Савол: Ассалому алайкум!
— Келин ва куёвга етарли гувоҳлар иштирокида никоҳ ўқилса-ю, лекин қандайдир сабаблар билан гувоҳлар келин ва куёвнинг никоҳнинг тузилишига розиликлари ҳақидаги гапларини эшитмай қолган бўлса, ўқилган ушбу никоҳ боғланадими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом!
— Никоҳ вақтида гувоҳ сифатида балоғатга етган мусулмонлардан камида иккита эркак ёки бир эркак ва икки аёл бўлиши, шарт ҳисобланади. Шунингдек, мазкур никоҳнинг дуруст ва ҳақиқий бўлиши учун ушбу гувоҳлар келин ва куёвнинг ийжоб ва қабулини, яъни уларнинг мазкур никоҳга розиликларини билдирувчи сўзларини эшитишлари ҳам лозим бўлади.
Гувоҳлар никоҳда иштирок этсалар-у, уларнинг гапини эшитмасалар ёки фақат бир томоннинг гапини эшитсалар ё бир гувоҳ келиннинг бошқа гувоҳ куёвнинг гапини эшитиб, наригининг гапини эшитмаса, никоҳ дуруст бўлган ҳисобланмайди. Бундай ҳолатда никоҳни қайта ўқиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
***
Savol: Assalomu alaykum!
— Kelin va kuyovga yetarli guvohlar ishtirokida nikoh o‘qilsa-yu, lekin qandaydir sabablar bilan guvohlar kelin va kuyovning nikohning tuzilishiga roziliklari haqidagi gaplarini eshitmay qolgan bo‘lsa, o‘qilgan ushbu nikoh bog‘lanadimi?
Javob: Va alaykum assalom!
— Nikoh vaqtida guvoh sifatida balog‘atga yetgan musulmonlardan kamida ikkita erkak yoki bir erkak va ikki ayol bo‘lishi, shart hisoblanadi. Shuningdek, mazkur nikohning durust va haqiqiy bo‘lishi uchun ushbu guvohlar kelin va kuyovning iyjob va qabulini, yaʼni ularning mazkur nikohga roziliklarini bildiruvchi so‘zlarini eshitishlari ham lozim bo‘ladi.
Guvohlar nikohda ishtirok etsalar-u, ularning gapini eshitmasalar yoki faqat bir tomonning gapini eshitsalar yo bir guvoh kelinning boshqa guvoh kuyovning gapini eshitib, narigining gapini eshitmasa, nikoh durust bo‘lgan hisoblanmaydi. Bunday holatda nikohni qayta o‘qish kerak bo‘ladi. Vallohu aʼlam.
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi











