Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Таомланишда ҳам меъёр бор

Таомланишда ҳам меъёр бор
139
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

«Тўғри овқатланиш ва парҳезга амал қилиш билан кўплаб
касалликларни олдини олиш мумкин. Унинг самараси дори
қабул қилгандан бир неча баробар яхшироқдир».
(Муҳаммад Розий)

Исломда инсоннинг фақат руҳига эмас, балки жисмига ҳам ўзига яраша алоҳида аҳамият берилган. Инсон жисмига берилган бу аҳамиятни Ислом унга ўз ҳаётини сақлаш ва ўзидан ҳалокатни даф қилиш учун зарур бўлган таом ва шаробни ис-теъмол қилишни вожибга айлантирганида кўрамиз.

Овқатланишда кўп таом истеъмол қилишдан инсон ўзини тия билиши лозим. Алишер Навоий ҳазратлари ҳам ўзларининг “Назмул-жавоҳир” асарларида шундай ёзадилар:

Ҳар кимгаки кўп таом емак фандур,
Билгилки, нажосатқа тани маскандур.
Қорнинг била дўст бўлмасанг аҳсандур,
Невчунки эр ўғлига қорин душандур.

Яна Навоий ҳазратлари шундай дейдилар:

Оғзига келганни гапириш нодоннинг иши,
Олдига келганни ейиш ҳайвоннинг иши.

Овқатланишда тартибга амал қилиш лозим. Пайғамбар (с.а.в.): “ Биз шундай қавмдирмизки, очликни ҳис қилмагунча овқатланмаймиз, овқатланганда ҳам тўйиб емаймиз” деганлар. Овқатланишда меъёрни билиш ва тартибга аҳамият бериш лозим. Меъёр ва тартибга амал қилмаслик турли хил касалликларни олиб келади. Овқатланишда ошқозонни учга бўлиб, бир қисмига сув, иккинчи қисмига ҳаво, учинчи қисмига овқатланиш лозим. Бу ҳақда Пайғамбар (с.а.в.): “ Инсон учун қаддини тутиб турадиган овқатланиш кифоя қилади. Агар жуда лозим бўлса, қориннинг учдан бирига таом, учдан бирига сув ва учдан бирига ҳаво бўлсин” деганлар. ( Термизий ривояти).

Исрофгарчилик билан истеъмол қилинган таом ва шароб жисм учун зарарли ва хатарли бўлгани учун таомнинг керагидан ортиқчаси ҳаромдир.

Барча нарсалардаги каби еб-ичишда ҳам Ислом мўътадилликни тавсия этади. Албатта, гап фақат Аллоҳ таоло ҳалол қилган таом ва шароблар ҳақида бормоқда. Абдуллоҳ ибн Аббосдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сени икки хислат – фахрланиш ва исрофгарчилик хатога бошламаса, хоҳлаганингни еб, хоҳлаганингни ичавер», деганлар” (Имом Бухорий ривояти). Фахри коинот айтганларидек: “Енглар, ичинглар, садақа қилинглар, аммо исрофгарчилик ва фахрга ўтманглар»; «Ким ҳаётда тежамкор бўлса, зинҳор қашшоқликка тушмайди”. Яна бир ҳадисда: “Исрофгар жаннатга кирмайди”, дейилган.

Лекин таассуфлар бўлсинки, бугунги кунга келиб аксарият ҳолларда  исрофдан сақланишга эътибор бермаймиз, исрофгарга айланиб қолаётганимизни сезмаймиз. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, олди-кетига қарамай бирваракайига исроф қилиняпти. Хонадонларимизда ортиб қолган таомлар ташлаб юборилмоқда. Ахлат уюмлари орасида энг азиз неъмат бўлмиш нон ҳам пайдо бўлгани айниқса ачинарли ҳолат.

Ҳаёт ва меҳнат тарзимизнинг фаоллиги, саломатлигимиз кўп жиҳатдан қандай овқатланаётганимизга боғлиқ. Ўзимизни лоҳас ҳис қилсак, бошимиз тинимсиз оғриса, ошқозонимиз тез-тез безовта бўлса, озиб ёки семириб кета бошласак, бу овқатланиш тартибимизни ўзгартиришимиз кераклигини англатувчи қўнғироқдир.

