Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Исломнинг илк қалдирғочлари

170
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
«Муддассир» сурасининг дастлабки оятлари нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога даъват қилишни бошладилар. Қавмлари бут-санамларга сиғинишдан  бошқа  динни  билмайдиган  ва  ота-боболаримиз  қилиб  келган  ишни  маҳкам ушлаймиз,  дейишдан  бошқа  далил-ҳужжатлари  бўлмаган  тўпори  ва  дағал  кишилар  эди. Уларнинг бор ахлоқлари ҳамият ва ғурурни маҳкам тутишдангина иборат бўлиб, муаммоларини фақат қилич ёрдамида ҳал қилиб ўрганишган эди. Шу ҳолда яна улар Араб жазирасида диний жиҳатдан етакчиликни даъво қилишар ва асосий диний марказни қўлларида сақлаб туришарди. Ана  шундай  шароитда  Макка  аҳлининг  ғалаёнига  сабаб  бўладиган  ишни  бирданига  ошкор этмасдан, даставвал даъватни махфий суратда олиб бориш ҳикматдан бўлар эди.
Табиийки,  Расулуллоҳ  соллаллоҳу  алайҳи  ва саллам  Исломни  аввало  ўзларининг яқинларига, аҳли оилаларига ва ёр-дўстларига таклиф қилдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари яхши биладиган ва у кишини ҳам яхши танийдиган, хайр-яхшиликлари кўриниб турган кишиларни даъват қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу инсонларда Аллоҳнинг ҳақ муҳаббати ва хайр бор деб билсалар, ўз навбатида улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни ростгўй ва солиҳ киши сифатида танирдилар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва  салламнинг  улуғликларига,  жалолатларига  ва  хабарларининг  ростлигига  асло  шубҳа қилмаган ана шу инсонларнинг бир гуруҳи Исломни қабул қилди ва Ислом тарихида “Ас-собиқийна ал-аввалийн” “Пешқадам Собиқлар” номини олди.
Уларнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжаи муҳтарамалари, мўминларнинг онаси Ҳадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мавлолари, яъни, озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳориса ибн Шураҳбил Калбий, ўша кунларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг тарбияларида бўлган ёшгина бола – у зотнинг амакиваччалари Али ибн Аби Толиб ва чин дўстлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳумлар турарди. Улар даъватнинг биринчи кунида иймон келтиришди.
Исломни қабул қилган Абу Бакр розияллоҳу анҳу Ислом даъвати йўлида кўп жонбозликлар кўрсатди.  Суюкли,  киришимли,  муомалали,  таниқли  ва  гўзал  хулқли  Абу  Бакр  розияллоҳу анҳунинг олдига яхши суҳбати, илми ва тижорати учун кўп кишилар келиб, яқин бўлишни истарди.  Сиддиқ  розияллоҳу  анҳу  ҳузурига  келган  қавми  орасидаги  ишонган  кишиларини иймонга  даъват  қиларди.  У  кишининг  даъватлари  сабабли  Усмон  ибн  Аффон  ал-Умавий, Зубайр ибн Аввом ал-Асадий, Абдураҳмон ибн Авф аз-Зуҳрий, Саъд ибн Аби Ваққос аз-Зуҳрий ва  Талҳа  ибн  Убайдуллоҳ  ат-Таймийлар  Исломни  қабул  қилишди.  Исломга  биринчилардан бўлиб кирган мазкур саккиз нафар инсон Исломнинг биринчи қалдирғочлари, Собиқийнлар эди.
Кейин ушбу умматнинг амини Абу Убайда Омир ибн Жарроҳ (Ҳорис ибн Фиҳр Уруғидан), Абу Салама ибн Абдуласад ал-Махзумий, Арқам ибн Абу Арқам ал-Махзумий, Усмон ибн Мазъун ал-Жумаҳий ва унинг Қудома ҳамда Абдуллоҳ исмли икки иниси, Убайда ибн Ҳорис ибн  Муттолиб  ибн  Абдуманоф,  Саид  ибн  Зайд  ал-Адавий  ва  унинг  хотини  Умар  ибн Хаттобнинг синглиси Фотима бинти Хаттоб ал-Адавийя, Хаббоб ибн Арат ат-Тамимий Жаъфар ибн Аби Толиб ва унинг аёли Асмо бинти Умайс, Холид ибн Саид ибн Ос ал-Умавий, унинг аёли Амина бинти Халаф ва иниси Амр ибн Саид ибн Ос, Ҳотиб ибн Ҳорис ал-Жумаҳий, унинг аёли Фотима бинти ал-Мужаллал ва иниси Хаттоб ибн Ҳорис, унинг аёли Фукайҳа бинти Ясор,  яна бир иниси Муаммар ибн Ҳорис, Муттолиб ибн Азҳар аз-Зуҳрий, унинг аёли Рамла бинти Аби Авф, Нуайм ибн Абдуллоҳ ибн Наҳҳом ал-Адавий иймон келтирганлар сафига қўшилишди. Ана шулар энг биринчи собиқлар бўлиб, улар Қурайшнинг ҳамма уруғларидан эди.
Қурайшдан бошқалардан Исломга энг биринчи бўлиб кирганлар Абдуллоҳ ибн Масъуд ал-Ҳузалий, Масъуд ибн Рабиъа ал-Қорий, Абдуллоҳ ибн Жаҳш ал-Асадий, унинг иниси Абу Аҳмад ибн Жаҳш, Билол ибн Рабоҳ ал-Ҳабаший, Суҳайб ибн Синон ар-Румий, Аммор ибн Ёсир ал-Ансий, унинг отаси Ёсир ва онаси Сумайя, Омир ибн Фуҳайра бўлдилар.
Юқорида зикри ўтган аёллардан ташқари яна Умму Айман Барака ал-Ҳабашийя, Аббос ибн Абдулмуттолибнинг аёли Уммул Фазл Лубоба ал-Кубро бинти Ҳорис ал-Ҳилолийя, Асмо бинти Абу Бакр Сиддиқ ҳам Исломни илк қабул қилган аёллар бўлдилар.
Мазкур зотлар“Аввалийн” ва“Собиқийн” номи билан маъруфдирлар. Чуқур текшириб, ўрганишлардан  сўнг  маълум  бўлишича,  собиқийнлар  адади  эркак-аёл  бўлиб  бир  юз  ўттиз нафарга етади. Бироқ, уларнинг ҳаммаси даъватнинг яширин пайтида Исломни қабул қилганми ёки айримлари даъват ошкор қилингандан сўнг қабул қилганми, буниси аниқ маълум эмас.
Сафиййурраҳмон МУБОРАКФУРИЙнинг
“Ар-роҳиқ ал-махтум” асари асосида
Раҳматуллоҳ ЖАЛИЛОВ тайёрлади
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ташлаб юборилган картошка

Кейинги мақола

Ғарбликлар забонида Муҳаммад алайҳиссалом мадҳи

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
62
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
56

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
8
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
10
Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

Марғилонда 100 та хонадонга хайру эҳсон

21.08.2026
10
Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

Илмга киритилган сармоя — келажакка киритилган сармоядир

17.08.2026
41
Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

Қувасойда 80 та оилага байрам туҳфалари улашилди

17.08.2026
28
Муносиб эътироф

Муносиб эътироф

10.08.2026
125
Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

Қўқон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг илк битирувчилари билан учрашув

10.08.2026
91
Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

Қуръони карим мусобақасида муносиблар тақдирланди

10.08.2026
91

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]