Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар Сийрат ва тарих

Муҳаббатимиз Набий алайҳиссалом мақомларига лойиқми?

Муҳаббатимиз Набий алайҳиссалом мақомларига лойиқми?
140
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Ҳар бир мўмин-мусулмон ўзининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббати юқори эканини таъкидлайди. Бироқ бу муҳаббат қандайлигини билармикин? Унинг “муҳаббат” деб атаётган туйғуси ҳақиқатан Набий алайҳиссаломнинг мақомларига лойиқми?

Буни англаш учун, аввало, муҳаббатнинг ҳақиқий маъносини билиб олиш зарур. Одатда, ўзимизда бирор нарса ёки шахсга мойиллик сезсак, қизиқиш туйсак, кўнгил истаса, бу ҳисларни “муҳаббат” деб атаймиз. Аслида, муҳаббат бу ҳислардан анча юксакдир. Ҳақиқий муҳаббат маҳбубни юракдан севиш, уни рози қилишга интилиш, ўзидан устун кўришдир.

Муҳаббат “Мен фалончини яхши кўраман” дейиш ёки уни онда-сонда эслаб қўйиш билан бўлмайди. Аллоҳ таоло кўплаб ояти карималарда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат барчасидан устун туриши кераклигига даъват қилган:

النَّبِيُّ أَوْلَى ﺑِﺎلْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ…

«Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақлироқдир…» (Аҳзоб сураси, 6-оят).

Бунинг маъноси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати бошқа барча нарсаларга қўйган муҳаббатдан устун бўлмагунча имони комил бўлмагай, деганидир.

Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

 لَا يؤُْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجمَْعِينَ

“Сизлардан бирортангиз мен унга боласидан, ота-онасидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, комил мўмини бўла олмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Ҳар гапида “Отам-онам ҳам сизга фидо бўлсин, ё Аллоҳнинг Расули”, дея мурожаат қиладиган Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзининг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ҳақида қуйидагиларни айтади: «Ҳижрат йўлида эдик. Жуда чанқаб кетгандим. Сув қўшилган сутни олиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга узатдим. У зотга: “Ичинг, эй Аллоҳнинг Расули”, дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сутни ичар эканлар, менинг чанқоғим босилди».

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳижрат сафарида борар экан, аслида, бирга йўл юриб, бирга чанқашди. Ичимлик топилганда, Абу Бакр розияллоҳу анҳу ўзи ҳар қанча ташна бўлишига қарамай, уни Расулуллоҳга тутди.

Ажабланарлиси, Набий алайҳиссалом сувга қонишлари билан ҳали бир қултум суюқлик ичмаган Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг чанқоқлари босилмоқда.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга минбар ясалишидан аввал бир хурмо танасининг ёнида уни ушлаб хутба қилар эдилар. У зотга минбар қўйиб берилгач, тўнкани тарк этдилар. Тўнка Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фироқларига чидай олмай инграб йиғлади. Шунда Набий алайҳиссалом минбардан тушиб, тўнканинг ёнига келдилар, уни силадилар ва унга: “Мана шу ерда дафн қилиниб, мен билан жаннатда бирга бўлишга рози бўлмайсанми?” дедилар. Шунда тўнка жим бўлди.

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу қиссани кўзда ёш билан эсга олар эди ва: «Эй Аллоҳнинг бандалари, бир ёғоч Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга меҳр қўйди. У зотга Аллоҳнинг ҳузурида бўлган мартабалари туфайли муштоқ бўлди. Сизлар у зотга кўпроқ муштоқ бўлишингиз керак”, дерди.

Аллоҳ таоло бизларга ҳам шундай чин муҳаббат тафтини туйишни насиб этсин! Расулуллоҳга салавот ва саломларимизни етказсин!

Аллоҳ таоло барчамизнинг қалбимизга Расулининг муҳаббатини жо айласин. Қиёматда Расулуллоҳнинг “ҳамд” байроқлари остида туриш ва у зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Набийимизга қўшни бўлиш бахтини насиб этсин!

Зокиржон ЗИЁУДДИНОВ,
Қибрай тумани бош имом-хатиби

“Ҳидоят” журналининг 10-сонидан

Калит сўзлар: МуҳаббатНабий алайҳиссалом
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

Фотолавҳа: Муфтий ҳазратлари “Гулистон” жомесидаги маърузада Исломда биродарлик фазилатлари ҳақида сўзлаб бердилар

Кейинги мақола

«Қуръон ва Ҳофиз» – иккинчи халқаро кўргазма шундай номланади

Ўхшаш мақолалар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?
Бўлимлар

Расулуллоҳнинг биринчи ўқиган намозлари қайси?

22.09.2025
248
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм
Видео

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари 2-қисм

08.09.2025
75
Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?
Бўлимлар

Ё Расулуллоҳ, Сиз кимни яхши кўрасиз?

30.08.2025
191

Сўнгги мақолалар

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

Фарғонада 35 нафар болажонга хатна тўйи ўтказилди

07.08.2026
11
“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

“Ёшлар билан бир кун” лойиҳаси доирасида учрашув

07.08.2026
8
Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

Имомлар билим ва маҳоратда беллашди

05.08.2026
32
Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

Ўзбекистонлик имом-хатиблар БААда малака оширмоқда

04.08.2026
32
Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

Қалбларга сокинлик бағишловчи муқаддас маскан (фотолавҳа)

04.08.2026
18
Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

Масъулият ва натижадорлик — диний соҳада асосий мезон!

01.08.2026
21
Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

Диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди (фотолавҳа)

31.07.2026
19
Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

Миллат маънавияти ва дин софлиги йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб олинди

31.07.2026
12

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.
Ишлаб чиқувчи Hindol Kodirov.
[wbcr_snippet id="16430"]