Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ғарбликлар забонида Муҳаммад алайҳиссалом мадҳи

66
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Бугунги кунимизда бутун олам Муҳаммад алайҳиссаломнинг зотларига, сифатларига ва таълимотларига қанчалик муҳтож эканини ўтган асрнинг буюк ақл эгаларидан бири, забардаст инглиз  мутафаккири  ва  ёзувчиси  Бернард  Шоу  ўзининг: «Агар Муҳаммад  пайғамбар  тирик бўлганида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилган бўлар эди», деган сўзлари  билан  ифодалаган  эди.
Пайғамбаримизни  Ғарбнинг  инсофли  кишилари  ҳам улуғлашган.  Буюк  олмон  шоири Волфранг Гёте бундай деб ёзган: «Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлар-у саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан… Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Муҳаммад (алайҳиссалом) сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди».
Бернард Шоу: «Агар Муҳаммад (алайҳиссалом)дек биродам ҳозирги дунёни бошқарганида эди, бу дунёнинг мушкулотларини ҳал қилишга муваффақ бўлар эди, бу эса, ўз навбатида,  ҳозирги  дунёга  етишмаётган  хотиржамлик  ва бахтни  олиб  келган  бўларди»,  деган  эди.
Томас Карлайл  тан  олиб  айтишича, “Муҳаммад (алайҳиссалом) шундай  тубан  халқ (араблар)ни «ёруғлик  ва  илм  ташувчилар»  даражасига  юксалтирди: «Араб  халқи  учун  бу зулматдан  нурга  чиқиш  эди.  Бу  билан  араблар  илк  маротаба  бошқалар  назарида жонландилар. Дунёнинг яратилишидан буён кўзга ташланмай, ўз саҳроларида изғиб юрган қашшоқ подачи халқ! Қаранг, кўзга ташланмаган халқ бугун дунёга кўз-кўз бўлди, кичик эди, оламий улуғликка  эришди. Бор-йўғи юз йил  ичида  араблар  ғарбда Гранадагача,  шарқда Деҳлигача  етишди,  жасорат  ва  улуғворлик  нури  ила  Арабистон  олам  кенгликларини ёритмоқда».
Атоқли  файласуф  Шебол  бундай  дейди: «Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг  одам  боласи бўлгани бутун инсониятга катта фахрдир. Чунки, у зот уммий (ўқиш-ёзишнибилмаган) бўлса-да, ўн тўрт аср аввал шундай қонун ва асосларни келтирдики, биз оврупаликлар икки минг санадан кейин уларнинг қиймати ва ҳақиқатини англаб етсак, энг бахтли, энг саодатли насллар бўламиз».
Франциянинг таниқли олимларидан Ламартиннинг мана бундай сўзлари бор: «Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш  қилганига  қараб  баҳоланадиган  бўлса,  Муҳаммад (алайҳиссалом)  инсонларнинг  энг буюгидир. У киши ҳам пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам даъватчи, сиёсатчи, жангчи, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом (яъни, раҳбар), давлат арбоби, ер юзининг йигирмата минтақасида исломий салтанат қура олган… Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди!”
Америкалик тарихчи олим Мишел Ҳарт бундай дейди: «Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рўйхатининг бошига Муҳаммад (алайҳиссалом)ни  ёзиб  қўйсам,  эҳтимол,  айрим  мухлисларим таажжубга тушишар? Бошқалар, эҳтимол, буни  ўзгача  тушунишар? Нима бўлганида ҳам, у зот дунёвий ва диний соҳалардаги самарали ишлари  билан  тарих саҳнасидаги ана шу мўътабар мақомга муносибдир».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида яшашган Ислом душманиниг Пайғамбаримиз ҳақларида айтган сўзига қулоқ тутинг. Урва исмли мушрик Қурайш кофирларига шундай ҳикоя қилган экан: «Мен жуда кўп ҳукмдорларни кўрганман. Сезарнинг, Кисронинг саройларида бўлганман. Лекин қасам ичишим мумкинки, асҳоблари Муҳаммадни ҳурмат қилганлари каби ҳурмат-эҳтиром килинган ҳукмдорни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, агар у бир нарса буюрса, улар дарҳол уни бажаришга ташланишади, таҳорат олса, ундан тушаётган сувни талашиб-тортишиб олишга  ошиқишади,  гапирса,  сукут  қилиб  қотиб қолишади,  шу даражадаки, ҳатто унинг кўзларига тик карашга ботина олишмайди”.
Агар бу ғарблик буюк ёзувчи-ю мутафаккирларнинг Пайғамбаримиз ҳақларида илиқ фикр билдиришларини ўзларига шараф деб билсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматликни даъво қилиб туриб, у кишига эргашмай юрган шарқликлар учун ору номусдир.
“Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” китоби асосида
Нурмуҳаммедова Васила тайёрлади.
muslim.uz
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Исломнинг илк қалдирғочлари

Кейинги мақола

Остонада ўтирма!

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

Юртимизда «РАМАЗОН– 2027» тараддуди бошланди!

12.11.2026
11
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
11
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
21
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
32
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
122

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.