Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Қалбни тузатиш учун ўқиладиган дуо

Қалбни тузатиш учун ўқиладиган дуо
628
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон қалби доимо бир хил ҳолатда турмайди. У мунтазам равишда ўзгариб туради. Қалбнинг тинмасдан ҳаракат қилиши гўё биқиллаб қайнаётган сувга ўхшайди.

Қалб ўзгариб турар экан, уни тинчлантириш учун кўп зикр қилиш керак. Банда Аллоҳ таолони қанча кўп зикр қилса, унинг қалби шунча ором топади, сокин бўлади. Агар қалб зикр билан озиқлантирилмаса, у касалланади, кейин уни даволаш, бошқариш мушкул бўлади.

Уламолар айтадилар: “Қалбни ислоҳ қилиш ҳатто саҳобалар ҳам учраган энг машаққатли ишдир. Қалбни тарбиялаш узоқ йилларни талаб қилади”.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Биз Қуръони каримдан ўн оятни ўқирдик. Сўнгра уни ёдлаб олардик, оятнинг маъносини тафаккур этиб, унга амал қилардик, кейин бошқа оятни ўқирдик”, деганлар.

Ҳа, қалб поклигига эришишда амал муҳим ўрин тутади. Масалан, хорижийлар ҳам Қуръон ўқийди, лекин уларнинг Қуръони ҳалқумидан нарига ўтмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳақида огоҳлантириб: “Улар Қуръонни ўқиганда ўзларининг фойдасига деб ўйлайдилар, аслида эса у уларнинг зараригадир”, деганлар.

Сув оловда узоқ вақт қолиб кетса, сув парланиб йўқ бўлиб кетади. Натижада, бир томчи ҳам сув қолмайди. Шунинг учун, банда ниҳоятда эҳтиёткорлик билан, аста-секин, босқичма-босқич қалбини поклаш ва ислоҳ этишга ҳаракат қилиши лозим.

Ҳаддан ошиб, гўё ловуллаб ёниб, сўнгра бир зумда кулга айланадиган оловга ўхшмаслик керак. Ҳеч ким қалб поклигига осонлик билан эришмаган. Бу – бир лаҳзада содир бўладиган иш ҳам эмас.

Банда ҳамиша қалбини ислоҳ қилиш ҳаракатида бўлиши лозим. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган 2 дуони мунтазам ўқиб юриш талаб этилади. Бу икки дуо бир-бирига жуда яқин, аммо орасида айрим фарқлари бор. Уларнинг биринчиси қуйидагича:

يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ

Йа муқоллибал қулуб, саббит қолбий ъала дийника.

Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони бошқа дуолардан кўра кўпроқ ўқирдилар. Биз-чи, бу дуони бир кунда неча марта ўқияпмиз? Бу дуони кўп ўқишга одатланайлик. Зеро, бизнинг қалбимиз билан Набий алайҳиссаломнинг қалблари орасида қанча катта фарқ бор?!

Иккинчи дуо:

اللَّهُمَّ مُصَرِّفَ القُلُوبِ صَرِّفْ قُلُوبَنَا علَى طَاعَتِكَ

Аллоҳумма мусоррифал қулууб сорриф қулуубана ъалаа тоъатик.

Қалбларни (Ўзи истаган тарафга) бурувчи Аллоҳим, қалбимизни тоатингга буриб қўйгин.

Биринчи дуода, Аллоҳ таолодан қалбимизни динда, солиҳ амалларда собитқадам этиши ва Аллоҳнинг ғазабига сабаб бўлувчи гуноҳлардан узоқ қилиши сўраляпти.

Иккинчи дуода эса, Аллоҳдан қалбимизни хайрли ишларга бошлаши ва буриб қўйиши сўраляпти.

Аллоҳ таоло қалбимизни ҳидоятида бардавом қилсин!

Ўзининг розилигини топадиган солиҳ амалларга бошласин!

Даврон НУРМУҲАММАД

Калит сўзлар: дуоқалбмақолалар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Халқаро ҳадис тадқиқотлари тақдимоти ва ижоза бериш маросими бўлиб ўтмоқда

Кейинги мақола

Ўзбекистон делегацияси туркиядаги ҳалқаро илмий анжуманда қатнашди

Ўхшаш мақолалар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
40
“Мен билмайман”, – деб айтиш илмнинг ярмидир
Мақолалар

“Мен билмайман”, – деб айтиш илмнинг ярмидир

24.06.2026
41

Сўнгги мақолалар

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

09.07.2026
5
Форум самарқандда давом этмоқда

Форум самарқандда давом этмоқда

09.07.2026
7
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

08.07.2026
6
Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

08.07.2026
8
Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

07.07.2026
13
Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

07.07.2026
26
Ҳаёт йўллари бир текис эмас

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2026
14

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика