Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Янгиликлар Ўзбекистон

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
1
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуман асосий қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари маъруза қилдилар. Шунингдек, Миср муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, Миср Вақфлар вазири Усома Азҳарий, Халқаро Ислом фиқҳи академияси бош котиби доктор Қутб Мустафо Сано, Ал-Азҳар шайхи вакили Шайх Айман Абдулғаний, Мусулмон олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ аз-Зайд ва Абу-Даби Ислом ишлари раиси, доктор Умар Ҳабтур ад-Дариъий кабилар нутқ қилдилар.

Муфтий ҳазратлари муҳокама қилинаётган оила, аёллар ҳуқуқи ва фарзанд тарбияси масаласи ғоят долзарб эканига урғу қаратдилар. Хусусан, турли минтақаларда оила институти инқирозга юз тутаётгани, ёшларнинг оила қуришга қизиқиши пасайиб, ажрашишлар сони ортиб бораётгани жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, бу синов бутун инсоният олдида турган умумбашарий муаммога айланмоқда.

Шу муносабат билан Муфтий ҳазратлари томонидан бир қатор долзарб таклифлар илгари сурилди:

Қўшма фатво ишлаб чиқиш: илмий асосланган ҳамда илғор тажрибаларни ўзида жамлаган қўшма фатво ишлаб чиқиш зарурлиги маълум қилинди. Ушбу ҳужжатни турли тилларга таржима қилиб, ОАВ, рақамли платформалар, маърифий тадбирлар ва жума хутбалари орқали кенг жамоатчиликка етказиш таъкидланди.

Ёшларни оилага тайёрлаш дастурлари: турмуш қуриш остонасида турган ёшларнинг диний, миллий ва ижтимоий масъулиятини юксалтиришга қаратилган махсус курслар ва психологик-маърифий маслаҳат дастурларини йўлга қўйиш таклиф этилди.

Фатво марказлари ва ОАВ ҳамкорлиги: миллий қадриятлар ва исломий таълимотларни ёшларга замонавий, таъсирчан усулларда етказиш учун фатво марказлари билан ОАВ ўртасидаги ҳамкорлик лозимлигига эътибор қаратилди.

Шу ўринда, Ўзбекистонда мазкур йўналишларда амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ҳам баён қилинди.

Халқаро анжуман иштирокчилари Муфтий ҳазратлари томонидан илгари сурилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, оила институтини мустаҳкамлаш борасидаги ишларга юқори баҳо бердилар.

***

Qohira shahrida bo‘lib o‘tayotgan anjuman asosiy qismida O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari ma’ruza qildilar. Shuningdek, Misr muftiysi Nazir Muhammad Ayyod, Misr Vaqflar vaziri Usoma Azhariy, Xalqaro Islom fiqhi akademiyasi bosh kotibi doktor Qutb Mustafo Sano, Al-Azhar shayxi vakili Shayx Ayman Abdulg‘aniy, Musulmon olami uyushmasi Bosh kotibi o‘rinbosari doktor Abdurrahmon ibn Abdulloh az-Zayd va Abu-Dabi Islom ishlari raisi, doktor Umar Habtur ad-Dari’iy kabilar nutq qildilar.

Muftiy hazratlari muhokama qilinayotgan oila, ayollar huquqi va farzand tarbiyasi masalasi g‘oyat dolzarb ekaniga urg‘u qaratdilar. Xususan, turli mintaqalarda oila instituti inqirozga yuz tutayotgani, yoshlarning oila qurishga qiziqishi pasayib, ajrashishlar soni ortib borayotgani jiddiy xavotir uyg‘otayotgani ta’kidlandi. Qayd etilishicha, bu sinov butun insoniyat oldida turgan umumbashariy muammoga aylanmoqda.

Shu munosabat bilan Muftiy hazratlari tomonidan bir qator dolzarb takliflar ilgari surildi:

Qo‘shma fatvo ishlab chiqish: ilmiy asoslangan hamda ilg‘or tajribalarni o‘zida jamlagan qo‘shma fatvo ishlab chiqish zarurligi ma’lum qilindi. Ushbu hujjatni turli tillarga tarjima qilib, OAV, raqamli platformalar, ma’rifiy tadbirlar va juma xutbalari orqali keng jamoatchilikka yetkazish ta’kidlandi.

Yoshlarni oilaga tayyorlash dasturlari: turmush qurish ostonasida turgan yoshlarning diniy, milliy va ijtimoiy mas’uliyatini yuksaltirishga qaratilgan maxsus kurslar va psixologik-ma’rifiy maslahat dasturlarini yo‘lga qo‘yish taklif etildi.

Fatvo markazlari va OAV hamkorligi: milliy qadriyatlar va islomiy ta’limotlarni yoshlarga zamonaviy, ta’sirchan usullarda yetkazish uchun fatvo markazlari bilan OAV o‘rtasidagi hamkorlik lozimligiga e’tibor qaratildi.

Shu o‘rinda, O‘zbekistonda mazkur yo‘nalishlarda amalga oshirilayotgan tizimli islohotlar ham bayon qilindi.

Xalqaro anjuman ishtirokchilari Muftiy hazratlari tomonidan ilgari surilgan takliflarni qo‘llab-quvvatlab, yurtimizda diniy-ma’rifiy sohada amalga oshirilayotgan islohotlar, oila institutini mustahkamlash borasidagi ishlarga yuqori baho berdilar.

Калит сўзлар: Қоҳира анжуманиМустаҳкам оилаШайх Нуриддин Холиқназар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Истиқлол шукронаси

Кейинги мақола

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Ўхшаш мақолалар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар
Ўзбекистон

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф
Ўзбекистон

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

27.08.2026
35

Сўнгги мақолалар

03.09.2026
34
Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

Илм аҳлига юксак эҳтиром ва эътироф

27.08.2026
35
Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

27.08.2026
22
Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
16
35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

35 нафар болаларга ўқув қуроллари совға қилинди

21.08.2026
21

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]