Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Долзарб

Сабр ва шукр У зотни жаннатга олиб кирди

Мазҳаблар – бирлик рамзи!
123
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Адолатда иккинчи Умар номини олган Умар ибн Абдулазиз: “Эй Шом аҳли! Модомики, бу кишига ўхшаш киши сизнинг орангизда бўлар экан, сиз доим яхшиликда бўласиз”, дедилар.

Хўш, Умар ибн Абдулазиз мақтаган киши ким эди?

Бу зоти шариф ишончли ҳадис ровийларидан бири, Басра аҳлининг обид ва зоҳидларидан, шариат аҳкомларининг олими – Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Амр ал-Жирмий роҳимаҳуллоҳ эдилар.

Бу кишини ўша даврда Басрага қозиликка сайламоқчи бўлишганда Шом диёрига (ҳозирги Сурия) кетиб қоладилар. Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ ўзларининг “Ас-Сиқот” номли китобларида қуйидагиларни келтирадилар.

– Абдуллоҳ ибн Муҳаммад айтдилар. Бир куни соқчилик қилиб денгиз бўйига чиқдим. Соҳилга келганимда, у ерда бир чодирни кўрдим. Унда икки қўли, икки оёғи ишламайдиган, қулоғи оғир ва кўзлари кўрмайдиган бир кишини бор эди. У киши: “Эй Роббим! Берган неъматларингга шукр қилишни, сенга ҳамд айтмоқликни менга илҳом қилгин! Сен мени ўзинг яратган мавжудотлардан фазилатли қилгин” – деб дуо қиларди.

Мен унинг олдига бориб, бу сўзлар унга қаердан келяпти, унга уқтирилганми ёки биров ўргатганми? Ёки илҳом қилинганми, шуни билмоқчи бўлдим. У кишининг ҳузурига бордим, саломлашиб бўлгач сўрадим:

– Сизни шундай дуо қилаётганингизни эшитдим, Аллоҳ сизга қандай неъмат бердики, унга ҳамд ва шукр айтяпсиз? (яъни қўл-оёқларингиз, қулоқ ва кўзларингиз ишламайдиган ҳолда бўлсангиз ҳам қайси неъматлар учун ҳамд ва шукр айтяпсиз?)  Бу саволга У зот шундай жавоб бердилар:

– Мени қай аҳволда эканимни кўриб турибсиз. Аллоҳга қасамки, агар менга осмондан олов юбориб, куйдириб юборса ҳам, тоғлар мени эзиб ташласа ҳам, денгизлар ғарқ қилса ҳам, ҳатто ер ютиб юборса ҳам – бу ишлар менга фақат шукримни ортишига сабаб бўлади, холос. Роббим, менга бу тилни зикр қилиш ва шукр қилишим учун ато қилган. Олдимга келибсиз, сизга бир ҳожатим бор: аҳволимни кўриб турибсиз, ҳеч нарсага қодир эмасман. Кичик бир ўғилим бор эди, менга ёрдам бериб турарди. Намоз вақти бўлганида таҳорат қилдирар, қорним очса бўлса таомлантирар, чанқасам сув берарди. Шу боламни йўқотим қўйдим, уч кундан бери уни топа олмаяпман. Имкон бўлса, шу боламни менга топиб беринг.

– Аллоҳга қасамки, сиз каби кишининг ҳожатини чиқаришга бериладиган ажр  бошқанинг ҳожатини чиқаргандан кўра кўпроқ деб ўйлайман, дедим-да болани қидириш учун чиқиб кетдим. Кўп юрмай бир қумтепаликка рўпара келдим.  Қарасам, боланинг жасадини йиртқичлар талашаётганди.

Бу ҳолни кўридим-у истиржо дуосини айтдим. Бироқ, бу ҳолатни унинг отасига қандай айтаман, дея ич-этимни тирнардим. Бу ўйлар ҳаёлимдан кечаркан, ҳазрати Айюб алайҳиссаломнинг тарихлари ёдга келарди.

Хуллас, у кишининг ҳузурига бордим.
– Сиз менга дўстмисиз, – дедилар.
– Ҳа, дедим.
– Мени ишим нима бўлди?
– Аллоҳнинг ҳузурида сиз ҳурматлироқмисиз ёки Айюб алайҳиссаломми?
– Айюб алайҳиссалом.
– Эсланг, Роббиси Айюбга нима қилган эди? Унинг моли, оиласи ва болалари билан балога йўлқтирган эди…
– Ҳа, биламан.
– Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни қандай ҳолда топди?
– Сабр қилувчи, шукр қилувчи ва ҳамд айтувчи ҳолида топди.
– Аллоҳ уни қариндошлари ва дўстларидан ҳам айирмадими?
– Ҳа, айирди.
– Роббим Аюбни кўчада қолдирмадими?
– Ҳа, шундай.
– Сиз топиб келишимни айтган кичик ўғилингизга қумтепаликда йиртқичлар ҳужум қилиб, уни ҳалок қилишибди, – дедим кўзимда ёш билан. – Аллоҳ сизга сабр ва ажр берсин.

