Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Қимор ўйнаш – бутларга сиғиниш каби оғир гуноҳдир

Қимор ўйнаш – бутларга сиғиниш каби оғир гуноҳдир
90
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Афсуски, бугунги кунда баъзи ижтимоий тармоқларда айрим кишилар спорт ўйинлари, масалан, футболда қайсидир жамоага пул тикиб, кимнинг жамоаси ютса, ўша одам нариги жамоага тикилган пулларни олиши билан боғлиқ ўйинлар тобора авж олмоқда. Бу каби нарсалар қимор ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, ғолиб мағлубдан бирор нарса оладиган ҳар бир ўйин қимор бўлиб, динимизда бу амал қаттиқ қораланади ва бундан қайтарилади.

Аллоҳ таоло мўминларга қарата бундай хитоб қилади: “Эй иймон келтирганлар, хамр (маст қиладиган ичимлик ичиш), қимор (ўйнаш), тиклаб қўйилган бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган нопок ишдир. Бас, ундан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангизлар! Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!”(Моида сураси, 90-91 оятлар).

Аллоҳ таоло бу оятларда хамр, қимор, бут-санамларга ибодат қилиш ва фолбинлик билан шуғулланишни жамлаб зикр қилмоқда. Зеро, улар зарар жиҳатидан бир-бирига яқиндир. Яъни, хамр ва қимор, бут-санамларга топиниш ва фолбинлик, ҳам ҳаромлик жиҳатидан, ҳам гуноҳ жиҳатидан бир-бирига тенгдир. Буларнинг барчаси жоҳилият даври ишларидандир.

Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бут-санамларга ибодат қилган, Аллоҳга ширк келтирган, хамр ичган ва қимор ўйнаганлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқдир!”.

“Эй иймон келтирганлар…” Бу ердаги нидо барча мўминларга тегишлидир. Ояти каримада ҳаммага эмас, балки фақат иймон келтирганларга хитоб қилинаяпти, чунки Аллоҳга иймони бўлмаган одам У Зотнинг амр ва қайтариқларига ҳам қулоқ солмайди.

Яъни: Аллоҳ таолога ҳақиқий ва йақийн иймон келтирган эй мўминлар, албатта ақлни тўсиб, кишини тўғри фикр юритишдан тўсувчи хамрни истеъмол қилиш ва у билан боғлиқ бошқа ҳолатлар, тасодифга асосланган қимор ўйини ва у орқали пул топиш, қурбонлик ва ибодат қилиш учун тиклаб қўйилган бутларга сиғиниш ҳамда киши келажагини билишга қаратилган фол чўплари билан фол кўриш “шайтон амалидан бўлган нопок ишдир”. Бу юқорида санаб ўтилган тўрт нарсанинг сифатидир.

Яъни: мана шу нарсалар, уларни истеъмол қилиш ва шуғулланиш нопок ва ҳаром ишлардандир. Уларни тўғри фикр ва соғлом алқ эгалари қабул қилмайди, балки инкор этади. Зеро, бу ишларни инсонга шайтон зийнатлаб, чиройли қилиб кўрсатади. Зеро, шайтоннинг ўзи нопокдир, нопок эса фақат нопокликка чақиради. Айни пайтда шайтон инсоннинг ашаддий душмани бўлиб, у одам боласига ёмонликдан бошқа нарсани раво кўрмайди.

Бу ишлар шайтонга нисбат берилишидан уларнинг ўта қабиҳ ва манфур ишлардан эканини билиб оламиз.

“Бас, ундан узоқ бўлингиз, шояд нажот топсангизлар!” Бу ердаги “ундан” олмоши “нопок иш”га, нопок ишлар сирасига кирувчи тўрт иллат – хамр, қимор, тиклаб қўйилган бутлар ва фолбинлик қилиш чўпларига тегишлирдир. Оятда “ундан” деб бирлик шаклда айтилишига сабаб шуки, хамр, қимор, бут-санамларга сиғиниш ва фолбинлик қилиш – буларнинг ҳаммаси “нопок иш” деб жамланмоқда ва сўнгра ўша нопок ишдан узоқ бўлишга чақирилмоқда.

Яъни: ваҳоланки, мана шу тўрт нарса соғлом ақл тасдиқламайдиган нопок ва нажас нарсалар сирасига кирар экан, бас, эй мўминлар, дунё ва Охиратда нажот топишингиз учун уларни тарк қилинг, яқинига ҳам йўламанг! Мен сизларни бу разил ишларни нафақат тарк этишга, балки ундан узоқ юришингизга амр қиламан!

Шундан сўнг Аллоҳ таоло хамр ва қиморнинг дунёвий ва ухровий зарарларини баён қилади: “Хамр ва қимор сабабли шайтон ўрталарингизга бузғу адоват солишни ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!”

Яъни: шайтон мана шу мункар ишларни сизларга зийнатлаб кўрсатиш билан ўрталарингизда бўлиб турган муносабатларга раҳна солиш, ораларингизга ҳасад, нафрат ва адоват уруғларини сочишни хоҳлайди.

