Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Сийрат ва тарих

Расулуллоҳни кулдирган бадавий

Расулуллоҳ яхшилик ойи деб номлаган ой муборак бўлсин!
132
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирардилар. Шу пайт бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васалламнинг олдиларига савол сўраб келди.

Саҳобалар бадавийлар савол сўрашса жуда хурсанд бўлиб кетардилар. Чунки бадавийлар саҳобалар тортинган саволларни беришдан асло уялмасдилар.

Аъробий: “Ё Аллоҳнинг Расули, менга яхшиликни ўргатинг”, деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг қўлидан ушлаб туриб: “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айт” дедилар.

Эътибор беринг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бадавийнинг қўлидан ушлаб сўзладилар. Бирор кимса билан гаплашаётганда суҳбатдошнинг қўлидан ушлаб ёки елкасига қўлни қўйиб сўзлаш жуда таъсирли услуб саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саволга жавоб беришга шошилмадилар, балки олдин бадавийнинг қўлидан тутиб, кейин жавоб бердилар.

Бироз ўтиб, ҳалиги бадавий бир тафаккур қилиб яна қайтиб келдида: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” булар Аллоҳ учун, мен учунчи?” деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва: “Агар “Субҳаналлоҳ” десанг, Аллоҳ таоло “рост сўзладинг” дейди, “Алҳамдулиллаҳ” деб айтсанг, Аллоҳ “рост сўзладинг” деб айтади, “Лаа илаҳа иллаллоҳу” десанг, Аллоҳ “рост сўзладинг” дейди, “Аллоҳу акбар” деб айтсанг, Аллоҳ таоло “рост сўзладинг” деб айтади. Агар “Аллоҳуммағфирлий” деб айтсанг, Аллоҳ “кечирдим” дейди, “варҳамний” десанг, Аллоҳ “раҳм қилдим” дейди, “варзуқний” деб айтсанг, Аллоҳ “ризқлантирдим” деб жавоб беради”, дедилар.

Аъробий бармоқлари билан етти нарсани санадида, сўнг яна ортига қайтиб кетди.

Яна бошқа ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога каломларнинг энг севимлиси тўрттадир: Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”;

“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, деб айтишим мен учун қуёш чиқиб, нур сочганидан яхшироқдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Ушбу зикрларни айниқса бомдод намозидан сўнг қуёш чиққунига қадар 100 маротабадан айтишнинг ажру мукофоти ниҳоятда катта. Улкан савобларга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга эриштиради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Исро кечаси Иброҳим алайҳиссаломга йўлиқдим. У зот: “Ё Муҳаммад, умматингизга мендан салом айтинг ва жаннатнинг тупроғи пок, суви ширин ва ўсимлиги “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” эканининг хабар беринг”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Ушбу тўрт зикр “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар”ни айтишга кўп билан бор йўғи 10 сония (секунд) кетади. Аммо Аллоҳ таоло бу зикрлар сабабли ризқингизни қанчалик кенг қилади. Кўпчилик ризқ деганда, фақатгина моддий бойликни тушунади. Аммо намозингизни адо этишингиз, уйга соғ-омон қайтиб боришингиз ва аҳли аёлингиз сизни хурсанд ҳолда кутиб олиши, Қуръони каримдан бир оят бўлса ҳам ўқий олишингиз ҳам Аллоҳ берган ризқдир.

“Субҳаналлоҳ валҳамдулиллаҳ ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳуммағфирлий варҳамний варзуқний”….

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзини кўп зикр қилувчи зокир бандаларидан қилсин.

Даврон НУРМУҲАММАД | Muslim.uz

УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Вилоятимиз аҳли илмларининг 24 ноябрь куни Қўқон шаҳридаги масжидларга ташриф режаси

Кейинги мақола

Муфтий ҳазратга янги ўринбосар тайинланди

Ўхшаш мақолалар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Бўлимлар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?

22.09.2025
292
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм
Видео

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм

08.09.2025
80
Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?
Бўлимлар

Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?

30.08.2025
203

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
49
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
144
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
49
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
74
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
84
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
21
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
323
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
149

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.