Овқатланиш — бу дуч келганини паққос тушириш дегани эмас. Унинг ҳам ўз одоби, тартиби бор. Масалан, айни пайтда кўпчилик кунига уч марта овқатланиш керак деб ҳисоблайди. Аммо мутахассисларнинг айтишича, одамларнинг неча марта овқатланиши, овқатнинг калориялилиги улар бажарадиган меҳнатнинг оғир-енгиллигига, яъни энергиянинг қай даражада сарф бўлишига мувофиқ келиши керак. Оғир жисмоний иш билан банд бўлган кишиларга нонуштага суткалик овқат калориялилигининг 25-30 фоизи, тушки овқатга 45-50 фоиз ва кечки овқатга тахминан 25 фоизи ажратилади. Ақлий ва жисмоний меҳнат билан банд бўлган кишилар учун ҳам суткалик овқат рационининг калориялилиги шундай принципда тақсимланади.

Кунлик овқатланиш қуввати, одамнинг кунлик сарфлайдиган энергисига мос келиши соғлом овқатланишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади. Биз кўп холларда сарф қилинадиган энергияга қараганда, овқат орқали кўпроқ энергия қабул қиламиз. Таркибида ёғ, қанд миқдори кўп бўлган, ўта калорияли озиқ-овқат маҳсулотларинг кўпроқ истеъмол қиламиз. Ҳаёт тарзимиздаги бу нуқсонлар семизлик, диабет, қон босимининг кўтарилиши, атереосклероз, инсульт, инфаркт ва шу каби бир қанча юрак-қон томир касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёр ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом ва ширинликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш, шунингдек, етарли даражада витамин ва минераллар истеъмол қилмаслик оқибатида ёшларда рационал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон-томир, эндокрин, хавфли ўсма каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи қатор касалликларнинг ривожланишига сабаб бўлади.  Ортиқча вазн ва семириш турли сурункали касалликларни, хусусан, қон босимининг ошиши,  қандли диабет, юрак ишемия касаллиги, қон айланишининг бузилиши ва саратон касалликларининг келиб чиқишидаги етакчи хавфли омил ҳисобланади. Азизлар мана шундай ҳолатларда Башарият саййиди бўлмиш суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг кечирган ҳаётларини озгина эсга олайлик. Ул зот қандай еб-ичдилар? Ҳеч тўйиб овқатланганмилар? Арпа унидан тайёрланган нонга қорнилари тўйганми? Оқ нон деган нарсани кўрганмилар? Субҳоналлоҳ… Аллоҳнинг энг азиз бандаси бўлмиш Набиййимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўпинча қоринлари очлигидан ошқозонда пайдо бўлган очлик алангасини сўндириш учун қоринларига тош боғлаб юрардилар.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотидан йиллар ўтиб, бир куни Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуни қовурилган қўй гўштига таклиф қилишганда, кўзларига ёш келиб, Аллоҳнинг элчиси бу дунёдан бундай таомни кўрмасдан ўтдилар, дея бурилиб кетган эканлар…

Исрофгарчиликка берилган пайтларимизда шу нарсаларни ҳам бирров эсга олсак фойдадан холи бўлмасди…

Алишер домла Наимов,
ЎМИ Фарғона вилояти вакили ўринбосари

Калит сўзлар: исломМЕЪЁРтаом ва шаробтаомланиш
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳ ҳақида нималарни биласиз?

Кейинги мақола

Шавкат Мирзиёев турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
21
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
73
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
74

Сўнгги мақолалар

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
35
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
35
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
50
Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

Диний таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланди

07.09.2026
37
Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар халқаро анжуман иштирокчилари эътиборида

05.09.2026
16
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Халқаро анжуманда 500 нафар иштирокчига Ўзбекистондаги диний-маърифий ислоҳотлар ва Муфтий ҳазратлари фаолиятига оид фильм намойиш этилди

04.09.2026
13
Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига нуфузли мукофот — Имом Қарофий номидаги «Фатво соҳасидаги юксак хизматлари учун» халқаро мукофот топшириш жараёни

04.09.2026
17
Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

Муфтий ҳазрат анжуманда оила мустаҳкамлиги ва фарзанд тарбиясига оид муҳим ташаббусларни илгари сурдилар

04.09.2026
20

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.