Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Мақолалар

Ким боқийликни истаса, мусибатларга сабрли қалб ҳозирласин!

Ким боқийликни истаса, мусибатларга сабрли қалб ҳозирласин!
110
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Инсон комиллиги унинг фазилатларига боғлиқдир. Фазилатлари ортган сари камолотга эришиб боради. Инсон камолига боис фазилатлардан бири сабрдир. Сабр нафснинг буйруқларига эргашишдан тийилиш, динимиз амрларини нафс майлларидан устун қўйишдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сабр ҳақида бундай деганлар: “Бош тана учун қанчалик керак бўлса, сабр ҳам иймон учун шунчалик кераклидир”. Иймон тақозо қилган иффат, ўзини босиш, шижоат, ҳилм, бағрикенглик, қаноат каби яхши хулқлар сабрда мужассамдир. Аллоҳ таоло Қуръони карим оятларида жуда кўп ўринларда сабрга чақиради ва сабр қилганларга юксак мукофотлар борлигини баён қилади. Жумладан: “Магар сабр қилганлар ва яхши амаллар қилганлар, ана ўшаларга мағфират ва катта ажр бор”, дейди (Ҳуд сураси, 11-оят).

Сабр доим керак. Яхшилик етганида ҳам, ёмонлик етганида ҳам, зарар-камчилик пайтида ҳам, фойда-борчилик пайтида ҳам. Йўқчиликка сабр қилиш осон. Аммо борчилик, тўқчиликка ҳамма ҳам сабр қила олмайди. Аслида эса, банда оғир пайтда бардош билан, неъмат етганида эса шукр ва яхшилик билан сабр қилиши керак. Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, Аллоҳ мўмин банда учун нимани қазо қилса, ўша унинг учун яхши бўлади. Агар унга хурсандчилик етса, шукр қилади, унга яхши бўлади. Агар унга хафачилик етса, сабр қилади, унга яхши бўлади. Бу фақат мўминларгагина бўлади”, деганлар.

Аллоҳ таоло яна: “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар. Албатта,  Аллоҳ сабрлилар биландир”, дейди (Бақара сураси, 153-оят).

Банда Аллоҳга тоатда ҳам, гуноҳдан сақланиш, йўлдаги тўсиқларни ва ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб ўтиши учун ҳам, заифлик келиб қолганда ҳам, ҳавои нафсни жиловлаши учун ҳам сабрли бўлиши керак.

Уламоларимиз сабрни учга бўлганлар:

— Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ва гуноҳлардан сақланишга сабр,

— Тоат ва қурбат ҳосил қилиш учун сабр,

— Етадиган мусибат ва қийинчиликларга сабр.

Инсонга заррача озор етса, билингки, буларнинг ҳаммаси бошга келган мусибат ҳисобланади. Инсоннинг бошига тушадиган мусибат ва мушкулотлар эса Аллоҳ томонидан синов тариқасида, бандасининг иймонини имтиҳондан ўтказиш учун юборилади. Масалан, уйда чироқнинг ўчиб қолиши ёки табиий газнинг маьлум вақтгача келмаслиги ҳам мусибат. Бундай пайтларда шошма-шошарлик  билан  оҳ-воҳ қилишни ўрнига, сабр-қаноат ва чидам билан туришлиги керак бўлади. Ҳазрати Али (каррамаллоҳу важҳаҳу): “Сабр қоқилмас уловдир, қаноат қайрилмас қиличдир”, деганлар.

Ҳадиси шарифда “сабр ёруғликдир” дейилади. Зеро, сабр нур каби қийинчилик зулматини кетказади ва ҳақиқатни намоён қилади. Яна бошқа ҳадиси шарифда  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар. Сабр ҳақида ҳикматли сўзлар жуда кўп. Улардан бирида бундай дейилади: “Ким боқийликни истаса, мусибатларга сабрли қалб ҳозирласин”. Чунки Аллоҳ сабрлиларни яхши кўради. Бунинг учун киши иродали бўлмоғи, яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам неъмат деб билиб, Парвардигорнинг ҳукмларига сабр билан собит туришлиги мақсадга мувофиқдир. Сабр ва чидам йўлини тутган одам гуноҳ қилишдан қўрқади, ёмон ишлардан юз ўгиради, саботли бўлади, ғафлатда қолмайди, ризқ бўлмиш ноз-неъматлар қадрини билади, яхшилик қилиш, ёмонликдан узоқ бўлиш ҳаракатига тушиб, тавба қилиш бахтига эришади. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳамма ишларимизда сабр ва қаноат билан бўлишлигимизни насиб айласин!

 

Абдуҳалим ТЎХЛИЕВ,

Ёзёвон туман бош имом-хатиби

Калит сўзлар: боғийликмусибатсабрсабрли қалб
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Оилада эрнинг мажбуриятлари

Кейинги мақола

Чоршанба куни Ҳаж ва Умра зиёратларини ўрганиш бўйича илмий форум очилади

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
41
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
79
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
91

Сўнгги мақолалар

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

Фахрий устозлар зиёрат қилиниб, дуолари олинди

05.10.2026
31
ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

ТАЙИНЛОВ: Фарғона туманига янги бош имом хатиб, «Салмон Форсий» масжидига янги имом тайинланди

04.10.2026
72
Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

Эришилган натижалар ва истиқболдаги режалар

04.10.2026
34
Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

Муфтий ҳазратлари Шайх Айман Сувайд билан учрашув ўтказдилар

28.09.2026
65
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

28.09.2026
73
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр семинарда бир қатор амалий ишлар олиб борилди

04.10.2026
12
Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
319
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
145

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.