Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Мустаҳкам оила – жамият кўрки!

Мустаҳкам оила – жамият кўрки!
171
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Аллоҳ таолонинг бандаларига марҳамати чексиз ва У Зотнинг неъматлари сон-саноқсиздир. Қуръони каримда бу ҳақда шундай дейилади:

وَإِنْ تَعُدُّوا نِعْمَةَ اللَّهِ لَا تُحْصُوهَا إِنَّ اللَّهَ لَغَفُورٌ رَحِيمٌ

яъни: “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир” (Наҳл сураси 18-оят).

Оила қуриб яшаш ҳам Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидан биридир. Бугунги кун соҳа мутахассислари яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ кўпаётгани, бу эса баъзи бир салбий оқибатларга олиб келаётганини айтмоқдалар.

Шариатимизга кўра, ака-ука ва опа-сингиллар ўзаро қуда бўлишлари жоиз. Чунки “Нисо” сурасининг 23-оятида уйланиш мумкин бўлмаган яқин қариндошлар ҳақида батафсил баён қилинган бўлиб, унда амаки ва амманинг қизлари, тоға ва холанинг қизлари уйланиш мумкин бўлмаган қариндошларга кирмаган. Шариат уларга уйланишни ман қилмаган.

Аммо баъзи уламолар қариндошлар ўртасидаги никоҳни жоиз деб билсаларда, имкон қадар бегоналардан уйланишга тарғиб қилганлар. Буларнинг бошида Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу зикр қилинадилар. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ “Ат-Талҳисул-хабийр” номли китобларида келтиришича, Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу фақат яқин қариндошлари билан қуда-анда бўладиган Бани Соибга қарата: “Нега сизлар жуда нимжон ва заифлашиб кетгансизлар? Бўлди энди, бундан кейин заифҳол бўлмаслигингиз учун никоҳда бегоналардан олинглар!”, – деганлар.

Бундан ташқари  Имом Абу Ҳомид Ғазолий раҳимаҳуллоҳ қариндошлар ўртасидаги никоҳда бегоналардан фарқли ўлароқ ийманиш, тортиниш ва ҳаё кучли бўлишини таъкидлаганлар. Бу эса ўртадаги муҳаббатга тўсиқ бўладиган нарсадир.

Ҳозирги кунда соҳа мутахассислари яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ кўпаётгани, бу эса баъзи бир салбий оқибатларга олиб келаётганини айтмоқдалар.

Аллоҳ таоло оила масалаларида аксар ўринларда эркакларга хитоб қилган. Бу – оилада эркакнинг масъуллигига ишора! Бу раҳбарлик вазифасини суистеъмол қилиб, уни ожизаларга зулм қилишга восита қилиб олмаслик керак. Биз ҳам мўмин-мусулмон ака-укаларимизни динимизнинг оила мавзусидаги буйруқларига амал қилиш, олижаноблик ва мардлик билан иш тутишга чақирамиз.

Оила мустаҳкам бўлишининг энг муҳим асоси – эр-хотин ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларига риоя қилишларидир.

Албатта, оила ўзаро ҳурмат ва муҳаббат устига қурилади. Шунда эр-хотин яхши ва ёмон кунларда бир-бирига суянчиқ, ҳамдард ва ёрдамчи бўла олади. Агар оилалар аввалдан никоҳ орқасидан бойликка, обрўга эга бўлиш ва ҳоказо ғаразли мақсадлар билан қурилса, узоққа бормаслиги аниқ.

Катта орзу ҳаваслар билан никоҳланган ёшларнинг ўрталарига бироз вақт ўтгач, тушунмовчилик ҳам бўлиб туради. Аллоҳ таоло бундай кишиларга танбеҳ бериб шундай дейди:

وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ ۚ فَإِن كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَىٰ أَن تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا

яъни: “…Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин” (Нисо сураси 19-оят).

Аллоҳ таоло аёлларга чиройли муомала қилишга буюрмоқда. Фаҳшга юрмаган, итоатсизлик қилмаган аёлини бирор сабаб: (хунуклик, ёмон хулқлилик) туфайли хуш кўрмаган эркакларга ояти каримада сабрли бўлиш тавсия қилинмоқда. Шоядки Аллоҳ бу оила риштаси орқали уларга яхшиликлар, хусусан солиҳ фарзандлар ато этса. Бу борада Пайғамбаримиз алаҳиссалом шундай дейдилар:

لا يَفْرَكْ مُؤْمِنٌ مُؤْمِنَةً إنْ كَرِهَ مِنْهَا خُلُقاً رَضِيَ مِنْهَا آخَرَ ﴾  (رواه الامام مسلم عن أَبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Мўмин мўминани ёмон кўрмасин, агар унинг бир хулқини хуш кўрмаса, бошқасидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

Ҳақиқатан ҳам мукаммал эр ёки мукаммал хотинни топиш амри маҳол иш. Чунки ҳаммада ҳам озми-кўпми камчилик бўлади. Беайб Парвардигор! Эр аёлининг мана шундай камчиликларини унинг яхшиликлари эвазига кечириши, баъзиларидан кўз юмиши лозимдир.

Қаҳрамонжон ПАРПИЕВ,
Қўштепа тумани “Эшонгузар” масжиди имоми-хатиби

Калит сўзлар: жамиятМустаҳкам оила
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

ХАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Кейинги мақола

Онанинг дили оғриса, ер ҳам титрайди

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
35
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
77
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
86

Сўнгги мақолалар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
45
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
56
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
296
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
133
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
112
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
59
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
54
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
66

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.