Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Одоб олтиндан афзал

103
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таолонинг муборак каломидаги оятлардан бирида шундай мазмун бор: “(Эй,Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё, 107).

Ҳақ таоло Расулуллоҳ (алайҳиссалом)ни бошқа пайғамбарлардан бир қанча хусусиятлар билан афзал қилган бўлса, юқоридаги мазмун ана шу хусусиятларнинг аввалгисидир. Олимларнинг таъкидлашларича, Ҳазрат пайғамбаримиз мўминларнинг икки дунё саодатига эришишлари учун раҳмат бўлсалар, мушрик ва кофирларнинг қилмишлари оқибатида дунёни оммавий балолар, офатлар тутмаслиги учун раҳматдирлар.

Сарвари коинот (с.а.в.)нинг яна кўплаб хусусият ва фазилатлари ҳам борки, буларнинг ҳаммаси У зотнинг даражалари, ҳақиқатан, улуғлигидан далолат беради.

Яна Аллоҳ таоло ўзига маълум ҳикмат билан  Муҳаммад (с.а.в.) умматларини энг яхши уммат деб атаган. Шундай экан, Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор  бўлишнинг йўли суннатга эргашишда эканлигини яхши англамоқ керак.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳаётлари биз учун катта ибрат мактабидир.

Ҳаётда баъзи кишилар ўзларига таниш, билган солиҳ кишиларга ҳавас қилиб “сизга ўхшаб юрайлик” ёки “фарзандаларимиз сизга ўхшасин” деб қолишади. Эътибор берсак, ўша кишилар ҳавас қилган солиҳлар суннатни маҳкам ушлаган, пайғамбаримизнинг гўзал хулқлари билан хулқланишга ҳаракат қилган  бўлишади. Кўринадики, аслида мўмин-мусулмон учун ўрнак, ибрат бўлишга энг лойиқ зот Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.

Мўътабар зотлар, ижодкорлар ана шу гўзал хулқни, намунани авлодларга ўз асарларида етказишга ҳаракат қилганлар. Шу боис, ҳазрат Алишер Навоий ҳикматли сўзларига ҳам ҳадиси шарифлар асос бўлган. Заминида оят ва ҳадислар мазмуни ва уларга ишора бўлган сўзлар ҳамма замонда ҳам каттаю кичикка манфаатли бўлади. Шоир маънавий гўзалликни кишининг битмас бойлиги, деб билади:

Олтин-кумуш касб этма давлат кунидин,
Ким тортар адаб улусни меҳнат тунидин.
Гар йўқтур адаб, не суд олтин унидин,
Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин.

Шоирнинг фикрича, кишида адаб бўлса, бу унинг икки дунё саодатига  эришмоғи аломатидир. Ҳазрат Навоий бу ўринда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳеч бир ота ўзининг фарзандига яхши тарбия бериш ва одоб ўргатишдан ортиқ  ҳадя қилолмайди”, деган муборак сўзларига асосланганлар.

Буюк шоир ҳикматларини ўқир эканмиз, инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, эзгулик, ўзаро ғамхўрлик ҳамма замонлар учун муҳимлигини кўрамиз:

Кимки, бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай
Онча борким, Каъба вайрон бўлса обод айлагай.

Яъни, эҳтиёжманд одамларга раҳм қилиш, уларга ёрдам беришнинг аҳамияти, савоби Муқаддас Каъба бузилса, тузатиш билан тенг дейилмоқда.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизнинг бирингиз ўз биродарининг ойнасидир. Агар унда кирни кўрса артиб қўйсин”, дедилар. Мазкур ҳадиси шариф мазмунида ҳикматли сўз айтган шоир: нуқсонни, камчиликни холис ўзингизга маълум қилган ойнадан хафа бўлиб, уни хира қилманг. Бошқа айбингизни кўрсатмай қўяди, дейди:

Киши айбинг  деса дам урмагилким, ул эрур кўзгу
Чу кўзгу тийра бўлди ўзга айбинг зоҳир айларму?

Аллоҳ таоло барчаларимизни Муҳаммад (с.а.в.)нинг суннатларига мувофиқ яшашга муваффақ қилсин!

Шукруллоҳ ТОШХЎЖАЕВ,
Марғилон шаҳар “Қашқар” масжиди имом-хатиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аччиқ ҳақиқатлар

Кейинги мақола

Аччиқ ҳақиқатлар

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.