Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Жамиятдаги соғлом эътиқодни издан чиқариш – маънавий таҳдиднинг бир кўриниши

Жамиятдаги соғлом эътиқодни издан чиқариш – маънавий таҳдиднинг бир кўриниши
41
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Жамият тараққиёти, уни ривожланиши, фаровонлигига бир нечта омиллар сабабдир. Бу омиллар қаторида дин ва эътиқоднинг ўрни муҳимдир. Инсон ўз эътиқоди билан яшайди, уни ардоқлайди, унда буюрилган амалларни бажаришга ҳаракат қилади.
Инсоният тарихидан бизга маълумки, дунё давлатлари орасидаги  адоватлар  ер, сув, мол-дунё, хазиналар учун интилиш ва бошқа сабаблар натижасида динни ниқоб қилиш ва ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш ҳаракатлари бўлган. Ислом тарихидан бизга маълумки, Исломнинг аввалида дин душманлари томонидан Ислом динини батамом тугатиш мақсадида кўп марта қуролли жанглар бўлган. Бу ҳаракатлар натижа бермаганидан кейин иккинчи энг хатарли жанг усули бўлган фитна йўли талланган, яъни дин душманлари томонидан исломнинг муқаддас манбаалари бўлмиш Қуръон оятлари ва ҳадислар маъноларини ўзгартиришга ёки бузуб талқин қилишга, жамиятдаги айрим муаммоларни рўкач қилиб, халқни хокимиятга қарши қилишга, тарафкашлик, фирқачилик хийлалари, турли фитналар чиқаришга ҳаракаталар қилинган. Қуръони Карим оятларида “Фитна – қотилликдан ҳам ёмонроқдир” деб марҳамат қилинган. Қотил бир инсонни ўлдириши мумкин, лекин фитна бутун жамиятни пароканда бўлиб, илдизи қирқилишига сабаб бўлади.
Аждодларимиз дини бўлган муқаддас Ислом динимиз таълимотларида дунёда яшаётган барча инсонларга уларнинг динидан, ирқидан, миллатидан қатъий назар яхшилик қилишга, улар билан дунё ишларида хамкор бўлишга, тинч-осуда яшашга даъват қилади. Шу анъаналарга содиқ қолиб,  азалдан халқимиз тинчликсевар, саховатли ҳалқ бўлган.
Бир неча асрлардан бери юртимиз мусулмонлари Исломнинг соф эътиқоди бўлмиш Мотурудия ақидавий мазҳабида ҳамда Ҳанафия фиқхий мазҳаби асосида яшайдилар. Шу боис аждодларимиздан ҳозиргача юртимизда бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат Ватанга муҳаббат ришталари мустаҳкамдир.
Афсуски, юртимиз истиқлолининг аввалги йилларида хориж ва юртимиздаги дин ниқоби остидаги ғаразли кучлар томонидан юрт тинчлигини, мустақиллигини издан чиқариш, аҳолини ҳукуматга қарши қилиш, натижада ўз ғаразли ниятларини амалга ошириш учун ҳаракатлар қилинди. Шукурки, юртимизда олиб борилган оқилона сиёсат, давлатимиз раҳбарининг келажакни кўра билиши натижасида бу фитналарнинг олди олинди. Муҳтарам биринчи Президентимиз Ислом Каримов кўп маъруза ва нутқларида дин ниқоби остидаги фитначилардан, экстремизм ва терроризм балосидан бутун дунё халқларини огоҳликка чақирар эдилар. Жумладан: “Ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларни амалга ошираётган мутаассиб кучлар хали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб бош-кўзини айлантириб, улардан ўзининг нопок мақсадлари йўлида фойдаланмоқда. Бундай ножўя харакатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, оҳир-оқибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур.”
Шундай экан, улғайиб бораётган ёшларимизни турли ёт ғоялардан эътиқод ўғриларининг фитналаридан огоҳ этишимиз ва уларга буюк аждодларимиз, мутафаккир алломаларимизнинг таълимотларини тушунтириб сингдириб боришимиз лозим. Шу ўринда биринчи Президентимизнинг яна қуйидаги фикрларини келтиришимиз ўринлидир: “Биз ҳаётга катта орзу-умидлар билан кириб келаётган ёшларимизга бир ҳақиқатни, яъни “Эй болам, сенинг Ватанинг битта – барчамизга азиз, бетакрор мана шу Ўзбекистон. Ота-боболарингнинг ҳоки шу ерда ётибди. Шу муқаддас замин сени дунёга келтирган, сен уни обод этишинг, химоя қилишинг шарт. Нафақат сенинг ўз хаётинг, балки, сенга умид кўзини тикиб турган ота-онанг, опа-сингилларинг, ёш гўдаклар, нуроний қарияларимизнинг хаёти хам мана шу бурчингни нечоғлиқ адо этишинга боғлиқ” деган тушунчани уларнинг қалбига, онгу шуурига сингдиришмиз даркор”.
Маънавий таҳдидларга қарши кураш ота-оналар устозлар биз имом хатиблар хамда шу юртда яшовчи барча фуқаронинг бурчидир.
А.Исахонов,
Қува тумани “Имом Муслим” масжиди имоми
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Умра квотаси: 10000 та бўлади

Кейинги мақола

Яхшиликнинг мукофоти…

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
52
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
38
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
62

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
7
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
7
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
30
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
32
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
18
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]