Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Огоҳлик – бугунги кун талаби

Огоҳлик – бугунги кун талаби
147
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррамдир. Ислом дини инсон қадрини шу даражада юқори кўтарганки, ҳатто унинг тириги билан ўлигининг ҳурмати бирдек қадрланади.

Айниқса, чиройли одоб-ахлоқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Зеро, ҳусни хулқ соҳибидан доим эзгулик, яхшилик кутилади. Ўзига, оиласига, жамиятига ва Ватанига манфаат етади. Шунинг учун ҳам улуғларимиз: “Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларни ҳар хил зарарли таъсирлардан, “оммавий маданият” ниқоби остидаги таҳдид ва хавф-хатарлардан асраш масалалари бир зум ҳам эътиборимиздан четда қолмаслиги даркор”, – деб уқтирадилар. Ҳозирги кунда фарзандларимиз дунёнинг энг ўткир, фаол, уддабурон, ватанпарвар ёшларига айланиши, уларни фидоийлик, ватанпарварлик, тадбиркорлик, миллатпарварлик, садоқатга ўргатиш кўп жиҳатдан ота-оналарга боғлиқ.

Бугунги кунга келиб бутун дунёда фитналар кўпайди, уларнинг моҳияти ўзгарди, қиёфаси бошқача тус олди. Жаҳондаги ёвуз кучлар мусулмонлар бирлигига путур етказиш, парокандалик келтириб чиқариш мақсадида мусулмонлар ўртасида фисқ-фасод, фитна ва бузуқ эътиқодларни ёйишга уринмоқда. Улар бузғунчи ташкилотлар ёки маълум доиралар манфаати йўлида дин ниқобидан фойдаланиб, ҳамма ерда фасод уруғини сочишмоқда. Мамлакатимиз мусулмонлари ҳам бу хатарли фитналар таҳликасидан омонда қолишаётгани йўқ. Ер юзида бузғунчилик қилиб юриш, кишилар ўртасида фитна-фасод уруғларини сочиш, дин ниқоби остида бегуноҳ одамларга зулм қилиш, улар жони ва молига тажовуз этиш инсониятга қарши қаратилган энг мудҳиш жиноятларсодир бўлмоқда. Инсон огоҳ бўлсагина ўзининг келажагига ақл билан теран назар ташлайди, келиши ёки содир бўлиши мумкин бўлган фитна-фасод, хавф-хатарнинг олдини олиш ва бартараф қилиш ҳаракатида бўлади. Аксинча, ғофил, бепарво ва лоқайд бўлган кимса эса атрофида нималар бўлаётганига ҳам эътибор бермай, охир оқибат турли бало ва мусибатларга дучор бўлади. Террор, бузғунчилик, зулм, урушлар, одамларнинг жабр-ситам кўришлари ва хўрланишларига сабаб бўлувчи барча тажовузкорликларни динимиз қоралаган. Аллоҳ таоло мўминларга тинчлик ва адолат ўрнатишни, одамлар орасини ислоҳ этишни, барчага бирдай яхшилик ва эзгулик қилишни буюрган, ҳар қандай зўравонлик ва бузғунчиликни тақиқлаган. Золим кимсалар ҳамиша инсонлар, бутун-бутун қабилалар ўртасига фитна, нифоқ солиб, жамиятнинг тинч ҳаётини пароканда қилишади. Фитна эса одамларни қатл қилишдан ҳам ёмон жиноятдир. Аммо жоҳил ва урушқоқ бузғунчилар инсоният тарихи давомида жуда кўп марта Парвардигорнинг ана шу амрларига қарши борган, турли фитналар чиқариб, минг-минглаб бегуноҳ кишиларнинг ҳалокатига сабаб бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт вақтларида асло вужудга келмаган, аммо келажакда пайдо бўлиши мумкин бўлган, халқлар ва миллатлар бирлиги ҳамда осойишталигига таҳдид солувчи фитна-фасод, бузғунчиликлар ҳақида хабар бериб, огоҳлантирган эдилар: “Умматимдан қайси бири умматимга қарши чиқса, унинг яхши ва ёмонини фарқига бормаса, мўминга зиён тегишидан ўзини тиймаса, берган ваъдасига вафо қилмаса, у менинг умматим эмас!” (Муслим ва бошқалар).

Мустақилликдан сўнг турли бузғунчи фирқа ва оқимларнинг мусулмонларимиз бирлиги ва эътиқоди мусаффолигига қарши қаратилган хуружи бўлди, турли террорчилик ва бузғунчилик ҳаракатлари ҳам содир этилди.

Имкониятдан фойдаланиб, мусулмонларни дин душманларининг яна бир катта фитнасидан огоҳлантиришга тўғри келади. Ҳозирги ғоялар кураши даврида қўпорувчилик ва миссионерлик ҳаракатлари ниҳоятда кучайди, улар ўз таълимотларини муросасизлик ва зўравонлик билан тарғиб қилишмоқда, бу йўлда ҳар бир имкониятдан фойдаланишмоқда, ҳеч нарсадан тап тортмай фаолиятларини кучайтиришмоқда. Мақсад, мусулмонлар орасига фитна солиш, уларни пароканда қилиш, мамлакатлар ва халқларни бўлиб ташлаб, бир-бирига гиж-гижлашдир.

Демак, бугунги мураккаб бир замонда ўзлигимиз ва миллийлигимизни англашимиз, ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутган одоб-ахлоқ, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш, юриш-туриш, кийиниш, еб-ичиш, бошқалар билан муомалада бўлишдаги меъёр, тартиб-қоидалар каби бой ва ўлмас миллий қадриятларимиз руҳида камолотга етказиш алоҳида аҳамият касб этади.
Энг аввало юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва хотиржамликни қадрига етиб унинг шукронасини қилиб, тинчлик ўз-ўзида осонликча бўлмаслигини унитмаслигимиз ва буни авлодларимизга етказишимиз даркор.

Расулхон Аҳроров,
Қува туман бош имом-хатиби

Калит сўзлар: даврмақолаОгоҳлик
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Пайғамбар алайҳисссаломнинг умматга бўлган муҳаббатлари беқиёс эди

Кейинги мақола

Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан қўшни Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўхшаш мақолалар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
40
Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Порахўрлик жамиятни таназзулга етаклайди

26.06.2026
18

Сўнгги мақолалар

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

09.07.2026
8
Форум самарқандда давом этмоқда

Форум самарқандда давом этмоқда

09.07.2026
11
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

08.07.2026
6
Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

08.07.2026
9
Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

07.07.2026
13
Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

07.07.2026
27
Ҳаёт йўллари бир текис эмас

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика