Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Оз ухлаш солиҳ зотларнинг одатидандир

Оз ухлаш солиҳ зотларнинг одатидандир
110
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Омматан мусулмонларга, хусусан толиби илмларга вақтларини кўп ухлаш билан зое қилиб юбормасликлари лозим бўлади. Бунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаи киромларга иқтидо қилишлик бор. Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом), албатта Парвардигорингиз сиз ва сиз билан бирга бўлган кишилардан иборат тоифа (яъни, саҳобаларингиз гоҳо) кечанинг учдан иккисидан озроғида, (гоҳо) унинг ярмида ва (гоҳо) учдан бирида (бедор бўлиб, намозда) туришларингизни билур» (Муззамил сураси, 20-оят). унингдек, бу буюк имомларимиз ва салафи солиҳларимизнинг ҳам одатларидандир.

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бизга имом Абу Ҳанифанинг қирқ йил беш вақт намозни бир таҳорат билан ўқиганлари, уйқулари ўтирган ҳолатларида бўлиши, пешин ва аср оралиғида бир лаҳза ором олишлари, қиш пайтида туннинг аввалида бир лаҳза ухлашлари ва Қуръони каримни икки ракатда жамлашларининг хабари етиб келган».

Яна айтадилар: «Абу Ҳанифа одамларнинг энг билимдонидир». Бошқа бир ўринда: «Фиқҳда Абу Ҳанифага ўхшаган бирор кишини кўрмадим», деганлар. («Тобақотул кубро» асарида келган 1/46-бет).

Ҳасан ибн Аммора роҳимаҳуллоҳ Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ вафот этганларида, у зотни юваётиб, шундай деганлар: «Аллоҳ сизни мағфират қилсин! Ўттиз йилдан бири оғиз очмадингиз (яъни, кундузи рўзадор бўлдингиз) ва қирқ йил тунда ёнбошингизни ерга қўймадингиз». (Имом Заҳабийнинг «Маноқибу Аби Ҳанифа» китобида келган 13-бет).

Имом Ҳаммоний роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Абу Ҳанифани олти ой лозим тутдим. У зот бомдод намозини хуфтон намозининг таҳорати билан ўқир эдилар ва ҳар кеча Қуръони каримни саҳар вақтида хатм қилар эдилар». (Имом Заҳабийнинг «Маноқибу Аби Ҳанифа» китобида келган 13-бет).

Имом Муҳаммад ибн Салама роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний тунни уч қисмга тақсимлаган эдилар: ўхлаш учун бир вақт, намоз учун бир вақт ва дарс қилиш учун бир вақт. У зот саҳар вақти доим уйғоқ бўлар эдилар. У зотга: «Нега ухламайсиз?», деб сўрашганда «Қандай қилиб ухлаймиз, ахир одамлар бизга ишониб уйқуга кетган бўлсалар?! Улар: «Бошимизга бир иш тушса, уни унга олиб борамиз, у унга ечим топиб беради», деб айтадилар. Агар ухласак, бунда динни зое қилишлик бор», деб жавоб берганлар. («Булуғул амоний» китобида келган 59-бет). 

Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ Шайхул Ислом Муҳйиддин Яҳё ибн Шараф Нававий роҳимаҳуллоҳ ҳақларида шундай айтадилар: «У зот 631-ҳиж. йилда Нава шаҳрида дунёга келдилар. 649-ҳиж. йилда Дамашққа келдилар. У ерда «Роваҳийя» мадрасасида мадраса нонидан танаввул қилиб кун кечирдилар. У зот айтадилар: «Икки йил ёнбошимни ерга қўймадим». Бу орада у зот «Танбеҳ» асарини тўрт ярим ойда ёд олдилар ва йилнинг қолган вақтида «Муҳаззаб» асарининг тўртдан бирини устозлари Камол Исҳоқ ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳга ёддан ўқиб бердилар». («Қийматуз замон» 71-бет ва «Тазкиротул ҳуффоз» 4/1472 китобларида келган).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Калит сўзлар: Оз ухлашсолиҳ зотлар
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Дунё хазинаси мужассам бўлган инсонни биласизми? (видео)

Кейинги мақола

«Исломда болалар ҳуқуқи» – гўдаклик, балоғат ва ўсмирлик даврларини ҳуқуқий асослаган манба

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
33
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
84

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
165
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
63
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
100
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
61
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.