Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар Ибратли ҳикоялар

Кутилган жавоб

Кутилган жавоб
86
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Азалдан биламизки, ўзбек халқимиз табиатан шукрли халқ. Бу миллатнинг тупроғи шукр суви билан қорилган. Мусулмон киши неъмат берилганда қанчалик шукр айтса, берилмаган кезларда хам шукрона ҳисси билан яшайди. Албатта, шукр Аллоҳ таолонинг  инсонларга ато этган барча неъматларни янада зиёда бўлишини таъминлайди.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишидан сўрадилар:
–  Тонггача тунинг қандай ўтди?  У киши жавоб берди:
– Яхши ўтди. Расулуллоҳ  (с.а.в.) саволни яна такрорладилар. У киши ҳам айни жавобни берди.  Савол учинчи бор такрорланганида, у киши хатосини англаб:
– Яхши! Алҳамдулиллаҳ! Ўзига беҳисоб шукр! – деди. Шунда Расули акрам (с.а.в.) мамнун бўлиб: “Сендан тилаган жавобим шу эди”  деб марҳамат қилдилар.
Киши ҳақиқий неъмат берувчи Зотнинг марҳамати борлигини идрок этса, қалб шукрона айтган бўлади. Шукр сўнгра тилга кўчади, яъни “Аллоҳга шукр” ёки “Алҳамдулиллоҳ” дейилади. Жаннатмакон  юртимизда тинчлик-омонлик, хотиржамлик ҳукм сураётгани буюк неъмат бўлиб, юрт тинчлиги қадрига етишимиз учун дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга ибрат назари билан боқмоғимиз зарур. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб: «…Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман, борди-ю, ношукрлик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир», дейди («Иброҳим» сураси, 7-оят).
Аллоҳ берган неъматлар – фарзанд, мол-дунё, соғлик, тинчлик-хотиржамлик каби нарсалар бўлиши мумкин. Ҳозир шукр борасида, фақат берилган неъмат учун шукр айтиш тушуниладиган бўлиб қолган. Бу ҳам тўғри, лекин аслида шукр бу билан чекланмайди.
Шукр қилиш мўминларга хос сифатлардан саналади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўминнинг ишига ҳайратланаман, унинг барча иши яхшилик. Бу фақат мўминларга хос. Агар унга яхшилик етса шукр қилади ва бу унинг ўзи учун яхшилик бўлади. Агар унга ёмонлик етса сабр қилади, бу ҳам унинг ўзи учун яхшилик бўлади” (Муслим ривояти).
Одатда, бизга бирор яхшилик етса, “Аллоҳга шукр”, деб қўямиз. Неъматларга шукр қилиш учун кўп ҳолларда, тилимиздагина шукрона айтиш билан кифояланамиз. Аслида “шукр” сўзи миннатдор бўлиш, раҳмат айтиш маъноларида бўлиб, неъматларни Аллоҳ таолодан деб билиш ва У рози бўладиган тарзда сарфлашни англатади.
Робиъа ул-Адавиййа бир кишини кўрдилар. У бошига дурра боғлаган эди.
– Нечун бошингга дурра боғладинг? – деб сўрадилар.
– Бошим оғрийдур, – деди ул.
– Неча ёшдасан?  – деб сўрадилар.
– Ўттиз ёшдаман, – деб жавоб қайтарди.
– Ўттиз йилдирки, соғликда бошингга шукр дуррасини боғладингми? Бир неча кун касал бўлиб, бошингга шикоят дуррасини боғлабсан?
Азизлар, ношукурлик хорликни келтириб чиқаради, шундай экан инсон доимо шукр қилишда бардавом бўлмоғи керак. Шунинг учун баъзи салафларимиз: “Неъматлар “ёввойи” бўлади. Агар уларни шукр билан “боғлаб” қўймасангизлар, қочиб кетади” – дейишган экан.
Аллоҳга шукрлар бўлсинким, юртимиз йилдан йилга обод бўлиб, халқимиз фаровонлиги йил сайин ортиб бормоқда. Мамлакатимиз истиқлолга эришгандан кейин хаж зиёратига минглаб, яъни 5000 дан зиёд хожилар ўзларини зиммаларидаги фарз амалини адо этиб келадилар. Мана бу йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” муносабати ва Юртбошимиз ташаббуслари билан 7200 дан зиёд ҳожилар ҳаж зиёратига борадиган бўлдилар. Демак, биз бунга жавобан кеча-ю кундуз бу неъматларнинг шукронасини адо этиб бормоғимиз лозим бўлади.
Саид ибн Жубайр (р.а.)дан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатга биринчи бўлиб кирадиган киши фаровонлик ва танглик кунларида ҳам Аллоҳга ҳамд айтиб юрадиган кимсадир”, – деганлар.
Яшаб турган ён атрофимизга назар соладиган бўлсак, баъзи жойларда табиий офат сабабидан, баъзи жойларда очликдан ва яна баъзи жойларда эса қирғинбарот уруш туфайли шаҳарлар вайрон бўлиб, аҳоли сарсон-саргардонликда кун кечирмоқдалар. Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, тинчлик ва осойишталик неъмати сояси остида, ҳаётимиз осуда давом этмоқда.
Аллоҳ таолонинг бизларга берган улуғ неъматларидан яна бири – бу юртимизнинг тинч ва осойишталигидир. Атрофимизда содир бўлаётган бундай мусибатларни, аянчли ҳолатларни кузатар эканмиз, Аллоҳ таолонинг бошимиз узра соябон қилиб берган эмин-эркинлик, фаровонлик ва тинчлик-хотиржамлик каби буюк неъматларига беихтиёр шукроналар қиламиз, Раббимизга ҳамдлар айтамиз. Бу неъматларни давомий бўлишини сўраб  яратганни Ўзига дуолар қиламиз.
Шундай экан, хар биримиз ўз туғилиб ўсган она диёримизни қадрига етишимиз, тинчлиги йўлида камарбаста бўлишимиз, унинг истиқлолини асраб-авайлашимиз, душманлардан ҳимоя қилишимиз ва бу неъматларни инъом этган улуғ Роббимиз Аллоҳ таолога шукрона қилиб яшашимиз лозимдир.
Раҳматилло Мадаминов,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имом-ноиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Илоҳий ҳикмат

Кейинги мақола

Бир оятнинг салафлар ҳаётига таъсири

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
45
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
53
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
40
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
55
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
56

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.