Alhidoya.uz
Advertisement
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза
No Result
View All Result
Alhidoya.uz
No Result
View All Result
Бош саҳифа Бўлимлар

Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал

Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
Робиул аввал ойида бажариладиган 10 амал
594
VIEWS
Facebookda ulashishTelegramda ulashish

Робиул аввал ойи мусулмонлар тақвимидаги энг муҳим ойлардан бири ҳисобланади, чунки айнан шу муборак ойда Aллоҳнинг охирги элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлар. Бу ойда ҳақиқий имонли киши Aллоҳдан янада кўпроқ ажру мукофот олишни ният қилиб, ибодат қилишга интилади.

Қуйидаги рўйхатда келган амалларга Aллоҳнинг ёрдами билан Робиул аввал ойида ҳам, ундан кейинги ойларда ҳам амал қилсак Аллоҳ ва Унинг Расули яхши кўрган бандалардан бўламиз, инша Аллоҳ:

1. Ҳар куни Қуръон ўқинг ва тингланг. Аллоҳ таоло ва Унинг Расулига яқинлашишнинг энг яхши усулларидан бири – бу Аллоҳнинг Каломи – Қуръони каримни тиловат қилиш ва тинглашдир. Ҳар куни Қуръон ўқишга одатланган бандадан шайтон узоқлашади. Қуръон ўқишни бугундан бошланг. Қуръони карим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида муҳим ўрин тутарди. Бежиз Аллоҳ таоло Ўзининг Каломини айнан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилмаган.

2. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини кўпроқ ўқиб, ўрганинг. Аллоҳ таолонинг элчисининг ажойиб таржимаи ҳолларини ўқиш орқали ўзингиз учун янги бўлган кўплаб маълумотлар, у зот алайҳиссаломнинг феъл -атворлари, фазилатлари ва гўзал ахлоқ-одоблари ҳақида билиб оласиз.

3. Aллоҳнинг Расулига итоат этинг. Пайғамбаримизга итоат этиш ҳаётингиздаги кўп нарсаларни ўзгартиради. Ўзингизга савол беринг: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларига қанчалик амал қиляпман? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ва кўрсатмалари бизни Аллоҳ таолонинг ҳидоятига етаклайдиган ҳадисларда баён этилган. Шундай экан, у зот алайҳиссаломнинг ҳадисларини ўқинг ва ўрганинг, улардан ҳаётингиздаги барча саволларга жавоб топинг.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга янада кўпроқ салавот айтинг. Aллоҳдан тинчлик ва барака ато этишини сўраб дуо қилинг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўплаб ажру савобларга ноил этади ва баракаларнинг ёғилишига сабаб бўлади.

5. Яхшиликка чақиринг, ёмонликлардан қайтаринг. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига амал қилиш ва гўзал намуна бўлиш орқали сиз одамларни Исломга даъват қилишингиз мумкин. Қуръони каримда бундай дейилган: «Ҳикмат ва яхши, чиройли ваъз билан Aллоҳнинг йўлига даъват қилинг» (Наҳл сураси, 125-оят).

6. Яқин ва дўстларингизни зиёрат қилинг. Исломда оилавий ришталар ва одамлар билан яхши муносабатда бўлиш жуда муҳим. Қавм-қариндошларингизга ташриф буюринг, уларни ўз уйингизга таклиф қилинг, мазали таомлар улашинг ва ҳадялар беринг.

7. Саховатпеша бўлинг. Эҳтиёжли, уйсиз, камбағал оилаларга ёрдам қўлини узатишни унутманг. Пайғамбаримиз буни қилганларини эслаб, яхшилик қилинг.

8. Рўза тутинг. Имкон қадар рўза тутишга ҳаракат қилинг. Рўза Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг суннатларидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар душанба ва пайшанба кунлари рўза тутардилар. Овқатланиш, ичиш ва тақиқланган нарсалардан воз кечиш сизда ҳикматнинг ортишига ва Aллоҳга янада яқин бўлишга сабаб бўлади.

9. Кўп дуо қилинг. Дуо – мўминнинг асосий қуроли, у орқали Роббиси билан гаплашади. Aллоҳдан ўзингиз ва яқинларингиз ҳаққига яхшиликлар сўраб дуо қилинг. Бутун умматга офият сўранг ва марҳумлар учун ҳам дуо қилинг.

10. Aллоҳга ва Унинг Расулига яқинроқ бўлишга интилинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлик сизни Aллоҳга яқинлаштиради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлашиш банданинг нажотидир.

Даврон НУРМУҲАММАД | muslim.uz

Калит сўзлар: Мавлуд ойиРобиъул аввал
УлашишУлашиш
Alhidoya.uz таҳририяти

Alhidoya.uz таҳририяти

Фарғона вилояти вакиллиги Ахборот хизмати

Олдинги мақола

«Агар огоҳсан сен – шохсан сен. Агар шохсан сен – огоҳсан сен!»

Кейинги мақола

Cайловларда иштирок этиш жоизми?

Ўхшаш мақолалар

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир
Видео

Ободликка қўшилган ҳиссанинг савоби улуғдир

21.08.2026
32
Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман
Мақолалар

Эзгу мақсадлар жам бўлган анжуман

14.07.2026
74
Ҳаёт йўллари бир текис эмас
Хислатли ҳикматлар

Ҳаёт йўллари бир текис эмас

07.07.2026
82

Сўнгги мақолалар

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

Вилоятимиздаги бир қатор масжидларга янги имом ноиблари тайинланди

23.09.2026
127
Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

Отинойилар — билим ва тафаккур майдонида

23.09.2026
58
«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

«Гумбаз», «Галатой» ва «Мўйи Муборак» масжидларида янги тайинловлар

23.09.2026
78
Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

Туркий давлатлар муфтийлари 10 га яқин муҳим баёнот ва фатволарни имзоладилар

14.09.2026
56
Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

Озарбайжонда муфтийлар анжумани бошланди

14.09.2026
52
Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

Диний-маърифий нашрлар тарғиботига эътибор

11.09.2026
65
Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

Имом-хатиблар учун маҳорат дарслари бошланди

11.09.2026
60
Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

Муфтий ҳазрат Саудия Арабистонидаги нуфузли халқаро анжуманда иштирок этмоқдалар

07.09.2026
58

Сиз ҳам обуна бўлинг

Alhidoya.uz

Биз билан боғланиш:
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри Ифтихор МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй

Электрон почта манзили: info@alhidoya.uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.

No Result
View All Result
  • Бош саҳифа
  • Янгиликлар
    • Ўзбекистон
    • Жаҳон
  • Мақолалар
    • Мусулмоннинг одоби
    • Оилам – саодат масканим!
    • Таълим-тарбия
    • Ибратли ҳикоялар
    • Хислатли ҳикматлар
    • Аёллар саҳифаси
    • Саломатлик
  • Медиа
    • Видео
    • Фото
    • Аудио
  • Вакиллик
    • Вилоят вакиллиги
    • Имомлар фаолиятидан
    • Фиқҳ мактаби
    • Масжидлар
  • Бўлимлар
    • Фиқҳ
    • Рамазон
    • Савол-жавоб
    • Ислом ва иймон
    • Сийрат ва тарих
    • Ҳаж ва умра
  • Жаҳолатга қарши – маърифат!
    • Мақола
    • Видеомаъруза
    • Аудиомаъруза

© 2021 alhidoya.uz - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган | Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилояти вакиллиги.