Буларнинг барчаси хамр ва қимор сабабидан юзага келади. Агар ароқхўрлар маст бўлиб олсалар, ақл-хушни йўқотиб, ҳидоятдан маҳрум бўладилар, яхшини ёмондан, ёмонни яхшидан ажрата олмай қоладилар, душманни дўст тутиб, ҳатто ўзларининг яқин дўстларини ҳам душман санай бошлайдилар, бир-бирлари билан жанжаллашиб, жиққа-мушт бўладилар. Мана шу нарсалар одамлар орасида нафрат ва адоват оловини ёқади ва натижада кишилар ўртасида келишмовчилик ва низолар келиб чиқади. Буни Саъд ибн Абу Ваққос розийаллоҳу анҳу мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Қимор ҳам худди шундай. Қиморда фақат бир томон ютади, иккинчи томон бор бутидан, мол-мулкидан ажрайди. Ютқазган одам бунга бепарво қараб турмайди, энди у ютган одамга бор кучи билан адоват қила бошлайди. Чунки инсон табиатан мол-дунёга ҳарисманд бўлиб, кўз ўнгида бир зумда мол-мулкидан маҳрум бўлган одам уни қайтаришга, жуда бўлмаганда ўша рақибига бирон зулм қилишга, азият етказишга ҳаракат қилади. У, аввало, қалбида унга бўлган кучли адоват ва қасос олиш режасини тугиб қўяди, куни келиб уни амалга оширади. Натижада талон-тарожлик, қотиллик, ўғрилик каби жиноятлар содир этилади.

Шундай қилиб, хамр ва қимор одамлар орасидаги муносабатларга раҳна солиб, ўзаро алоқаларнинг узилишига сабаб бўлади. Бу хамр ва қиморнинг дунёвий зарарлари эди. Ояти карима давомида у иккисининг ухровий зарарлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилади: “… ҳамда сизларни Аллоҳни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос!”.

Яъни: шайтон сизлар хамр ичиш ва қимор ўйнаш билан шуғулланишингиз туфайли Аллоҳнинг зикридан, У Зотга ибодат қилиб, қурбат ҳосил қилиш ҳамда Диннинг энг асосий устунларидан бўлган намозни бекаму-кўст адо этишдан тўсади, машғул қилиб қўяди.

Ароқхўр маст бўлиши билан ақлини йўқотади. Ақл кетганидан кейин эса банда Аллоҳга итоат этиш, У Зот буюрган амалларни, хусусан намозни бажаришга қодир бўлмайди. Бу ҳақиқат ҳали хамр буткул ҳаром қилинмасидан аввал ўз тасдиғини топган. Абдураҳмон ибн Авф исмли саҳобийнинг уйига саҳобалар йиғилишиб, у ерда таом истеъмол қиладилар ва хамр ичадилар. Шом намози вақти кирганида, улардан бири имомликка ўтиб, қироатида хатоликка йўл қўяди. Мана шунинг ўзи хамр бандани намоздан тўсишига яққол мисолдир!

Қимор ўйнайдиган одам шу йўл билан пул топиш ҳалол деб билади. Бундай кишида соф иймон ҳаловати ва соғлом ақл бўлмайди. Натижада у Аллоҳ буюрган ибодатларни бажариш у ёқда турсин, улар ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.

Алусий раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шайтоннинг хамр туфайли бандани Аллоҳнинг зикри ва намоздан тўсишига сабаб шуки, ароқхўрда мастлик ва “қувонч” пайдо бўлади, у жисмоний лаззатларга ғарқ бўлади. Бундай ҳолда у ўз-ўзидан ибодатдан четда бўлади. Қимор ўйнайдиган одам агар ютса, қалби қувончга тўлиб, ғалаба ва мол-дунёга бўлган муҳаббати уни ибодатдан тўсади. Агар мағлуб бўлса, умидсизликка учраб, ғам-ташвиш ичида қолади ва у энди фақат ва фақат ўз душмани устидан ютиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бундай ҳолатда унинг хаёлига ибодат қилиш келармиди?!”

“Энди тўхтарсизлар!” Бу хамр, қимор ва шу каби ҳаром ишларнинг дунёвий ва ухровий зарарлари баён қилингач ҳам уларни истеъмол қилишда давом этадиганлар учун қаттиқ маломат ва тергов маъносида айтилмоқда.

Яъни: бу ҳаром ишлардан тезда тўхтанглар! Зеро, Мен сизларга уларнинг зарарларини баён қилдим. Сизлар хамр ичишдан тўхтайсизларми, йўқми?!

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Калит сўзлар: бутларга сиғинишқимор
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Таҳоратда мустаҳаб амал мумкинми?

Кейинги мақола

Намозга киришда қўллар қаергача кўтарилади? (видео)

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
24
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
76

Сўнгги мақолалар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
39
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
39
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
45
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
48
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
52
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
39
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
14

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.