Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ота-она фарзандига андоза

Ота-она фарзандига андоза
164
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Баркамол авлод, тинч ва осойишта ҳаёт барча замонларда ҳар бир инсоннинг орзуси бўлган. Маълумки, жамият фаровонлиги ва тараққиёти кўп жиҳатдан шу юртнинг келажаги бўлган ёшларга боғлиқ. Шунинг учун ёшлар тарбияси, уларнинг билимли, зукко ва комил инсон бўлиб етишишлари учун азалдан жидду жаҳд қилинган. Муқаддас ислом динида фарзанд неъмати Яратганнинг ота-онага берган энг буюк неъмати бўлиши баробарида, у омонат ҳамдир. Шундай экан ота-оналар Яратганга шукр қилиб, ўз фарзандларини маънан ва жисмонан соғлом этиб тарбия қилишлари, уларни турли ёмон хулқ ва иллатлардан асрашлари лозим.

Аслида фарзанд тарбияси у туғилмасидан аввал бошланиши лозим. Шу ўринда бир ҳикояни эслаб ўтсак: бир йигит донишманднинг ҳузурига бориб, ундан фарзандини комил инсон қилиб тарбиялаш тўғрисида маслаҳат сўрайди. Донишманд ундан чақалоқнинг туғилганига қанча бўлганини сўрайди. Йигит: “Олти ой” деб жавоб беради. Шунда донишманд: “Олти ой кечикибсан”, дейди. Донишманднинг бу сўзидан фарзанд туғилмасидан олдин уни тарбиялаш чорасини кўриш керак, деган маъно чиқади. Бунинг йўли эса тоза никоҳ, покиза ҳаёт, хайрли, савобли амалларни қилиб, гуноҳлардан, жамики жиноятлардан йироқда бўлишдир. Шундай қилинганда, бу оилада кутилганидан зиёда саломат, бахтли, ақлли фарзанд туғилади. Бу эса энг катта бойлик ва ютуқдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақланглар”.

Мазкур ўтдан асраш гуноҳларни тарк этиш ва эзгу амаллар қилиш қилиш билан бўлади. Аҳли аёлини, фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялаш оила бошлиғининг Аллоҳ таолонинг олдидаги бурчи эканлигига ушбу ояти карима ёрқин далилдир. Одамлар орасида “Ўзингни бил, ўзгани қўй” деган номаъқул гап юради. Муқаддас динимизда ота болалари учун масъулдир. Қиёматда Аллоҳ таолонинг ҳузурида жавоб беради.

Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) айтадилар: “Сизларнинг ҳар бирингиз чўпон кабисиз, ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан сўралади”. Шундай экан ота-оналар фарзандларининг дунё ва охиратдаги ишларига бефарқ бўлмасликлари, уларни мунтазам назорат қилиб туришлари, ҳалол-покиза ҳаёт кечиришларида кўмакчи бўлишлари лозим.

Пайғамбаримиз  (алайҳиссалом) марҳамат қилиб айтадилар: “Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши кўп миқдорда нафл садақа беришидан яхшироқдир”.

Бошқа ҳадисда: “Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди” дейилади.

Шу ўринда унутмаслик керакки “Қуш уясида кўрганини қилади” деган ҳикматли сўз бор. Бежизга халқ орасида “Ота-она фарзандига андоза”, “Онасини кўриб қизини ол”, “Олманинг тагига олма тушади” дейилмайди. Ота-она фарзандлари олдида энг олий намуна бўлиб қолаверади. Ҳар бир фарзанд ўз ота-онасига тақлид қилади. Бола эсини танибоқ атрофидагилардан ибрат олади. Фарзандлар ота-онасининг сўзлаши, юриш-туриши ва ҳар қандай ҳатти-ҳаракатини ўзларида намоён қилади.  Модомики фарзандини ахлоқи гўзал бўлишини истаган ҳар бир ота-онадан ҳаётда ўзлари намуна ва ибрат бўлишлари талаб этилади. Қачонки, ота-она тўғрисўз, омонатдор ва саҳий бўлса, фарзандларга ҳам шу сифатлар сингиб боради. Акс ҳолда фарзандларни қанчалик яхши хулқда тарбия қилмайлик, покликни ўргатмайлик ўзимиз ибрат бўлмас эканмиз, ҳеч қачон фарзандлар қалбига яхшилик уруғлари қадалмайди.

Афсуски, айрим ота-оналар ўз дилбандларининг келажакда комил инсон бўлиб вояга етишини ҳатто ўйлаб ҳам кўришмайди. Улар вақтларини маишатбозлик, ўткинчи ҳой-ҳавасларга сарф қилишни маъқул кўришади. Фарзанд ҳам ота-онанинг йўлидан изма-из келиши эса ҳатто ҳаёлига ҳам келмайди. Бундай ота-оналар нафақат ўзига, балки ўғил-қизи, келажак авлодига ҳам зулм қилган бўлади. Ота-онанинг ҳолати шу бўлса, ким ҳам унинг фарзандини имом-эътиқодли этиб тарбиялайди? Яна ким унинг қалбида илм-маърифатга рағбат уйғотади? Ким уларга бошқалар ҳақидан ҳазар қилишга ўргатади? Ким уларга халқ ва ватан олдидаги бурчларини бажариш масъулиятини сингдиради?

Фарзандларимиз бу – барчамизнинг келажагимиз. Уларни яхши тарбиялаш, ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан ибратли инсонлар этиб тарбия қилиш ота-оналарнинг зиммасидадир. Ҳозирги кунда ёш авлодни юксак маънавиятли бўлишлари, соф эътиқод, одоб-ахлоқ, катталарга ҳурмат ва кичикларга ғамхўрлик қилиш каби инсоний фазилатларга эга бўлишлари муҳим вазифа саналади.

Шундай экан, муҳтарам ота-оналар, фарзанд тарбиясида сиздан доимо огоҳ ва сергак бўлиш талаб этилишини унутманг!

Холмурод МАМАЖОНОВ,
Фарғона шаҳар “Уммул қуро” масжиди имом-хатиби

Калит сўзлар: ота-онафарзанд тарбияси
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Рустамжон домла: Бу неъмат борасида кўп шукр қилиш лозим

Кейинги мақола

Фолбинга борманг, балки истихора қилинг!

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
113
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
110
Илм олиш ҳам ибодатдир
Мақолалар

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
36

Сўнгги мақолалар

Истанбулда фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши бошланди

Истанбулда фатво кенгашларининг халқаро маслаҳат йиғилиши бошланди

23.11.2026
3
“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

23.11.2026
10
Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ҳозирги замон ва Янги Ўзбекистон” номли фундаментал асари араб тилида тақдим этилди

21.11.2026
15
Фарғонада «яшил макон» лойиҳаси доирасида 250 туп кўчат экилди

Фарғонада «яшил макон» лойиҳаси доирасида 250 туп кўчат экилди

20.11.2026
35
Иордания муфтийси Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлини юқори баҳолади

Иордания муфтийси Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлини юқори баҳолади

19.11.2026
11
Халқаро анжуманда динлараро бағрикенглик масалалари муҳокама қилинди

Халқаро анжуманда динлараро бағрикенглик масалалари муҳокама қилинди

17.11.2026
17
«ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК» нишони ўз эгаларига топширилди

«ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК» нишони ўз эгаларига топширилди

17.11.2026
19
Ўмон султонлигида нуфузли халқаро форум бўлиб ўтди

Ўмон султонлигида нуфузли халқаро форум бўлиб ўтди

17.11.2026
19

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.