Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Сийрат ва тарих

Юнус алайҳиссалом

Юнус алайҳиссалом
853
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ироқнинг Мусул вилояти яқинидаги Нийнаво деган жойга ўз набийси Юнус алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Юнус алайҳиссалом Бани Исроилнинг набийларидандирлар. Насаблари Юсуф алайҳиссаломнинг туғишган укалари Бинёминга етиб боради. У зот Юнус ибн Матто исми билан машҳурдирлар. Матто у зотнинг оналарининг исми бўлган. Пайғамбарлар ичида фақат Юнус ва Ийсо алайҳиссаломлар оналарига нисбат берилганлар.

Ўша даврда Юнус алайҳиссалом набий этиб юборилган ерларнинг аҳолиси турли санамларга ибодат қилар, турфа гуноҳ ишлар билан шуғулланишарди. Юнус алайҳиссалом уларни Аллоҳ таолога иймон келтиришга, гуноҳ ишларни тарк этишга даъват қилдилар. Лекин улар бу даъватни қабул қилишмади, фисқу фасод ишларида давом этишди.

Юнус алайҳиссалом маълум муддатдан сўнг уларни Аллоҳнинг азоби нозил бўлишидан огоҳлантирдилар. Кўнишмагач, аччиқлари чиқиб, «Мен ўз вазифамни адо этдим, энди гуноҳкорлар ичида қолмаслигим керак», деган тўхтамга келдилар. Шаҳарни ташлаб, чиқиб кетдилар. Бу ишни ўзларича, шуниси тўғри деган фикрда, Аллоҳнинг изнисиз қилдилар. Юриб-юриб, ниҳоят денгиз соҳилига етиб бордилар. Жўнашга шайланиб турган бир кеманинг эгаларидан ўзларини бирга олиб кетишларини сўраган эдилар, улар рози бўлишди.

Кема денгизга чиққанда бирдан шамол туриб, довул бошланди. Тўлқин кучайиб, кеманинг ғарқ бўлиш хавфи туғилди. Кема бошқарувчилар ҳам, йўловчилар ҳам қўрқиб, даҳшатга тушишди. Тўпланиб маслаҳат қилишди. Баъзилар: «Ичимизда гуноҳкор киши бор, шунинг учун ноқулай аҳволда қолдик», дейишди. Маслаҳатдан сўнг қуръа ташлаб, қуръа кимнинг чекига тушса, ўша одамни қурбонлик учун денгизга ташлаб юборишга қарор қилишди. Қуръа қайта-қайта Юнус алайҳиссаломга чиқди ва у зотни денгизга ташлаб юборишди. Аллоҳ таолонинг амри билан у зотни улкан балиқ ютиб юборди ва ҳазм қилмасдан, қорнида олиб юрди. Шунда Юнус алайҳиссалом хатоларини тушуниб етдилар. Балиқнинг қорнида ёлвориб, зорланиб, Аллоҳ таолога дуо қилдилар. Аллоҳ таоло дуоларини ижобат қилиб, балиққа амр қилди ва у Юнус алайҳиссаломни озор етказмасдан, очиқлик жойга олиб чиқиб ташлади. Баданлари балиқнинг ичида оқ ем бўлиб кетган Юнус алайҳиссалом беҳуш ётиб қолдилар. Аллоҳ таоло раҳм қилиб, офтобдан зарар етмаслиги учун устиларига соя солиб турувчи сербарг ошқовоқни ўстириб қўйди. Ушбу ҳолатда бир муддат ётиб, соғайиб, ўзларига келдилар.

Аллоҳ таоло у зотга қавмларининг олдига боришлари учун фармон берди. Юнус алайҳиссалом кетиб қолгач, азобнинг бошланиши зоҳир бўлгандан сўнг улар хатоларини тушуниб, Аллоҳга азобни қайтаришини сўраб, ёлвориб, тавба қилишган эди. Уларнинг сони юз мингдан кўпроқ эди. Юнус алайҳиссалом уларнинг ҳузурига қайтиб, барчаларини иймонга чақирдилар ва Аллоҳ таоло уларни ҳидоятга бошлади.

Қуйидаги ояти каримада Аллоҳ таоло Юнус алайҳиссаломни «улул азм» («сабот-матонатли») пайғамбарлар билан бир қаторда зикр қилган:

«Биз сенга худди Нуҳ ва ундан кейинги набийларга ваҳий юборганимиздек ваҳий юбордик. Биз Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодлари, Ийсо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймонга ваҳий юбордик. Довудга эса Забурни бердик» (Нисо сураси, 163-оят).

