Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Жаҳолатга қарши - маърифат!

Якдиллик ва бирдамликнинг аҳамияти

Якдиллик ва бирдамликнинг аҳамияти
166
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish
Кишилик жамиятидаги инсон ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмунга эга бўлади. Зеро, тинчлик – бу омонлик ва хотиржамлик асоси. Жамият иймон камолоти ва ҳаловатига тинчлик пайтидагина эришади. Бир кишининг тинчлиги жамият тинчлигининг бир қисмидир. Киши ўзи яшаб турган жамиятнинг узвий аъзосидир. Демакки, ҳар бир инсон бутун жамият аъзолари учун муҳим бўлган тинчликни сақлаш йўлида ҳамкорлик қилиши энг зарурий бурч амалдир. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи лозим.
Тинчлик Аллоҳ таоло томонидан бутун инсониятга инъом этилган улуғ неъматдир. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғояси ва муҳим шиорига айлантиргани ҳам бежиз эмас. Аллоҳ таоло Қуръони каримда баён қиладики:
“Эй иймон келтирганлар! Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара сураси 208-оят).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тинчлик ва хотиржамлик ҳақида шундай деганлар: “Тинчлик ва хотиржамлик икки  улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар бебаҳрадир” (Имом Бухорий ривояти).
Ҳақиқатан ҳам, Аллоҳ таолонинг бу улуғ неъматидан ҳамма баробар баҳраманд эмаслигини кўриб турибмиз. Чунки дунёнинг турли бурчакларида табиий офатлар, террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкилишлар, мудҳиш воқеалар, болаларни етим, аёлларни эса бева қолишлари ва ҳоказолар содир этилмоқда. Кўплаб мамалакатларда очлик ва сувсизлик ҳукм сурмоқда. Давосиз касалликлар инсонларни оммавий тарзда ҳаётдан олиб кетмоқда. Маънавиятга тахдидлар кучаймоқда. Ёшларнинг беғубор қалблари “оммавий маданият” томонидан “забт” этилмоқда.
Истиқлол боис юртимиз фуқаролари қаторида биз мўмин-мусулмонлар барча диний ибодатларимизни эмин эркин адо этаётганимиз улкан бахт ва олий саодатдир. Ўтган йигирма беш йил мобайнида юртимизда дин соҳасида ҳам жуда катта ишлар қилинди. Ҳукуматимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган оқилона сиёсати сабаб кўплаб мураккаб ва шарафли йўллар босиб ўтилиб, юқори натижаларга эришилди. Мустақиллик шарофати билан халқимизнинг маънавияти ва диний қадриятлари қайта тикланди.
Мамлакатимизда илм-фан, тиббиёт, таълим-тарбия, шаҳарсозлик, қурилиш, маданият, санъат, спорт ва бошқа кўплаб соҳаларда қўлга киритилган улкан ютуқлар тўғрисида дунё ҳамжамиятининг эътирофи, албатта, ҳар бир ўзбекистонликни ғурурлантирмасдан қолмайди.
Бу ютуқлар қандай қўлга киритилгани, халқимизга хос бўлган сабр-бардош, мамлакат келажагига қатъий ишонч, ҳамжиҳат-ҳамфикр бўлиб яшаш, тинчлик тотувликни асраш, бағрикенг бўлиш, ўзаро меҳр-оқибат кўрсатиш каби улуғ фазилатлар ҳақида аҳолига, хусусан ўсиб келаётган ёш авлодга сўзлаб беришимиз керак. Токи бугунги мураккаб шароитда тинчликни асраш учун огоҳлик, сезгирлик, хушёрлик ҳар қачонгидан кўра мураккаблигини тушуниб етсинлар. Қайси юртда тинчлик-осойишталик ҳукм сурса, ўша ерда тараққиёт бўлади. Биз эришаётган ютуқлар замирида ҳам ана шу тинчлик-осойишталик ётади.
Ҳар бир иймонли кишининг бурчи – ер юзида бузғунчиликка йўл қўймаслик, дунёда фаровонлик ва осойишталикни қарор топтириш учун ҳаракат қилишдан иборат.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов бундай деганларини эслаш ўринлидир: “Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида, хусусан, араб мамлакатларида содир бўлаётган нохуш воқеалар ҳар қандай соғлом фикрли инсонни чуқур ташвишга солади. Турли можаролар, ўзаро қарама-қаршиликлар, қон тўкилишлар жаҳоннинг қайси мамлакатида рўй бермасин, бундан кўнглимиз ғаш тортади. Дилни хира қиладиган бундай воқеалар биздан узоқда, деб унга лоқайд қараш хомҳаёлликдир. Нега деганда, бундай бало бир мамлакат ёки минтақа доирасида чегараланиб қолмайди, вақтида бартараф этилмаса, тобора кучайиб, бошқа мамлакат ва минтақаларга ҳам ёйилиши мумкин. Шунинг учун дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан огоҳ бўлиш, она ватанимиздаги тинч, осойишта ва фаровон ҳаётни янада мустаҳкамлаш учун ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшмоғи, эл-юрт тақдири, келажаги учун дахлдорлик туйғусини дилига жо қилмоғи даркор”.
“Ҳушёрлик, огоҳ бўлиб яшаш – бу бир кунлик ёки бир бир ойлик мавсумий масала эмас, балки, кундалик иш, кундалик амалий ҳаракат бўлиши лозим”.
Тинчлик ва осойишталикни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш фақат президентнинг, ҳукуматнинг ва муайян соҳадаги ходимларнинг вазифаси, деганлар қаттиқ янглишадилар. Бу йўлда барчамиз, бутун халқимиз янада жипс бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз керак. Ўз уйингни ўзинг асра, деган гапда ҳикмат кўп, унинг маъноси кенг. Зеро, тинчлик учун курашиш керак, уни ҳеч ким яратиб бермайди.
Инсонлар нафақат мавжуд тинчликнинг қадрига етиб, шукрини адо этишлари, балки унга ношукрлик қилиб путур етказишдан сақланишлари, келиб чиқиши мумкин бўлган нотинчликларни олдини олишда фаол иштирок этишлари лозим. Ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай жойда ҳар бир инсон тинчликни қадрига етиб яшаши керак. Зеро, шу азиз Ватан барчамизникими, унинг истиқболи, фаровон келажаги учун яшаш ҳар бир инсон учун катта бахтдир.
Абдулфаттоҳ ОЛИМОВ,
Марғилон шаҳар “Хожа Порсо” масжиди имом-хатиби
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Тушимизга кирган инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини қаердан биламиз?

Кейинги мақола

Оламларга раҳмат Пайғамбар

Ўхшаш мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?
Мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Дўпписиз қолган бошлар
Мақолалар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат
Долзарб

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Сўнгги мақолалар

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИЗМИ?

11.11.2026
9
Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон делегацияси ҳаж анжумани ва кўргазмасида фаол иштирок этмоқда

09.11.2026
11
Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

Ҳаж вазири билан янги мавсумни юқори даражада ўтказиш муҳокама қилинди

09.11.2026
19
Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик 20 нафар имом-хатиб ал-Азҳарда малака оширмоқда

04.11.2026
20
Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

Мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” ғолиблари тақдирланди

04.11.2026
22
Дўпписиз қолган бошлар

Дўпписиз қолган бошлар

03.11.2026
30
Қадрини англаш керак бўлган неъмат

Қадрини англаш керак бўлган неъмат

28.10.2026
121
Илм олиш ҳам ибодатдир

Илм олиш ҳам ибодатдир

28.10.2026
29

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.