Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

ҚУТЛУҒ БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА

ҚУТЛУҒ БАЙРАМГА МУНОСИБ ТУҲФА
81
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Масжидлар Аллоҳнинг байти, унда ибодат ва дуолар қилинади. Қуръони каримда масжидларни обод этувчилар мақталган. Ҳадиси шарифда эса Пайғамбар алайҳиссалом: “Ким Аллоҳ учун масжид бино қилса, у хоҳ кичик бўлсин, хоҳ катта бўлсин, Аллоҳ унга жаннатда уй бино қилади”, деганлар.

Охирги йилларда масжидларни обод этиш, ибодат қилувчилар учун етарли шарт-шароитларни яратиш борасида эътиборга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳам бўлса, юртимизда диний-маърифий соҳадаги олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги «Оқтепа» жоме масжидида бундан қарийб уч йил аввал бошланган қурилиш-ободонлаштириш ишлари якунланиб, Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Уч мингдан зиёд намозхонни бағрига сиғдира оладиган замонавий, кўркам хонақоҳ қад ростлади.

Бугун мазкур иншоотнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Йўлдошев, уламолардан Иброҳимжон домла Қодиров, Аҳмадхон домла Низомов ва нуронийлар иштирок этди. Маросимда сўз олганлар мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-хотиржамликнинг улуғ неъмат экани, Давлат раҳбарининг масжидларни обод қилишга қаратаётган эътибори, истиқлол неъматининг қадри ҳақида ҳаётий мисоллар асосида нутқ қилдилар.

Шунингдек, маросимда узоқ йиллар соҳада хизмат қилган устозлар ва масъуллар хизмати эътироф этилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Қутлуғ байрамга муносиб туҳфа бўлган янги масжидни узоқ йиллар халқимизга хизмат қилишини сўраб дуога қўл очилди.

***

Masjidlar Allohning bayti, unda ibodat va duolar qilinadi. Qur’oni karimda masjidlarni obod etuvchilar maqtalgan. Hadisi sharifda esa Payg‘ambar alayhissalom: “Kim Alloh uchun masjid bino qilsa, u xoh kichik bo‘lsin, xoh katta bo‘lsin, Alloh unga jannatda uy bino qiladi”, deganlar.

Oxirgi yillarda masjidlarni obod etish, ibodat qiluvchilar uchun yetarli shart-sharoitlarni yaratish borasida e’tiborga sazovor ishlar amalga oshirilmoqda. Bu ham bo‘lsa, yurtimizda diniy-ma’rifiy sohadagi olib borilayotgan islohotlar samarasidir.

Farg‘ona viloyatining O‘zbekiston tumanidagi «Oqtepa» jome masjidida bundan qariyb uch yil avval boshlangan qurilish-obodonlashtirish ishlari yakunlanib, O‘zbekiston mustaqilligining o‘ttiz uch yillik bayrami arafasida foydalanishga topshirildi. Uch mingdan ziyod namozxonni bag‘riga sig‘dira oladigan zamonaviy, ko‘rkam xonaqoh qad rostladi.

Bugun mazkur inshootning ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi. Unda viloyat bosh imom-xatibi Ubaydulloh domla Abdullayev, O‘zbekiston tumani hokimi Sherzod Yo‘ldoshev, ulamolardan Ibrohimjon domla Qodirov, Ahmadxon domla Nizomov va nuroniylar ishtirok etdi. Marosimda so‘z olganlar mamlakatimizda diniy-ma’rifiy sohada amalga oshirilayotgan ishlar, tinchlik-xotirjamlikning ulug‘ ne’mat ekani, Davlat rahbarining masjidlarni obod qilishga qaratayotgan e’tibori, istiqlol ne’matining qadri haqida hayotiy misollar asosida nutq qildilar.

Shuningdek, marosimda uzoq yillar sohada xizmat qilgan ustozlar va mas’ullar xizmati e’tirof etilib, esdalik sovg‘alari topshirildi.

Qutlug‘ bayramga munosib tuhfa bo‘lgan yangi masjidni uzoq yillar xalqimizga xizmat qilishini so‘rab duoga qo‘l ochildi.

Калит сўзлар: Қутлуғ байрамташрифянги масжид
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Илм олиш фазилати

Кейинги мақола

Президент: Меҳнаткаш, фидойи юртдошиларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан

Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида
Ўзбекистон

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
9
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
Ўзбекистон

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
9
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни
Ўзбекистон

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
13

Сўнгги мақолалар

10
Истиқлол шукронаси

Истиқлол шукронаси

03.09.2026
37
Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

27.08.2026
36
Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

27.08.2026
23
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
17

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]