Аллоҳ таоло Қалам сурасида Юнус алайҳиссаломнинг қиссаларини қуйидагича баён қилади:

«Роббингнинг ҳукмига сабр қил ва бир вақтлар ғамга тўлган ҳолда нидо қилган «балиқ соҳиби» сингари бўлма» (48-оят).

«Балиқ соҳиби»дан мурод Юнус алайҳиссаломдир. У зот қавмига аччиқ қилиб, уларни ташлаб чиқиб кетганлари, кемада кетаётиб, қуръага тушганлари ва денгизга отилганлари, балиқ ютиб юборганда унинг қорнида Аллоҳга ёлворганлари ҳақида салгина юқорида маълумотлар олдик.

Кейинги оятларда Юнус алайҳиссаломнинг қиссалари баёни давом этади.

«Агар Роббининг неъмати уни топмаганида, мазамматга қолган ҳолида очиқ саҳро жойга ташланган бўларди. Робби уни танлаб олди ва солиҳ бандаларидан қилди» (49-50-оятлар).

Яъни агар Юнус алайҳиссаломни Аллоҳнинг неъмати излаб топмаганида, у зот ўзларини ютиб юборган балиқ томонидан очиқ саҳрога мазамматли ҳолда ташланган бўлар эдилар.

Лекин Аллоҳ таоло у зотга раҳм кўрсатди. Балиқ озор етказмай қорнидан қирғоққа чиқариб қўйди. Беҳуш ётганларида, устиларида сербарг ошқовоқ соя солиб турди. Аллоҳ таоло у зотни Ўзининг солиҳ бандаларидан қилди.

Юнус алайҳиссалом қавмининг нажот топиши

Юнус алайҳиссалом қавмининг нажоти ҳақида Аллоҳ таоло Юнус сурасида қуйидагиларни айтади:

«Қани энди, бирон қишлоқ иймон келтирганда, унга иймони манфаат берса эди. Фақат Юнус қавми иймон келтирганларида, улардан дунё ҳаётидаги хорлик азобини кушойиш қилдик ва уларни маълум вақтгача баҳралантирдик» (98-оят). Бундан бошқа ҳеч бир қавм бошига илоҳий азоб келиб қолганда тавба қилиб, нажот топмаган. Балки Фиръавнга ўхшаб охирги лаҳзада келтирган иймони фойда бермай, ҳалокатга учраган.

“Анбиёлар қиссаси” китоби асосида
Фарғона тумани “Тўрахон ҳожи” масжид имом-ноиби
Ҳ.Эсоналиев тайёрлади

Калит сўзлар: пайғамбарЮнус алайҳиссалом
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Юнус алайҳиссалом

Кейинги мақола

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг муҳтарама отинойиларимизга мурожаатлари

Ўхшаш мақолалар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Бўлимлар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?

22.09.2025
216
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм
Видео

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм

08.09.2025
64
Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?
Бўлимлар

Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?

30.08.2025
181

Сўнгги мақолалар

Битирувчи талабалар учун хатмона тадбири ўтказилди

Битирувчи талабалар учун хатмона тадбири ўтказилди

16.06.2026
5
Нурга тўла қўл

Нурга тўла қўл

16.06.2026
2
Ҳалол меҳнат – фаровонлик калити!

Ҳалол меҳнат – фаровонлик калити!

13.06.2026
9
Ҳожилар «Ҳаж-2026» ташкилотчиларига миннатдорлик мактублари йўллашмоқда

Ҳожилар «Ҳаж-2026» ташкилотчиларига миннатдорлик мактублари йўллашмоқда

13.06.2026
14
Муваффақиятли ҳаж мавсуми: юксак эҳтиром, сифатли хизматлар ва шинам шароитлар

Муваффақиятли ҳаж мавсуми: юксак эҳтиром, сифатли хизматлар ва шинам шароитлар

13.06.2026
15
Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

Отинойилар учун семинар-тренинг бошланди

10.06.2026
14
Мезбоннинг одоблари

Мезбоннинг одоблари

10.06.2026
21
Жонли ва жонсиз тарбия

Жонли ва жонсиз тарбия

10.06.2026
21

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика