
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.