Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Чумоли билан дон талашиб, мушукка тутилган чумчуқ воқеаси

Чумоли билан дон талашиб, мушукка тутилган чумчуқ воқеаси
167
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Саврнинг “илик узилди” палласи. Қишга ғамланган озуқалар тугаб, бутун жонзот дармонсиз, пишиқчиликка кўз тутган.

Бир қурунчқа (боши катта донхўр қора чумоли) ўтлар орасидан бир дона дон топиб олиб, иштиёқ билан ўзининг қавми сари суд­рай бошлади. Намгарчиликдан ивиб оғирлашган донни ўтлар орасида гоҳ кўриниб, гоҳо кўринмай анча масофага судраб келди. Очликдан қийналаётган қавмига олиб бориши керак эди. Қиёмгача жон-жаҳди билан донни тортқилаб, ниҳоят яланг, текисроқ жойга етди. Энди охирги марра – баландликка чиқариб олса, бас. У донни гоҳ тишлаб кўтарар, гоҳ судрар, гоҳ думалатар эди. Ниҳоят, тепаликка чиқишга оз қолди, нафасни ростлашга тўхтади… Ғофил қолди: дон пастга думалади. Қурунчқа уни тўхтаган жойидан яна юқорига судрай бошлади. Унинг оёқлари ҳолсизликдан қалтиради. На илож! Донни инига – қавмига етказиш керак! Умид, яхши ният уни йўлга бошлади. Донни думалатиб тепаликка чиқарди.

Шу пайт бир чумчуқ донни кўриб қолиб, қурунч­қанинг олдига келди.

Эй қурунчқа, у донни мен оғзимдан тушириб юборган эдим. Икки кундан бери очман. Менинг насибамни нега судрайсан? Қаерга олиб борасан?! Менга бер, очман! – деди.

Қурунчқа эса ширин тил билан:

– Эй махлуқларнинг омадлиси! Мен бу донни очликдан азоб чекаётган ўз қавмимга олиб кетаётирман. Улар неча ҳафтадан бери дарахт томирини шимиб кун кўряпти. Сенинг эса Худо берган бақувват оёқларинг, чаққон қанотларинг бор. Улар ёрдамида дон бор жойларга учгин. Мендек ожиз махлуққа зўрлик қилма! Бизни насибасиз қўйма. Ҳар иккимизнинг Аллоҳимиз – Холиқимиз кучлилар ожизларга раҳм қилишини амр этган. Ул Зотнинг амрига муте бўл! – деди ва донни яна уйи томон судрай бошлади. Чумчуқ тама ва таҳдидли кўзларини унга тикиб, учиб кетишга шошилмади. Шу лаҳзада бир мушук пайдо бўлиб, фикру хаёли бир донагина донда бўлган чумчуққа ташланди. Уни тутиб олди.

Қурунчқа эса донни думалата-думалата инига етказди. Қавми уни тамадди қилиб, тут пишиғига етиб олди.

Иброҳим ТЕШАБОЕВ,

Фарғона вилояти Қува тумани

Манба: hidoyat.uz

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ислом – одамларнинг ҳаёт тарзига қилич билан кириб бормаган

Кейинги мақола

Сабрни эримдан ўргандим

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
7
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
7
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
40
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]