Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар

Урфга айланган бидъатлар, исрофгарчиликлар
168
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Яқиндагина ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган бир никоҳ тўйи видеосини кўриб ҳайратга тушдим. Аллақайси юртдан андоза олинибди. Яъни, тўйда келин томон қудаларига қатор пуллар тикилган чопон кийдирди!

Тавба дейсиз, бир нарсани дарров “кўчириб”, одатга айлантириш нимаси? У одат бизга тўғри келадими-йўқми, бироз ўйлаб кўрмайдими? Ахир, бир бидъатга сабабчи бўлганга бошқаларнинг ҳам гуноҳидан ёзилиб туради-ку!

Боз устига, пул давлатнинг рамзларидан бири ҳисобланади. Пулга ҳурматсизлик давлатга ҳурматсизлик саналади.

Жарир ибн Абдуллоҳ розийаллоҳу анхудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажригадек ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда, ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳигадек гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда, ёзилиб туради”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Раббимизнинг каломига қулоқ тутайлик. У Зот Қуръони каримда бундай тавсия берган: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида сураси, 2-оят).

Ҳар бир ҳудуднинг тўйига ҳам, маъракасига ҳам ўзига хос бидъатлар сингиб кетган. Халқ уларни “урф-одатимиз” дейди. Аммо бу одатлар шариатимизга қанчалик тўғри келади-қараш керак эмасми? Ниятингиз яхши бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ ва Расули суннатига мос келармикин, азиз юртдош?!

Фарғона томонларда никоҳ тўйларида ойоқбосди, ойна қаратар, атала ичирар, сурпа очирар, ота кўрди, уч кунлик каби бир қанча урфлар бор. Уларнинг “тарихи” билан қизиқсангиз, ҳатто ақидадан чиқарадиганлари мавжуд, яъни айримлари Ислом динига тўғри келмайди.

Нега имомларимиз, отинойилар бидъат-хурофотга қарши курашишмоқда? Сабаби, аввало, соф динни сақлаб қолиш бўлса, қолаверса, ҳар хил бидъатларнинг урфга айланиб кетишининг олдини олишдир.

Ўша одатларнинг айримлари қуйидагилар.

Келин-куйов остона ҳатлашаркан, бир-бирининг оёғини босиш пайида бўлади. Нима эмиш, ким эпчил бўлиб биринчи босса, ўша оилада устун бўлармиш! Келин босса, оила устуни бўлса, яхшими? Динимизда эркак оила устуни ҳисобланади.

Яна бири-чимилдиқда ёшларга ойна кўрсатиш. Эмишки, келин-куёв бир-бирини ойнада кўрса, ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлармиш. Хўп, ойнада кўришмаса, меҳрсиз бўладими? Минг ойна кўрсатилса ҳам, ажралиб кетаётганлар қанча! Мантиқ қани бу ерда?!

Ёки “отакўрди” одатига қаранг! Уч кун келин-куйов “қамалиб” ўтирганидан кейин шу “тадбир” бўлиб ўтади. Уйидан келган отаси бошчилигидаги эркакларни янги келин салом бериб кутиб олади! Уят эмасми, дегим келади! Қандай қилиб қаршилайди отасини? Ҳаё қилмайдими? Айниқса, шу маросимга қаттиқ қаршиман…

Хуллас, одатларимиз “ажойиб”. Ўйлашимча, ҳар бир урфни қайта кўриб чиқиш вақти келди. Динимизга амал қилиб яшайлик, азизлар. Сўроқ кунида хар бир амалимиз учун жавоб берамиз, ахир.

Эркаклар ҳам жиловни аёлларга бермай, “Динимиз нима дейди? Имомларга имомларга маслаҳат солиб кўрайлик”, дея олишсин қатъий.Ана шунда бидъату исрофгарчиликларга чек қўйишга эришамиз, иншоаллоҳ.

 

Фарғона вилояти бош отинойиси                                                                      Ҳилолахон Камилова

Калит сўзлар: исрофгарчиликУрф
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Кейинги мақола

КИМ БИР МЎМИННИНГ ДУНЁ МАШАҚҚАТИНИ АРИТСА, ОХИРАТ ИШЛАРИ ЕНГИЛЛАТИЛАДИ

Ўхшаш мақолалар

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
64
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
31
Ilm va ulamolar
Мақола

Ilm va ulamolar

22.06.2026
36

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
24
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
29
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
39
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
24
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
11
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
40
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
38
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]