Маълумки, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни масжидларда фуқароларни қабул қилиш куни сифатида белгиланган. Бугун, 26 июль санасида ҳам имом-хатиблар фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатини тингладилар. Қабул жараёнларида фуқаролар ўзларини қизиқтирган ва қийнаётган бир қатор масалаларда мурожаат қилишмоқда.
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Алишер домла Наимов ҳам бир қатор фуқароларнинг мурожаати, таклиф ва фикр мулоҳазаларини тинглади. Мурожаатларни ҳал этиш йўлида керакли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Қабул кунининг манфаатли бўлгани эътироф этилиб, динимиз ривожи йўлида олиб борилаётган ишларни янада равнақ топишини тилаб дуо қилинди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар бош имом-хатиби Абдулфаттоҳ домла Олимов, Ўзбекистон тумани бош имом-хатиби Адҳамжон домла Юлдашевлар томонидан ўтказилган қабул ҳам самарали ўтди. Мурожаатчилар масалалари ижобий ҳал этилди.
Бугунги қабул жараёнида имом-хатиблар уч юздан ортиқ мурожаатчилар қабул қилинган. Фуқаролар асосан шаръий масалаларга ечим излаш, ижтимоий-иқтисодий ҳамда оилавий масалаларда мурожаат қилишган.












