Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Нафс тарбияси – мўминнинг хос фазилати

Нафс тарбияси – мўминнинг хос фазилати
137
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таоло инсонни ер юзини обод қилиши, Ўзига ибодат қилиши, инсонлар учун манфаатли бўлишга амр этади. Инсон бу мақомга эришиши учун нафсини тарбия қилмоқлиги, ахлоқини сайқалламоқлиги лозим бўлади.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир” (“Ҳашр” сураси, 18-оят).

Муфассирлар мазкур оятни инсон учун “танбеҳ” (огоҳлантириш) ояти эканини зикр қилган. Инсон дунёда қилиб турган фаолияти учун қиёматда жавоб беришини билган кимса, доимо яхшилик сари ҳаракат қилади ва ўзгаларни ҳам унга ундайди.

Нафсининг ҳою ҳавасларига эргашувчи, нафсига қул бўлувчи кимса Аллоҳ таолонинг раҳматидан, дунё ва охиратидаги яхши манзил ва мақомидан айрилган бўлади.

Инсон дунёси ва охирати учун ўзига зарарли бўлган қабоҳат, разолат, жаҳолатдан огоҳ бўлмоқлиги учун кишидан илм, маърифат, тафаккур талаб этилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бир соатлик тафакур бир йиллик (нафл) ибодатдан яхшироқдир”, дея умматларини бу дунёдан нафсини тарбиялаб, тафаккур ва тадаббур ила ҳаёт кечиришга чоралаганлар.

Киши нафсини тарбия қилмаса, кишилар ахлоқи яхши бўлмаса, насиҳатлардан манфаат бўлмайди. Нафси, ахлоқи тарбия топган инсонлар яшайдиган оила, жамиятда доимо ободончилик, ривожланишлар бўлади.

Нафсига қул бўлган, тафаккур қилмаган, илм ўрганмаган кишилар яшайдиган эл-юртда доимо тафриқа, зиддият, ноҳақ қон тўкилиш, ахлоқий ва маънавий бузуқликлар келиб чиқади. Натижада бундай жойга Аллоҳ сақласин балолар ёғилади.

Кишилик жамиятини обод бўлиши ва унинг тараққиёти учун кишилар нафсини тарбия қилмоқлиги фазилатли амаллардан ҳисобланади. Сулайман алайҳиссалом: “Менинг наздимда, нафсини синдириб, уни тарбия қилган киши,  ёлғиз ўзи бир шаҳарни босиб олган жангчидан ҳам кўра яхшироқдир”, деганлар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу эса: “Мен билан нафсим бир сурувнинг чўпонига ўхшаймиз. Чўпон бир тарафдан сурувни тўплайди, иккинчи тарафдан сурув ёйилиб кетаверади. Ким нафсини тарбиялаб, уни истакларидан тия олса, раҳмат кафанига ўралади ва каромат тупроғига дафн этилади. Кимки қалбидаги илоҳий ва инсоний туйғуларни қатл этса (нафсини қули бўлса, ҳою-ҳавасига учса) лаънат кафанига тиқилади ва азоб тупроғига дафн этилади” деган ибратли сўзлари нафсни тарбия қилиш қанчалик муҳим ва зарур амаллардан экани маълум бўлади.

Ибодат ва эҳсонларим қабул бўлсин, Яратганнинг розилигига эришай деган киши нафсини тарбия қилмоғи ва ахлоқини яхшиламоғи, бу борада доимо ҳаракатда бўлмоғи лозим.

Исомиддин АҲРОРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Кадрлар бўлими мудири

Калит сўзлар: мўминнафстаълим-тарбияфазилат
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

“Жумадан жумагача” (22-12-2023)

Кейинги мақола

Тарғибот ва аксилтарғибот йўналишидаги фаоллар тақдирланди

Ўхшаш мақолалар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни
Жаҳолатга қарши - маърифат!

Орзулар қабристони ёхуд сохта бахтнинг аччиқ якуни

29.06.2026
40
“Мен билмайман”, – деб айтиш илмнинг ярмидир
Мақолалар

“Мен билмайман”, – деб айтиш илмнинг ярмидир

24.06.2026
41

Сўнгги мақолалар

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

“Термиз ҳадис мактаби: алломалар мероси ва замонавий тадқиқотлар” мавзусидаги халқаро илмий конференция ўз ишини бошлади.

09.07.2026
8
Форум самарқандда давом этмоқда

Форум самарқандда давом этмоқда

09.07.2026
11
Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Икки томонлама ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

08.07.2026
6
Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

Халқаро форумда илмий ва инновацион лойиҳалар тақдим этилди

08.07.2026
9
Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

Шайхул Азҳар маслаҳатчиси диний-маърифий ислоҳотларни юқори баҳолади

07.07.2026
13
Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

Муфтийлар мусулмон уммати олдидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар

07.07.2026
27
Ҳаёт йўллари бир текис эмас

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
10
Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

Халқаро форум очилиш маросими бўлиб ўтди

07.07.2026
15

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
Яндекс.Метрика