Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила…

Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила…
759
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон қачон илм беришга киришса, улуғ ишни, катта вазифани зиммасига олган бўлади. Бу вазифа ўта машаққатли, маъсулиятли ва бир вақтнинг ўзида шарафли ҳамдир. Бу вазифани устоз шогирдларини дунё-ю охират қийинчиликларидан сақлашни қасд қилиб адо қилиши мумкин. Ота-она фарзандини дунё қийинчиликларидан ҳимоя қилса, устоз охират машаққатларидан сақланишига сабабчи бўлади. Ота-она фарзандини бу фоний дунёга келишига сабабчи бўлса, муаллим абадий ҳаёт роҳатининг сабабчидир. Шундай экан улар берган таълимнинг ҳаққини адо этиш осон эмас. Зеро, Мир Алишер Навоий хазратлари қуйидаги байтини бежизга айтмаганлар:

“Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо ҳаққин онинг юз ганж ила”

Ҳақиқатдан ҳам ким сенга дунё-ю охиратингда мухтож бўладиган масалада бир ҳарфни сенга таълим берса, у инсон сенинг отангдекдир. Доно халқимиз “Устоз отангдек улуғ” деб бежизга айтмаган. Бундай устозлик мартаба ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Зеро, илм Аллоҳнинг мулки ва улуғ неъмати бўлиб, уни ўзи саралаб олган бандаларига инъом этади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак бир ҳадисларида илм талабидаги инсонга уч турли кишиларнинг дуолари: устози, ота-онаси ва ўзининг кечалари билан қилган ибодат ва дуоларининг натижасида илм ҳосил бўлади.

Илм беришда мол-дунё топишни эмас, балки Аллоҳнинг розилиги ва жамиятга, миллатга манфаат келтирадиган ёш авлодни тарбиялашни мақсад қилинса, Аллоҳ илм берувчини икки дунё саодатига эриштиради. Фақат мол-дунё илинжида берилган таълимда Аллоҳнинг ризоси ҳам, дунё саодатида кенглик ҳам, устоз-шогирд ўртасидаги ўзаро муҳаббат ҳам бўлмайди. Илм талабида юрганлар ҳам худди шундай, илмни Аллоҳнинг розилиги, дин ва миллат ривожига ўз ҳиссасини қўшишни қасд қилиб олмоқлиги даркор. Шунда Парвардигор ўрганаётган илмига барака-хайрни беради.

Абу Хурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: Росулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “Инсон вафот этгандан сўнг унинг барча амаллари кесилади, магар учта амалининг савоби етиб туради: садақаи жория, фойдали илм ва унинг ортидан дуо қилувчи солиҳ фарзанд,” дедилар. (Муслим ривояти)[1] Бу ҳадиси шарифдан билинадики, устозларимиз бераётган фойдали илмлари ўзлари учун то қиёматгача садақаи жория бўлиб хизмат қилади. Устоз шогирдига савоб умидида берган илмида катта ажр олади ҳамда келажакда шогирди ҳам олган илмига амал қилишлик билан ёки таълим беришлик билан қанча савоб топса унинг мисличалик баробари миқдорида устозига ҳам етиб туради. Чунки Росулуллоҳ (с.а.в) Абу Масъуд Ансорий (р.а)дан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилади: “Ким бир яхши ишга далолат қилса, унга ўша амални қилгувчисига бериладиган ажрнинг мисли берилади” дедилар. (Муслим ривояти)[2]

Шу ўринда устозни ҳурматлаш ҳақида ҳам айтиб ўтиш керак. Муаллим ва илм эгаларини ҳурматини жойига қўйиш, улар ҳузурида одобу аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш бевосита илмни хурматлаш ва улуғлашлик саналади. Шайх ул ислом, буюк имом Садидуддин Шерозий ҳазратлари:

– Бир киши ўғлини олим, фозил бўлишини орзу қилса, олимларнинг, илм аҳлининг ҳурматини қилсин. Уларга ҳиммат кўрсатсин. Агар ўғли олим бўлиб етишмаса, унда албатта невараси олим бўлади, – деганлар.

Араб халифаларидан бири Хорун ар-Рашид ўғлини имом Асмоъий роҳматуллоҳ ҳузурларига илм ва одоб ўрганишлиги учун юборибдилар. Бир куни устознинг таҳорат олаётганларини ва ўғлини эса устознинг оёқларига сув қуяётганини кўрдилар. Шунда халифа хазратлари имом Асмоъийни танбеҳ ва маломат қилиб:

– Мен сизнинг ҳузурингизга ўғлимни илм ва одоб ўргансин деб жўнатган эдим, шундай экан нимага ўғлимга бир қўли билан сув қуйиб, бошқаси билан оёғингизни ювишни буюрмайсиз?! – деган экан.

Демак, илмнинг булоғи ҳисобланган устоз ва муаллимлар мақомида бўлган ҳар бир кишини ҳурмат қилиш илмни улуғлаш бўлади ва илмда етукликка эришишига сабаб бўлади. Биз шогирдлар ҳар сафар дуога қўл очганимизда устозларимизнинг ҳам ҳақларига Парвардигордан мағфират сўраб дуо килишимиз бўйнимиздаги қарзимиздир. Аллоҳ барчаларимизга таълим берган устозларимиздан рози бўлсин. Амин.

Нодирбек Нишонов
Фарғона шаҳар “Муҳаммад авлиё”
номли масжид имом ноиби в/б

[1] “Мирқотул мафатииҳ” 1-жуз, 203-ҳадис
[2] “Мирқотул мафатииҳ” 1-жуз, 209-ҳадис

Калит сўзлар: мақолаларустозлар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Диний китобларни таҳорат билан ушлаш керакми?

Кейинги мақола

Имом Термизий — буюк муҳаддис

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]