Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Ҳар ерни қилма орзу

Ҳар ерни қилма орзу
167
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ватан таркини бир нафас айлама,
Яна ранжи ғурбат ҳавас айлама.
(Алишер Навоий)

Одатда лоқайднинг одатини, тарозунинг палласига қиёслашади. У ким нима деса ишонаверади, ўз фикрига эга эмас. Бундай одам ёмон ниятли душманга жуда қўл келади. Лоқайд одамга дўстнинг ҳам, душманнинг ҳам аҳамияти йўқ. Бугунги ўта мураккаб ва таҳликали даврда лақмалик ҳам, лоқайдлик ҳам, жамиятдаги тинч осуда ҳаётга, хавфсизликка зарар етказади. Ақл бўй билан эмас ўй билан ўлчанганидек, ҳар бир инсон ақл билан идрок этиб, ҳаётда ҳушёр бўлган тақдирдагина бугунги тинчликнинг қадрига етади. Ёшлар ичида ёт ғоялар таъсирига тушиб, туғилиб ўсган киндик қони тўкилган ватанига қарши чиқиб ватангадо бўлиб юрганлари қанча? Буларнинг салбий оқибатлари тўғрисида мисоллар келтирсак жуда кўп.

Кишиларнинг фазилатли бўлишига сабаб шу чиройли Ватанга садоқат каби маънавий бойликдир. Бу олий неъматни тотган сайин, бандаси ишонч билан Яратганга бўйсуниб, юрт муҳаббати қалбларга ўрнашиб, киндик қони тўкилган она Ватанга хизмат йўлида, хайрли ишлар қилишга ҳаракат билан виждоний вазифасини ижро қилиш ниятида бўлади. Чунки виждон кишиларга масъулият юкловчи бир куч. “Киши ўз ҳаётида икки муҳим йўлдан бирини танлашга мажбур” деган сўз бежизга айтилмаган. Инсон ё жамиятга фойда келтириш учун бир соҳада ўз меҳнати, ижоди билан ҳаракат қилади ёки нопок инсонлар таъсирида, улар етаклаган томон бош эгиб, элига яхшиик қилиш ҳиссидан маҳрум қолади. Киндик қони тўкилган муқаддас Ватан тупроғини тарк этиб, ўз иродаси билан ҳур фикр юргизолмай, чет ўлкаларга қочиб, ҳуррияту озодлик маъносини билиб-билмай ёт ноғорачилар ўйинига ўйнаб, адашаб, алданиб, жаннатмакондан ажраб, ғурбату мусофиротни танлаганлар манфаатпарастларга қул бўлиб яшайди. Ватанга муҳаббат аввало инсоннинг ўз оиласи, уйи, маҳалласи ҳамда туғилиб ўсган юртига меҳр-муҳаббатидир. Бу ҳақда “Ватанни севмоқ иймондандир” дейилган ҳикматни эсга олиш кифоя. Дарҳақиқат Ислом инсонпарвар, ватанпарвар, миллатпарвар дин. Ибн Халдун “Ватан – бу инсоннинг туғилиб ўсган ери, унинг гўдаклик чоғиданоқ мехр қўйган ўчоғидир”, – деб таъриф берган. Пайғамбаримиз (с.а.в) Маккадан Мадинага ҳижрат қила туриб, Макка чегарасига етганларида орқаларига қараб: “Эй, туғилган она юртим,агар ўз қавмим мени мажбур қилмаганида, сени тарк этмас эдим”, -дея ноиложликдан кўчиб кетаётганликларини изхор қилганлар. Инсоннинг ўз ватани олдида бир неча вазифалари бўлиб, уларнинг энг муҳимлари учтадир:

  1. Ватаннинг ҳаққига дуо қилиш.

Чунки пайғамбарлар ўз ватанлари ҳаққига дуо қилганлар. Масалан, “Пайғамбарларнинг отаси” Иброҳим халилуллоҳ ўз ватанлари бўлмиш Маккаи мукаррамa ҳақига Қуръони каримда дуо қилганлари баён қилинган:

Эсланг, Иброҳим: “Эй, Раббим, буни (Маккани) тинчлик шаҳри қилгин ва унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига ишонувчиларига (турли) мевалардан ризқ қилиб бергин!”, – деганида, Аллоҳ: “(Улардан) кофир бўлганларини эса, бироз ризқлантириб, сўнгра дўзах азобига мубтало этурман. Бу ўта ёмон оқибатдир”, – деди” (Бақара сураси 126-оят).

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мадина мунавварага борганларида унинг ҳаққига қуйидагича дуо қилдилар: “Эй Аллоҳ! Мадинани бизга Маккани суйганимиздек ёки унданда зиёдароқ суюкли қилгин! Ва уни тошу тарозусига – соъу муддига баракот бергин!” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Мана пайғамбар алайҳиссаломлар яшаб турган юртларига тинчлик ва ризқ сўрадилар. Зеро бу икки неъмат – Ватан фаровонлиги омилларидандир! У иккиси ёки бири топилмаса, бахт саодат йўқолади.

  1. Ватан ободлиги учун моддий ва маънавий ҳисса қўшиш.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилди: “У (Аллоҳ) сизларни ердан пайдо қилиб, сизларни уни обод этувчи этди” (Ҳуд сураси 61-оят).

Демак, инсон ер юзини, хусусан яшаб турган юртини, ўз Ватанини обод қилиши унинг бурчи ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қиёмат қоим бўлиб қолса-ю, бирингизнинг қўлида кўчат бўлса, у қоим бўлгунича экишга улгурса, экиб қўйсин” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳадиси шарифда инсон ўз ҳаётининг охирги лаҳзасини ҳам ғанимат билиб, яшаб турган жойини обод қилиш, уни гуллаб-яшнатишга тарғиб қилинмоқда.

  1. Ватанда фасод ва бузғунчилик ишлари билан машғул бўлмаслик.

Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда) бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 56-оят).

Ҳар бир шахс ўзи яшаб турган жойини ардоқлаб, уни ҳимоя қилиши – ўз жони, моли, ота-онаси ва фарзандларини ҳимоя қилиш ҳисобланади. Бу иш улкан савоб экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Моли, жони, дини ва аҳли аёлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топади” (Имом Термизий ривояти).

Киши ватанига хиёнат қилиши, ундаги ота-онаси, фарзандлари ва халқининг қадрига етмаслиги, уларни ўйламасдан ватанга қарши қурол кўтариши – исломдаги энг оғир гуноҳ ва жуда катта жиноятдир!

Ватанни севишимизга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, Аллоҳ таоло тақдиримизни шу ерга битди. Шу ватанда туғилиб ўсдик, тарбия топдик. Бу ватанда энг севимли қариндошларимиз, яқинларимиз яшашади. Бунинг устига бу заминни сон-саноқсиз улуғ зотлар, Аллоҳнинг дўстлари ватан тутишган.

Афсуски, айрим Ватан қадрига етмаган кимсалар, гўёки “ҳижрат қилиш фарз” деган сохта даъвони қилиб, оиласи бағрида тинч, осуда ҳаёт кечираётган мусулмонларни ўзга юртларга чиқиб кетишга даъват қилмоқда. Аммо бугунги кунда турли сиёсий кучларнинг қўлида қўғирчоқ бўлган айрим ватангадолар дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва ўзлари қўним топган минтақаларига таассубга берилган шахсларни бир жойга жамлаш ва шу орқали хомийларининг режалаштирилган сиёсий мақсадлари йўлида ҳаракатланишмоқда. Хусусан, улар илм-маърифатдан йироқ, жоҳил кимсаларни ўз атрофларига тўплашга интилиб, ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари бемалол ўқиладиган, хуллас, исломнинг беш арконлари эмин-эркин адо этилиб, мусулмончилик амалда бўлган ва ўзлари тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган ватанларини тарк этишга тарғиб қилинмоқдалар.

