Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Бир-биридан ажралмас икки эгизак

Бир-биридан ажралмас икки эгизак
76
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Биласизми, бир-биридан ажралмайдиган икки эгизак бор. Бири бор жойда албатта иккинчиси ҳам бўлади. Улар – ота-онага яхшилик қилиш ва ҳаётдаги муваффақият!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хонасидан чиқиб, онасининг ҳужраси олдидан ўтаётганда унинг эшиги олдида тўхтарди ва:

–  Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, онажон! – дерди.

Онаси жавобан: – Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, болагинам! – деб алик оларди.

–  Мени кичиклигимда тарбиялаганингиздек Аллоҳ сизга раҳм қилсин!

– Кексайганимда менга яхшилик қилганингдек Аллоҳ сенга раҳм айласин!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу буни ҳар куни уйга келганда қиларди.

Энди айтингчи, фарзандларимиз бизга Абу Ҳурайрадек муомалада бўлишяптими?

Шуни ёдда тутингки, бахт-саодат турлари қанча кўп бўлмасин, улар ичра энг гўзали она дуосидир! Кимки ота-онасига итоат этиб яшаса, уларнинг хизматида елиб югурса Аллоҳнинг ҳузуридаги бандалик даражалари кўтарилади ва ҳаётида муваффақиятларга ноил бўлади!

Буюк тобеийнлардан Ҳужр ибн Адий онасининг тўшагини қўли билан текислаб, юмшоқ ва текислигига ишонч ҳосил қилиш учун ўзи аввал ётиб кўрарди, кейин онасини унга ётқизарди.

Шу замонамизда бир йигит масжид совутгич (кондиционер)ларини созлаш билан шуғулланар экан. Ундан қанча маош олиши ҳақида сўрашганда, онаси уни масжиддаги иш учун маош олмасликка буюрганини ва шу сабаб масжиддан мутлақо маош олмаслигини айтибди.

Во ажабо! Фарзандининг онгига шундай принципларни сингдирган онага тасанно! Шунингдек, онасининг насиҳатини маҳкам тутиш ила унга ҳурмат кўрсатаётган мана бу йигитга ҳам офарин!

Энди бунинг мутлақо акси бўлган бир ҳикояни келтирамиз: Бир йигит отаси вафотидан кейин онасини қариялар уйига олиб борибди ва бир-бир хабар олиб турадиган бўлибди. Бир куни қариялар уйидан онаси ўлим ёқасида экани ҳақида хабар келибди. Онаси ҳаётни тарк этмасидан уни кўриб қолиш мақсадида дарҳол етиб борибди.

Онасидан сўрабди: Онажон, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз?

Онаси: Вентелятор олиб беришингни истайман, чунки бу ерда вентилятор йўқ экан. Яна егулик сақлаш учун музлатгич ҳам олиб берсанг дегандим, неча кунлардан бери кечаси оч ҳолда ухлаяпман!

Ўғли бу гаплардан жуда ҳайрон қолиб дебди: Ахир нега бу нарсаларни энди сўраяпсиз? Нега менга аввалроқ хабар бермадингиз?

Онаси маъюс ҳолда: Ҳа, ўғлим… Менку иссиққа ҳам, очликка ҳам кўникиб кетдим. Лекин болаларинг қариганингда сени бу ерга олиб келишганда сен бу нарсаларга кўниколмайсан деб қўрқаман…

Ота-онасига яхшилик қилмаётганлар ўзларини ўнглаб олсинлар! Шайх Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Онасининг яхшилигини унутган ёки онасига битта гап билан бўлса ҳам озор берадиган одамни кўрсангиз, унга алсо ишонманг, ишларингизни сира ҳам унга топширманг! Чунки сизлар унга қанча яхшилик қилманг онаси қилган яхшиликнинг ўндан бирига ҳам ета олмайсиз. Шундай экан, онасининг яхшилигини билмаган одам сизларнинг яхшилигингизни билармиди, қадрингизга етармиди?!”

Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг «Метин қоялар» китобидан

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Неъматуллоҳ Исомов таржимаси.

Калит сўзлар: мақолалартаълим-тарбия
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Миллатлараро ва динлараро бағрикенглик – самарали ҳамкорликнинг муҳим омили” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди

Кейинги мақола

Илмли aёл фазли

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
44
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
93

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
47
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
136
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
73
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
82
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
148

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.