Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Дилларни моил қилгин!

56
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳар бир мусулмон киши ўз ибодатларида юзланадиган қибласи ҳисобланган Каъбани кўришга доимо муштоқдир. Мўминлар қалбидаги бу иштиёқ Иброҳим алайҳиссалом дуосининг ижобатидир. Чунки Иброҳим алайҳиссалом хотини Ҳожар ва ўғли Исмоил алайҳиссаломни Аллоҳ таолонинг амри билан Маккаи мукаррамага олиб бориб қўйиб қайтаётганларида Аллоҳ таолога илтижо қилиб, шундай дуо қилдилар: “Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим. Эй, Раббимиз! (Улар) намозни мукаммал адо этсинлар деб (шундай қилдим). Бас, Сен Ўзинг одамларнинг дилларини уларга мойил қилиб қўйгин ва уларни (барча) мевалардан озиқлантиргин, шояд (шунда) шукр қилсалар”  (Иброҳим, 37 оят).

Одамларнинг Каъбага талпинишлари ушбу оятдаги “Одамларнинг қалбини уларга мойил қилиб қўйгин” деган дуонинг Аллоҳ таоло ҳузурида қабул бўлганининг яққол намунасидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан сўнг ҳижрий сананинг 9 йилида “Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун байтни ҳаж қилиш фарзи бордур”, деган оят билан ҳаж ибодати фарз қилинган.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом: “Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, ҳудди онаси туққан кунидек қайтади”, дедилар”. Яна бошқа бир ҳадисда: “Умрадан кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга каффоротдир. Ҳажжи мабрурнинг мукофоти фақат жаннатдир”, дедилар. Ўша саодатли замонлардан бери, ҳар йили дунё мусулмонлари Пайғамбар алайҳиссалом кўрсатиб берганларидек ҳаж ва умра ибодатларини бажаришга ошиқадилар. Ҳажга боришда ҳар бир юртнинг ўзига хос қонун-қоидалари ва тартиблари мавжуд. Муборак Ҳаж сафарига ҳар бир моддий ва маънавий томондан қодир бўлиб, минглаб мусулмонлар номидан вакил бўлиб бораётган ҳожилар бу имкониятнинг қадрига етиб, чиройли ва мукаммал ҳаж қилишлари, фиқҳий масалаларни,  ҳамда ҳажнинг одоб-арконини яхши билишлари лозим.

Ҳаж сафарини ихтиёр этганлар, ҳажнинг арконларини яхши билиш билан бирга, намунали ахлоқ-одоб, меҳр-муҳаббатга эга бўлишлари лозим. Каъбатуллоҳга бутун дунёдан мусулмонлар йиғилади. Бизнинг диёримиздан борган ҳожилар, билими ва савиясидан қатъий назар, Ҳанафий мазҳабининг афзаллигини яхши англамоқлари, бошқа мазҳабларнинг таъсирларига берилмасликлари лозим. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ҳаждан қайтган ҳожи, ибодати ва ахлоқига диққат қилиши, кибру ҳавога берилмаслиги, ҳар бир ишни шариат доирасида бажариб бошқаларга ўрнак бўлишлари энг зарур ишлардандир. Қилаётган ҳаж ибодатини Аллоҳнинг розилиги ва охиратининг ободлиги учун бажарсин. Дунё ва унинг зийнатларини, риёкорлик, ном чиқариш, фахрланиш каби нарсаларни ҳаёлига келтирмасин. Ўзларини камтар ва хор тутсинлар, зебу зийнатга эътибор бермасинлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом шундай қилганлар ва муборак ҳадисларидан бирида: “Аллоҳ таоло ҳожиларни кўрсатиб фаришталарига мақтанади: “Бандаларимга қаранглар! Турли жойлардан хору зор бўлиб ҳузуримга келдилар. Сизлар гувоҳ бўлинглар, мен уларнинг гуноҳларини кечдим”, дейди”, деб марҳамат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳажда дуонинг ижобат бўлиши ҳақида мужда берганлар. Жумладан, Абу Ҳурайра (р.а.)дан нақл қилинган қуйидаги ҳадиси шарифда айтилади: “Ҳожилар ва умра қилувчилар Аллоҳнинг элчиларидир. Улар Аллоҳга дуо қилсалар, Аллоҳ уларнинг дуоларини дарҳол ижобат қилади. Агар гуноҳларининг авф бўлишини тиласалар, дарҳол кечиради”.

Аллоҳ таоло барча юртимиз ҳожиларини ватанимиз тинчлиги ва ривожи учун, азиз халқимиз фаровонлиги учун чин дилдан қилаётган дуоларини ижобат қилсин!

Олимжон Oбиджонов,

Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-ноиби

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ўзини танитмаган шайх

Кейинги мақола

Ҳажда намозхонни олдини кесиб ўтишнинг зарари йўқми

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
40
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
64

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
25
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
29
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
41
Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
24
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
11
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
40
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
38
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
26

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]