Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Мазлумнинг ҳаққи

256
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:

– Лаббай, устоз?

– Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:

– Қани, нари тур, – деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.

– Нима бўлди, ўғлим? — деб сўради устози.

– Булоқдан сув олаётгандим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.

– Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?

– Йўқ, ҳеч нима демадим.

– Бир оғиз ҳам гапирмадингми?

– Йўқ.

– Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин. Яна тезда ортга қайт.

Исмоил Фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди.

Устози:

– Гапирдингми? – деб сўради.

– Йўқ.

– Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!

Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди.

Бу ҳолатдан юраги ёрила ёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна сўради:

– Бирор нарса дедингми, Иброҳим?

– Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди.

Исмоил ҳазратлари:

– Эй ўғлим, биргина кўза учун биродамни ўлдиртирдинг! Бу энди қандоқ бўлди?! Унга бир оғиз сўз, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди… – дедилар.

Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:

– Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, — дейишди.

Ҳа, – деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, – бир золим бирор кишини хафа қилса, йиғласа-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:

– Нима қилиб қўйдинг? – деганида отининг тепкисидан омон қолармиди…

Яна бир далил: Кунлардан бир кун Халифа Маъмун вазири Ҳасан Солдан сўради:

– Биздан олдин ўтганларнинг сўзлари бизга ҳужжат – йўлланма бўляпти. Биз унга кўра амал қиляпмиз. Бунинг сири нимада экан?

Вазир шундай деб жавоб берди:

– Aгар улар чиройли сўз ва ишонарли далил бўлмаганида, бизгача етиб келмасди. Яхши бўлгани учун ҳам биздан олдингилар кўриб, ишониб қабул қилишган. Бу шуни кўрсатяптики, аждодларимиз яхши, рост ва мустаҳкам сўзлашар экан. Халифа Маъмуннинг бу жавобдан кўнгли тўлди ва шундай деди:

“Яхши сўз айтилган жойида қолмас, асрлардан ошар, ҳеч қачон толмас”.

Саидакбар ДАРВЕШОВ,
Учкўприк тумани “
Ёдгорлик” масжиди имом–хатиби

Калит сўзлар: Исмоил Фақируллоҳмазлум
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Нега ҳанафия эмас, мотуридия дейилади?

Кейинги мақола

Ҳизр алайҳиссалом ким, у одамларга кўринади-ми?

Ўхшаш мақолалар

Илм – саодат калити
Таълим-тарбия

Илмнинг фазилати

27.04.2026
30
«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»
Мақолалар

«Нонни исроф қилманг, уволи бор…»

06.04.2026
65
Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?
Мақолалар

Лайлатул қадр қайси кечада эканини биласизми?

16.03.2026
72

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
1
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
4
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
6
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
10
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
26
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
5
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
22
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
32

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика