Халифа Ҳорун ар-Рашид Имом Абу Юсуфдан бир масаланинг ечимини сўради. Имом Абу Юсуф: “Билмайман”, деб жавоб берди. Шунда халифа ёрдамчиси: “Маош ва мансабингиз бўла туриб, нега билмайман дейсиз?!” деб писанда қилди. Бунга жавобан Имом Абу Юсуф: “Мен билган нарсаларим учун маош оламан. Агар билмаган нарсаларим учун ҳам маош тўлашса, бутун хазина етмас эди”, деди камтарлик билан.