Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Зулмни қасд қилганлар

Зулмни қасд қилганлар
68
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Ислом дини инсонларни доимо эзгуликка, гўзал хулққа, раҳм-шафқатга буюради. Бунинг акси ўлароқ бузғунчилик, зулм ва зўравонликнинг барча кўринишларини қатъий қоралайди ҳамда ундан қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва қариндошга яхшилик қилишга буюради ҳамда бузуқчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан қайтаради” (Наҳл сураси, 91-оят).
Шафқатсизлик, қотиллик ва тинч аҳоли устига кўплаб кулфатларни солишни мақсад қилиб олган террорчилик ҳаракатлари ислом ва иймон тақозосига буткул тескари ҳаракат бўлиб, муқаддас динимизда бундай ишлар аллақачон “гуноҳи кабира” (ҳалокатга олиб борувчи улкан гуноҳ) деб белгилаб қўйилган. Шунга қарамасдан, айрим шахс ва гуруҳлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун террорчилик ҳаракатларини содир этиб, бу қилмишларини исломий шиорлар билан буркашга уринаётир. Бу эса, аслида уларнинг дин душманлари эканлигини англатади. Чунки улар бу ишлари билан Исломни ёмонотлиқ қилишни ва мусулмонларни обрўсизлантиришни истайдилар. Ҳолбуки, динимизда халқларнинг осойишталиги ва хавфсизлигига раҳна соладиган бундай ўзбошимчаликлар мунофиқларнинг амали сифатида баҳоланади:
“(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят).
Ислом дини инсон қонини ноҳақ тўкишни қатъий ҳаром қилган бўлиб, Қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб-китоб биринчи бўлиб шу хусусда кечишини ҳеч ким унутмаслиги керак. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “Қиёмат куни биринчи савол ноҳақ тўкилган қонлар тўғрисида бўлур”.
Парвардигорнинг ризосига қарши бориб, инсонларни ноҳақ ўлдирган ва хўрлаган кимсалар дунё ҳаётида ютуққа эришамиз, деб ўйласалар, хато қилган бўладилар. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта, Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди”, – дея очиқ маълум қилган (Юнус сураси, 81-оят).
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бундай дедилар: “Албатта, мўмин киши қачонки гуноҳ содир этса, унинг қалбида кичкина қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилиб, (гуноҳдан) тийилса ва истиғфор айтса, қалби сайқаллашади. Агар (гуноҳни) кўпайтирса, (доғ ҳам) кўпаяди, ҳатто қалбини эгаллаб олади. Бас, ана шу Аллоҳ таоло Қуръонда:
“Йўқ! Балки уларнинг қалбларини ўзлари касб қилиб олган гуноҳлари қоплаб олгандир” (Мутоффифин, 14) дея зикр қилган “қоплаб олиш”дир” (Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривояти).
Дарҳақиқат, бугунги кунда турли доиралар манфаати йўлида маълум бир гуруҳ ёки тузилмалар ғояларига мутаассибона ёндашиш оқибатида минглаб инсонларнинг қонини тўкаётган, таълим даргоҳларини устоз ва ўқувчилари билан бирга ёндириб, портлатиб юбораётган, масжидда ибодат учун тўпланган мусулмонлар ўртасида қўпорувчилик содир этаётган, муайян шахсларга нисбатан суйиқасдлар уйиштираётган кимсалар инсонийлик қиёфасини йўқотган, қилган қилмишларининг занги қалбларини бутунлай қоплаб олган манқуртлардир. Уларнинг на ватани бор, на миллати бор. Улар бундай юксак туйғулардан мосуводир. Инсоф, адолат, диёнат, раҳм-шафқат каби фазилатлар уларга бегона.
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: Аллоҳ таоло айтди: “Бандаларим, мен ўзим учун зулмни ҳаром қилдим, сизлар ўртангизда ҳам уни ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилмангиз!”
Муқаддас динимиз таълимотини тўғри англаб, унга оғишмай амал қилиб боришни Аллоҳ таоло барчаларимизга муяссар қилсин!
Аҳмадхон НИЗОМОВ,
Учкўприк тумани бош имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Жонивор фидоийлиги

Кейинги мақола

Ҳаж ишчи гуруҳи фаолиятига юқори баҳо берилди

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
7
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
10
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
29
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
28

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.