Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Бақиъ қабристонига дафн этилган илк саҳобий ким?

Бақиъ қабристонига дафн этилган илк саҳобий ким?
117
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг вафот этганини эшитганларида кўз ёш тўкканлар. Бақиъ қабристонига дафн этилган илк муҳожир саҳобий – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу саналади.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Маккада дунёга келди. Отаси Мазъун ибн Ҳабиб ибн Ваҳб, онаси Сухайла бинту Анбас. Куняси Абу Соиб эди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу оилада яхши тарбия кўриб улғайди. Қабиласи орасида одоби билан ажралиб турарди. Ниҳоятда зийрак, ақл-заковатли ва гўзал хулқли инсон эди. Ҳатто жоҳилият даврида ҳам ичкиликка яқинлашмаган. У: “Ақлимни оздирадиган, одамларга масхара бўлишимга сабаб бўладиган ва ўзимга муносиб бўлмаган аёлга уйланишимга мажбур қиладиган бу нарсани асло ичмайман”, деб айтарди.

Ўттиз ёшида Исломни қабул қилди. Бу ҳақда бундай дейди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг оилаларига муҳаббатим жуда кучли эди. Кунларнинг бирида Набий алайҳиссаломга ваҳий нозил бўлаётганига гувоҳ бўлдим. Бу ҳодиса менинг қалбимда иймон нури порлашига сабаб бўлди”.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу кечаларини ибодат билан ўтказар, кундузлари эса рўза тутар, уйда ҳатто бир кунлик таом сақламасди. Дунёга муҳаббат қўймади, обид ва зоҳид, хайрли ишларда пешқадам, ҳақ йўлда мустаҳкам ва Ислом йўлида фидокор бўлди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу мушрикларнинг тазйиқ ва таҳдиди гирдобида қолганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳижрат қилишга рухсатлари бўлганидан сўнг аёли, ўғлини олиб Мадинага ҳижрат қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир қанча ғазотларда иштирок этди.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Бадр ғазотидан кейин касал бўлиб қолди. Оғир бетобликдан сўнг Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Уммул Аълонинг хонадонида вафот этди. Бу ҳақда Уммул Аъло бундай дейди: “Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳунинг вафотини эшитиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйимизга келдилар. У зот алайҳиссалом кўз ёш тўкиб: “Аллоҳ ва Расулини севарди. Эй Абу Соиб. Аллоҳ сени раҳматига олсин! Дунёдан ўтдинг. На Сен дунёга муҳаббат қилдинг, на у сенга муҳаббат қилди. У бизнинг қандай яхши биродаримиз эди”, дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳуни Бақиъ қабристонига дафн этишни буюриб, жанозани ўзлари ўқиб бердилар.

Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига қўйилган дастлабки муҳожир сифатида тарихда қолди.

Маълумот учун: Асъад ибн Зурора розияллоҳу анҳу Бақиъ қабристонига қўйилган илк ансорий саҳоба ҳисобланади.

 Даврон НУРМУҲАММАД

Калит сўзлар: Бақиъ қабристонимақолаларсаҳобий
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Йил имоми – 2023” ғолиби аниқланди ва ҳаж йўлланмаси билан тақдирланди

Кейинги мақола

Фатво бериш масъулияти ва одоби

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
43
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
93

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
46
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
121
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
47
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
71
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
80
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
18
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
322
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
147

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.