Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Экстремизм ва терроризм – жамият барқарорлигига таҳдид

143
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Маълумки, диннинг қандайдир бир йўналишини бузиб талқин этган ҳолда сиёсий мақсад қўювчи ҳаракат  экстремизмга олиб келади.   Экстремизм қандай номланмасин ёки қандай кўринишга эга бўлмасин, унинг асосий мақсади жангари гуруҳларни шакллантириш орқали ҳокимиятни қўлга киритишдир.

Умуман, «фундаментализм», «фанатизм» «экстремизм», «терроризм», каби сўзлар том маънода ҳокимият учун курашувчи ижтимоий-сиёсий гуруҳ ва оқимларга тегишли бўлиб, жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга мос келмайдиган, уларга зид бўлган ҳаракатларни ифодалайди.

Ўз мақсадларига эришиш учун барча экстремистлар зўравонлик, яъни террорчилик ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан омма ичида қўрқув пайдо қилиш ва ўзларининг кучларини кўрсатиш орқали ҳукуматга босим ва тазйиқ ўтказишга интиладилар.

Бу борада иқтисодни турли йўллар билан (диверсия, қишлоқ хўжалиги ва саноат манбаларини издан чиқариш) таназзулга учратиш орқали ҳукуматни кучсизлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилади.

Айни пайтда, турли ташкилот ва оммавий ахборот воситаларининг имконияти ва «беғараз» ёрдамида гўё «мамлакатда фуқароларнинг виждон эркинлиги борасидаги ҳуқуқлари бузилмоқда ва диний эътиқод поймол этилмоқда» каби иддаолар билан ҳукуматни обрўсизлантириш ва аҳолининг унга бўлган ишончини йўқотишга интилиш ҳам диний экстремистик ҳаракатларга хос хусусиятлардандир.

Шу билан бирга, тинч аҳолига қарши ҳужум уюштириб, ҳатто, улардан баъзиларини намойишкорона, жисмонан йўқ қилиш йўли билан содир бўладиган динлараро ва миллатлараро низо оқибатида беқарор вазиятни вужудга келтириш йўлидаги ҳаракатларни ҳам улардаги умумийликни кўрсатувчи ҳолат сифатида баҳолаш мумкин.

Маълумки, ислом дини тарихида хусусан, Муҳаммад пайғамбаримиз даврида мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида кечган можаролар, жангу жадаллар Қуръон оятлари ва ҳадисларда акс эттирилган. Булар экстремистик руҳдаги кишиларда кучли таассурот қолдириб, улар ўзларининг тинч аҳолига, конституциявий тузумга қарши бузғунчилик фаолиятларини гўё кофир ва мушрикларга қарши муқаддас жанг деб ҳисоблайдилар.

Ваҳоланки, Пайғамбаримизнинг мушриклар билан қилган жангларининг ўзига хос сабаб ва омиллари бор эди. Ўша даврнинг сиёсий ва диний талаблари бўйича Пайғамбаримизга Аллоҳ тарафидан ваҳий орқали кўрсатмалар бериб турилган. Масалан, «Муҳаммад» сурасининг 4-оятида «Бас, (эй, мўминлар!) қачонки, сизлар кофир бўлганлар билан тўқнашганингизда, бўйинларига урингиз!» – дейилади. Шу кўрсатмаларга биноан жиҳод ва ғазотлар амалга оширилган. «Нисо» сурасининг 90-оятида: «Агар кофирлар сизлардан четланиб, сизларга қарши жанг қилмай, сулҳни таклиф қилсалар, Аллоҳ сизларга уларга қарши чиқиб жанг қилишга йўл бермайди», – деган кўрсатма билан ундан олдинги жанг ва жиҳодга ундовчи оятлар мансух бўлди.

Ҳозирда эса, диний маълумоти ҳам, дунёвий ва сиёсий савияси ҳам паст даражада бўлган баъзи оқим пешволари ўзларича шаръий фатво бериш, жиҳод, ҳижрат, шаҳидлик каби ғояларни олдинга суришмоқда.

Ҳар қандай диний мутаассиб оқим  ўз таълимотини жозибадор қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади.

Экстремистик гуруҳларнинг асосий мақсадлари зўравонлик ва алдаш усуллари билан сиёсий ҳокимиятга эришиш бўлиб, бу йўлда гуруҳ етакчилари оддий аъзоларни бемалол қурбон қилиб юбормоқдалар. Мутаассиб ғоялар домига тушиб қолган шахслар оиласидан, жамиятдаги ўрнидан,  ҳатто ҳаётидан ажрамоқдалар.

Бугунги кунда диний экстремистик оқимларга қўшилиб қолган ёшларнинг авф этилиши ўзбекона бағрикенглик, инсонпарварлик ва адолатпарварликнинг нишонаси бўлиб, ёшларни нотўғри йўлдан қайтариш, улар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, Ватанига, ота-онаси, оиласи бағрига қайтариш, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган бу тоифа шахсларга яна бир бор имкон бериш, беҳуда қурбон бўлишига йўл қўймаслик каби мақсадларга қаратилган.

Шу билан бирга, адашиб, алданиб, билиб-билмай бундай  нотўғри йўлларга кириб қолган ёшларни яна ҳаётга қайтариш уларни тўғри йўлга чорлаш, фуқароларнинг омон-эсон ўз оиласи қучоғида яшаши жамиятда олиҳиммат фазилатларни юзага келтирувчи омиллардан ҳисобланади.

Муқаддам диний экстремистик оқимлар таркибида жиноят содир этиб, жазо муддатини ўтаб чиққан ёки афв этилган фуқаролар жамиятда ўз ўринларини топиб олишлари учун ҳукуматимиз томонидан қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, диний экстремистик оқимлар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида, биринчидан, Қуръон оятлари мазмунини бузиб талқин қиладилар. Иккинчидан, аниқ бир тарихий шароит, воқеа билан боғлиқ ҳолда ваҳий орқали нозил қилинган ва учинчидан, ҳукм бекор қилинган – мансух оятларни бугунги, ўзгарган тарихий шароитга татбиқ қилишга ва шу йўл билан ўз ҳаракатларини гўёки, оқлашга интиладилар. Бундай ҳаракатлар эса, барча даврларда ва барча уламолар томонидан қораланиб, бузғунчилик сифатида баҳоланган.

А.Наимов,
Фарғона вилояти бош имом хатиби ўринбосари

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири – ислоҳотлар сари қўйилган яна бир қадам

Кейинги мақола

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонун – янги ислоҳотлар асоси

Ўхшаш мақолалар

Амир Темур сиймоси
Мақола

Амир Темур сиймоси

09.04.2026
16
Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди
Видеомаъруза

Имом-хатиблар ўртасида кураш бўйича мусобақа ўтказилди

09.04.2026
15
Швецияда Ўзбекистоннинг диний-маърифий ислоҳотлари юқори баҳоланди
Долзарб

Халқаро ҳамкорлик — диний-маърифий тараққиёт омили

31.03.2026
44

Сўнгги мақолалар

Отинойилар учун сайёр малака ошириш ўқувлари бошланди

Отинойилар учун сайёр малака ошириш ўқувлари бошланди

15.04.2026
16
Қуръон ва тажвид курслари битирувчилари билан учрашув ўтказилди

Қуръон ва тажвид курслари битирувчилари билан учрашув ўтказилди

15.04.2026
46
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

14.04.2026
14
Ислом цивилизацияси маркази музейи туркий дунёдаги энг яхши музей деб топилди

Ислом цивилизацияси маркази музейи туркий дунёдаги энг яхши музей деб топилди

13.04.2026
12
Риштонда сайёр тадбир: яна бир оила қўллаб-қувватланди

Риштонда сайёр тадбир: яна бир оила қўллаб-қувватланди

13.04.2026
17
Амир Темур сиймоси

Амир Темур сиймоси

09.04.2026
16
Навбатдаги амалий тадбир 7 апрель куни Тошкент вилоятининг гўзал Пискент туманида бўлиб ўтди

Навбатдаги амалий тадбир 7 апрель куни Тошкент вилоятининг гўзал Пискент туманида бўлиб ўтди

09.04.2026
13
Маърифат улашувчи нашрлар

Маърифат улашувчи нашрлар

13.04.2026
10

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика