Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ёшингиз 60 га еттими? Унда хушёр бўлинг!

Ёшингиз 60 га еттими? Унда хушёр бўлинг!
120
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳар биримиз учун берилган умр қадаримизда битилган бўлиб, у қисқармайди ва узаймайди. Узайиши ҳам, қисқариши ҳам аслида тақдиримизда битилгандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бандаларини нима учун яратганлигини хабарини бериб қўйган. Бир оятда “ибодат қилишлари учун” деган бўлса, бошқа бир оятда “қай бирингиз гўзал амал қиласизлар” дейди. Ушбу оятларни хулоса қилиб айтиладиган бўлса, инсон ер-юзига Аллоҳнинг амрларини бажариш, қайтариқларидан қайтиш ва ўзгаларга эзгулик қилиб, оламдан ўтгандан сўнг ҳам ўзидан яхши из қолдириш учун яралгандир. Манашу динимизнинг асл моҳияти десак, хато қилмаган бўламиз.

Инсон ақл-идрокка эга бўлгач, илм олади, касб қилади ва албатта мусулмончилик нуқтаи назаридан келиб чиқган ҳолда яшашга ҳаракат қилади. Бу давр асносида адашади, хато қилади ва қоқилади. Натижада ёши олтмишга етиб, ҳаётнинг аччиқ-чучуги нима эканлигини, қайси ишлар дунё ва охиратига фойдаю, қай бири зарар эканлигини англаб, оқ-қорани ажратиб олади. Агар у шу ёшгача етса албатта.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларининг бирида шундай дейилган:

عَنْ أبي هُريرةَ – رضي الله عنه – عن النبي صلى الله عليه وسلم قال: «أعذرَ اللهُ إلى امرئ أخَّر أجلَه حتى

بلغَ ستِّين سنةً» رواه البخاري

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий алайҳиссаломдан ривоят қиладилар: у зот: “Аллоҳ таоло бир кишининг ажалини кечиктириб, ҳаттоики умри олтмишга етса, унинг узрини бекор қилади (энди унга узур йўқ)”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Уламолар ушбу ҳадиснинг шарҳида киши ўн беш ёки йигирма ёшга кирса шариъатдаги баъзи ишлардан беҳабар бўлса, унга ҳали таҳаммул қилмабди ёки оятларни тадаббур қилмабди дея, гоҳида узур ҳисобланиши мумкин. Аммо киши олтмиш ёшга етганида энди унга узур қолмайди. Бу ёшда таҳорат қандай қилинади, намоз қандай ўқилади, рўза қандай тутилади, закот қачон берилади ёки Ҳаж қандай амал ва ким учун фарз каби Аллоҳнинг амрларини, шунингдек, қандай махсулотлару, қандай таомлар ва қандайин ичимликлару, қандайин ишлар динимизда ман қилинганини билмаслигида унга узр қолмайди.  Ахир киши учун бундайин ёш бу каби ишларни билиб олишига кифоя қиладику.

Агар юқоридаги илмарни қандай билиши мумкин? деган савол берилса, жавоб қуйидагича бўлади: унда ақл борми, китоб ўқий оладими, ўзгани гапини эшитадими ёки бўлмасам ўзгадан сўраб олишга имкони борми? Бу сифатларга эга бўлмаганлар ҳадисдаги узри йўқ кишилар тоифасига кирмайди. Чунки Аллоҳ таоло ақли заиф бўлган бандасини қиёматда нега билмадинг, нега амал қилмадинг, дея савол-жавоб қилмайди.

Шунингдек, бу ҳадисни ўқиган кишининг фикрига ҳали мен олтмишга кирмадим, демак ҳали менда имконият бор, мен узрли ҳисобланар эканман, деган хом-ҳаёл келмасин. Киши балоғат ёшига етганидан ҳар-бир иши ҳисоб-китобли бўлади. Аммо ёши шуқадар бўлсаю, ўзига ҳар-хил баҳоналар топиб, вақтини зоя қиладиган кишилар бошига мусибатлар келса, айбни ўзгалардан эмас, балки ўзидан деб билсин, деган ишора бўлмоқда.

Таассуфким, бу ёшга кирганларида ўзгаларга эҳсон қилиб, ошу-базимлар, гўёки “шукрона ёки пайғамбар ёши” дея маросимлар қилиб, пешонаси сажда кўрмаётган, ўзини ҳаромдан тияёлмаётганлар орамизда қанча?

Уларга ушбу оят очиқ-ойдин эслатма ва кўрсатма бўлса не ажаб:

وَهُمْ يَصْطَرِخُونَ فِيهَا رَبَّنَا أَخْرِجْنَا نَعْمَلْ صَالِحًا غَيْرَ الَّذِي كُنَّا نَعْمَلُ  أَوَلَمْ نُعَمِّرْكُم مَّا يَتَذَكَّرُ فِيهِ مَن تَذَكَّرَ وَجَاءَكُمُ النَّذِيرُ  فَذُوقُوا فَمَا لِلظَّالِمِينَ مِن نَّصِيرٍ

Улар у ерда: «Роббимиз!!! Бизларни чиқар!!! Қилиб юрган амалларимиздан бошқа, солиҳ амаллар қиламиз!!!» – деб доду фарёд солурлар. «Сизларга эслайдиган одам эслагудек умр бермаган эдикми?! Сизларга огоҳлантирувчи келмаган эдими?! Бас, энди тотаверинглар! Золимларга ҳеч бир ёрдамчи йўқдир», (дейилур). (Фотир сураси 37-оят)

Аллоҳ таоло барчамизга берилган умрдан унимли фойдаланиб, Ўзининг ҳузурига ёруғ юз билан йўлиқишимизни осон қилсин. Барчамизни ушбу оят ва ҳадисдан таъсирланиб, ҳаётимизни Ўзи ва Росули рози бўладиган тарзда олиб боришмизга мувафффақ айласин. Амин!

Яҳё домла Убайдуллоҳ ўғли
Олмазор тумани бош имом-хатиби

Калит сўзлар: кексаликумр ғанимат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Ҳажга кетаётган аёлларга тавсиялар

Кейинги мақола

Саудия матбуоти зиёратчиларимизга бўлган эътиборни кенг ёритди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
44
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
93

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
48
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
144
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
74
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
84
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
149

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.