Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

«Ҳизбут-таҳрир»нинг ботил даъволарига раддиялар

«Ҳизбут-таҳрир»нинг ботил даъволарига раддиялар
88
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
(Қабр азоби ҳақидаги ақидалари хусусида)
Раҳмон ва Раҳийм Аллоҳ номи билан
Ўз каломида “Аллоҳнинг пишиқ арқонидан барчангиз маҳкам тутингиз ва фирқаланмангиз”[1] деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамдлар ҳамда ўз ҳадисларида “Катта қоралик яъни кўпчилик тарафига эргашингиз, чунки ким жамоатдан ажраса, дўзахда ҳам ёлғизлатилур”[2] деб марҳамат қилган пайғамбаримиз Муҳаммадга (с.а.в.)га дуруд ва саломлар бўлсин!
Маълумки, йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида вужудга келган аҳлус-сунна вал-жамоага зид бўлган адашган оқимлардан бири бу “Ҳизбут-таҳрир ал-исломий” яъни “Ислом озодлик партияси” бўлиб, бу оқим 1953 йил Яқин Шарқ минтақасида Тақиюддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан тузилган бўлиб, мазкур оқимнинг ҳар тарафлама, яъни биринчи навбатда ақида ва ғоявий, сўнг фиқҳий ҳамда услубий томонлама аҳли суннага зид ва қарама-қарши экани исбот қилинган. Ўқувчига осон, тушунарли бўлиши учун шу нарсани таъкидлаш лозимки, Аҳлус-сунна вал-жамоа дейилганда, эътиқодий жиҳатдан икки буюк имом – Абу Мансур ал-Мотуридий ас-Самарқандий (р.ҳ.) (256/870 – 333/944 й.) ва Абул-Ҳасан ал-Ашъарий (р.ҳ.) (260/873 – 337/947 й.) лар томонидан жамланган ва тартибга келтирилган ақида йўналишлари ҳамда фиқҳдаги машҳур тўрт мазҳаб – Ҳанафий, Моликий ва Шофеий ҳамда Ҳанбалий мазҳаблари тушунилади. Ушбу мазҳабларга зид ҳар қандай эътиқод ёки ғоя ва қарашлар ҳамда бошқа фиқҳга ёки муомалага доир ҳукмлар ҳар қанча ўз эгалари томонидан иддио қилинмасин, аҳлус-сунна вал-жамоага зид ва ёт деб қабул қилинади. Шунга кўра, ҳизбийларни ҳам сунний олимлар аҳли суннадан эмас, балки мутлақо уларнинг тутган йўллари суннат ва жамоат эътиқодига қарама-қаршидир, деб фатво берганлар ҳамда мазкур фатволарини қуйидаги илмий асослар билан далиллаганлар.
Жумладан, Қабр азоби – аҳли сунна таълимотига кўра, қабр азобига иймон келтириш фарз ҳисобланади. Ҳизбчилар эса, қабр азобини ақидага олишмаган. Уларнинг даъволарига кўра, азоби қабр ҳақидаги ҳадисларнинг барчаси оҳод ҳадислар саналиб, улар ақидани собит қилмайди. Аҳли сунна вал-жамоа олимлари эса, уларнинг ушбу даъволарига қарши шундай жавоб берадилар: маълумки, ислом динидаги биринчи манба бу Аллоҳнинг каломи Қуръони карим бўлиб, ҳар бир шаръий ҳукмни чиқаришда мужтаҳидларимиз дастлаб Қуръони каримга мурожаат этганлар. Бу борада агар Аллоҳнинг каломига мурожат қиладиган бўлсак, бир эмаски бир неча ўринларда қабр азобининг ҳақ эканлигига далил бўла олувчи оятларга кўзимиз тушади. Жумладан: Аллоҳ таоло Ғофир сурасининг 46-оятида: “Эрталаб ва кечқурун дўзах оловига (Фиръавн ва унинг тобеълари бўлмиш кофирларни) кўндаланг қилинур ва қиёмат қойим бўладиган кунда эса, Фиръавннинг тобеъларини энг ашаддий азоб бўлмиш жаҳаннамга киритингиз”[3].
Шунингдек, тавба сураси 101 оятида: “Атрофингиздаги аъробийлардан мунофиқлар бор. Мадина аҳлидан ҳам улар нифоқда сийқаси чиққанлардир. Сен уларни билмассан, уларни Биз билурмиз. Албатта биз уларни икки марта  (яъни бир марта қабрда ва бир марта қиёмат кунида) азоблаймиз. Сўнгра улкан азобга (дўзах азоби) қайтарилурлар”[4] деди. Демак, қабр азоби биринчи навбатда Қуръони карим оятлари билан собит бўлмоқда ва шунинг ўзи ҳам аслида қабр азобига иймон келтиришни лозимлиги учун кифоя қилади. Зеро усул ал-фиқҳ қоидаларига кўра, шаръий манбалардан учтаси қатъий ҳисобланиб, улар Аллоҳнинг китоби ва расулининг суннати яъни мутавотир ёки унинг даражасидаги машҳур хабар ҳамда умматнинг ижмоси саналади. Мазкур уч манбалардан бири ёки барчаси билан собит бўлган ҳукм илму-яқийн – иймон келтириш фарзлигини собит қилади.
Энди қабр азоби ҳақида келган ҳадисларга тўхталадиган бўлсак, дарҳақиқат уларнинг барчаси якка ҳолатда оҳод саналсаларда лекин уларнинг жамланмаси бири иккинчисини қувватлаган ҳолда тавотур даражасига етган. Мусталаҳул-ҳадис илмидан бизга шу нарса маълумки, тавотур икки хил, яъни лафзий ва маънавий бўлади. Уларнинг ҳар иккисига ҳам мутовотир дейилади. Шунга кўра, азоби қабр ҳақидаги ҳадислар маънавий мутавотир саналиб, улар ақийдага олинади ва қабр азобининг ҳақ эканлигига иймон келтиришни вожиб қилади. Шунинг учун ҳам  аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра, қабр азоби барча кофирлар ва баъзи гуноҳкор мўминлар учун чин экани уқтирилади.
Давоми бор….
Абдувоҳид АҲМАДАЛИЕВ,
Марғилон шаҳар “Худоёрҳожи” масжиди имом-ноиби

[1] Оли Имрон сураси 103-оят.
[2] Ушбу ҳадис Абдуллоҳ ибн Умардан р.з. ривоят қилинган. Қаранг: Мишкотул-Масобийиҳ. Бобул-эътисом бил-китоб вас-суннаҳ. 174-ҳадис.
[3] Қурони Карим, Ғофир сураси 46-оят.
[4] Тавба сураси 101-оят.
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аллоҳнинг арқонини маҳкам ушланглар!

Кейинги мақола

ҲАЛОЛ ЛУҚМА ҲИКМАТИ

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.