У зот “зурриётларимдан менга осий бўлиб, дўзахда азобланадиган фарзандни чиқармаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!” дедилар. Сўнг истиржо айтдилар-у, бир оҳ тортиб, жон таслим қилдилар.

Мен ҳам истиржо айтдим. Мусибат устига мусибат бўлди. Шу ҳолда ташлаб кетсам, йиртқичлар талайди, ёнида қолсам ҳам бир ўзим ҳеч нарса қила олмайман, деган ўй билан у киши устига чопонини ечиб ўраб қўйдим.

Шу пайт олдимга тўрт киши келиб, мендан нима бўлганини сўрашди. Мен бўлган воқеани уларга айтиб бердим. Юзини очгинчи, балки биз бу кишини танирмиз, дейишди. Юзини очдим. Келганлар жасадга ташланиб, юз-қўлларидан ўпаркан, “Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларга боқмаган бу кўзларга, одамлар ухлаган пайтда саждада бўлган бу жасадга – отам фидо бўлсин!” дейишди.

– Бу киши сизларга ким бўладилар, – деб сўрадим.
– Бу киши Абу Қилоба ал-Жирмий, ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг дўстлари. Аллоҳ ва расулини жуда ҳам яхши кўрардилар.

У кишини ювиб, кафанлаб, жаноза ўқигач дафн қилдик. Шундан сўнг келганлар  кетишди, мен эса ўз қароргоҳимга қайтдим.

Шу кеча туш кўрибман. У зот жаннат боғларида жаннат либосларини кийган ҳолда юрардилар. Яна, “Сабр қилганингиз учун сизга салом бўлсин! Оқибат диёри қандай ҳам яхшидир” (Раъд сураси, 24-оят) оятини тиловат қиларди.

– Сиз дўстиммисиз? – деб сўрадим.
– Ҳа, дедилар.
– Бу даражага қандай етдингиз?
– Жаннатда шундай даражалар борки, унга фақат яширину ошкора ҳолда Аллоҳдан қўрқиш билан бирга, мусибатга сабр қилиш ва кенгчиликда шукр қилиш билан етишилади, дея жавоб бердилар.

Воқеа шу жойда якун топади. Бундан қандай манфаат олинади?
– Абу Қилоба роҳимаҳуллоҳ каби солиҳ инсонларни бўлишлиги ўша жамият учун яхшилик;
– Мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда ҳам шукр қилувчи бўлишлиги;
– Мусулмон кишининг бошига мусибат келиши гуноҳлари учун каффорат, охиратдаги даражасини юқори бўлишлигига сабаб бўлиши;
– Фақат Исломгина инсонларни шундай даражада тарбия қилиши ва Абу Қилоба роҳимаҳуллоҳ каби кишилар мусибат етганда нафақат сабр қилганлиги, балки ўзига етган мусибатга шукр ҳам қилган ҳолда бўлишгани, ҳатто мусибатидан ҳузур ҳам қилганлиги;

Исломдан бошқа динларда бундай комиллик топилмайди. Шунингдек, бу воқеадан яна кўплаб фойдалар олиш мумкин.

Роббимиз барчамизни шукр ва сабр қилувчилардан қилсин!

Сайдуллоҳ РАҲМОНОВ,
Марғилон шаҳар “Галатой” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: ибратмақоласабршукр
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Аллоҳ таоло осмондами?” ёҳуд “Жория ҳадиси” ҳақидаги бор ҳақиқатлар

Кейинги мақола

Мавлидун Набий муборак!

Ўхшаш мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
28
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
50

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

Бағдодда “Эзгулик ва маърифат тарғиботчилари” шиори остида сайёр тадбир ўтказилди

24.07.2026
8
Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

Муносабат: Исломий молия ривожида янги давр

24.07.2026
10
Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

Тошкент ислом институти магистрлари хатмонаси: Диний-маърифий соҳада янги ва шарафли босқич

24.07.2026
6
Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

Илк битирувчи магистрларга Президент туҳфаси топширилди

24.07.2026
6
Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

Муфтий ҳазрат Халқаро ислом фиқҳи академиясига аъзо бўлдилар

16.07.2026
25
Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

Ўзбекистондаги халқаро форум дунё матбуоти нигоҳида

14.07.2026
27
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
44
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ислом цивилизацияси I халқаро форуми иштирокчиларининг МУРОЖААТИ

13.07.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]