Ўз юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон бўлиш айни ислом таълимотига зид ишдир. Ал-Фокиҳий ўзининг “Макка хабарлари” асарида ёзишича, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу ухлаётганида ёстиғи тагидаги ҳамёни ўғирланади. Ўғри ушланиб, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига олиб борилганида, у ўз қилмишини ушбу маблағ эвазига ҳижрат қилмоқчи эканлиги билан оқламоқчи бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам эса, унинг содир этган ишини қоралаб, Маккага қайтишини ва ўз шаҳрида яшашини буюриб, “ҳижрат тўхтатилди!”, – дея таъкидлайдилар.

Кишининг ўз юртига меҳр-муҳаббатли бўлишига тарғиб қилиб, Имом Муҳаммад Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи шундай деганлар: “Инсон ўз туғилиб ўсган ерини ва ундаги нарсаларни, гарчи у жой одам яшамайдиган саҳро бўлса ҳам, яхши кўради. Ватанга бўлган муҳаббат – инсон қалбидаги туғма табиатдир. Бу нарса инсонни ватанида бўлганида хотиржам, мусофирликда соғинадиган, унга ҳужум қилинганда ҳимоя қиладиган, ҳурматсизлик қилинганда ғазабланадиган қилиб қўяди”.

Абу Амр ибн Ало раҳматуллоҳи алайҳ: “Кишининг вафодорлиги унинг ўз ватани учун қайғуришидан, яқинларини соғинишидан ва умрининг зое кетказган лаҳзаларига ўкиниб яшашидан билинади”, – деганлар.

Ҳар биримиз ўз ватанимизга бўлган муҳаббатимизни янада ошириб, тинчлигини қадрига етиб, уни ободлиги ва ривожланиши йўлида ўз ҳиссамизни қўшиб, кундан-кунга кўпайиб бораётган ислоҳот ва ютуқларига шукр қилиб, ҳар хил ёвуз ниятдаги кимсалардан уни кўз қорачиғимиздек асраб-авайлаб, Ватан равнақи йўлида хизмат қилаётган шахсларнинг ҳаққига дуолар қилиб, ибодатларимизни ўз вақтида бажариб умргузаронлик қилишимиз мақсадга мувофиқдир.

Манбалар асосида Алишер домла
Наимов тайёрлади

Калит сўзлар: орзуҲар ер
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Муфтий ҳазрат: Ота-онага оқ бўлиш – надоматлар эшигидир

Кейинги мақола

Эркак киши платина (оқ олтин)дан ясалган соат тақиши мумкинми?

Ўхшаш мақолалар

Данғара туманида сайёр тадбир ўтказилди
Видео

Данғара туманида сайёр тадбир ўтказилди

20.04.2026
26
Амир Темур сиймоси
Мақола

Амир Темур сиймоси

09.04.2026
26
Диний соҳа ходимлари иштирокида кураш мусобақаси ўтказилди
Видеомаъруза

Имом-хатиблар ўртасида кураш бўйича мусобақа ўтказилди

09.04.2026
24

Сўнгги мақолалар

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

Қабристонларни обод этиш — эзгу қадрият ифодаси

07.05.2026
12
Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

Маккаи мукаррамада зиёратчилар катта эҳтиром билан кутиб олинди

07.05.2026
14
Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

Cаудия матбуотида юртимиз зиёратчиларига кўрсатилган эътибор кенг ёритилмоқда

07.05.2026
21
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғоналиклар Ҳаж сафарига йўл олди

06.05.2026
11
Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

Фарғонада «Ҳаж — 2026» мавсуми бошланди

06.05.2026
31
Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

Халқаро анжуман қизғин илмий мулоқот ва муҳим келишувларга бой бўлди

07.05.2026
10
Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президентимиз Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

04.05.2026
24
Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

Мадинаи мунавварада зиёратчиларимиз иззат-икром ила кутиб олинди

04.05.2026
33

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика